М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектлари учун белгиланган солиқ 
ставкалари
38
31
15
8
7
0
10
20
30
40
1996
2000
2005
2009
2010
йиллар
ф
ои
з
 
6.6.1-расм. 
Расмдаги маълумотлардан кўринадики, 1996-2010 йиллар мобайнида 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун белгиланган солиқ ставкалари 38 
фоиздан 7 фоизгача, яъни 5,4 марта қисқарган
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-
сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлан-тиришни 
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига 
асосан кичик бизнес субъектларини жадал ривожлантиришни янада 
рағбатлантириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиѐтидаги улушини тубдан 
ошириш мақсадида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар ва кичик 
корхоналар учун ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, 
Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий 
ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилди.
Мазкур фармонга биноан, ягона солиқ тўлови ҳисобот чорагидан кейинги 
ойнинг 25-кунигача ҳар чоракда тўланиши белгилаб қўйилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-
3594-сонли «Тўғридан-тўғри хорижий хусусий инвестицияларни жалб этишни 
рағбатлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига 
биноан, 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий 
инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиѐт тармоқлари корхоналари асосий 
фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, 
экология солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона 
солиқ тўлашдан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбу-рий 
ажратмалар тўлашдан озод қилинди.
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича 
бўлганда мазкур солиқ имтиѐзлари: 
- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил 


140 
муддатга; 
- 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил 
муддатга; 
- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга берилади. 
Шунингдек, Фармонда кўрсатилган солиқ имтиѐзлари қуйидаги шартлар 
асосида қўлланилиши белгилаб қўйилган: 
- мазкур корхоналарни ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар – 
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарѐ, Сирдарѐ, Сурхондарѐ, 
Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона 
вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш; 
- хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий 
инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда 
амалга ошириш; 
- корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши 
камида 50 фоизни ташкил этиши лозим; 
- ушбу корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин тўғридан-тўғри 
хусусий хорижий инвестицияларни киритиш; 
- хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ѐки янги 
замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш; 
- мазкур имтиѐзларни қўлланиш муддати давомида имтиѐзлардан олинган 
даромадни корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга 
йўналтириш. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish