М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


- моддий харажатларни камайтиради, бошқаришдаги такрорланишларга  чек қўяди ва ҳоказо



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

 
- моддий харажатларни камайтиради, бошқаришдаги такрорланишларга 
чек қўяди ва ҳоказо.
 
Функционал таркибнинг салбий томонлари: 
функционал органлар ўзига топширилган вазифаларни сифатли 
бажаришдан манфаатдор бўлиб, «бегона» вазифалар учун ҳам, бутун 
корхонанинг умумий фаолияти учун ҳам жавоб бермайди. Бунда ҳар бир раҳбар 
ўз вазифаси бўйича фармойиш бериш учун барча ҳуқуқларга эга. Бинобарин, бу 
нарса 
яккабошчилик 
тамойилларининг 
бузилишига, 
ижрочиларнинг 
масъулияти камайиб, интизомнинг бўшашига олиб келади. Чунки ҳар бир 
ижрочи бир бошлиққа эмас, айни вақтда, бир неча бошлиққа бўйсунади, 
кўпинча улардан бир-бирига зид кўрсатмалар олади. 
Чизиқли-функционал таркибда асосий бошқарув – 
чизиқли бошқарув 
бўлиб ҳисобланади. Ҳамма бошқарув босқичларида ва участкаларни мустақил 
бошқаришда чизиқли раҳбарлар тайинланади. Уларга ишлаб-чиқариш хўжалик 
фаолиятини яккабошчилик тамойил-ларига кўра бошқариш ҳуқуқи берилган 
бўлиб, улар олинган натижаларга тўлиқ жавоб берадилар. 
Бошқарувниг чизиқли-функционал таркиб шароитида ишлайди-ган 
раҳбарларга малакали ѐрдам кўрсатиш учун функционал ва идоравий 
ташкилотлар ташкил этилади. Бу ташкилотларнинг вазифаси бошқарув 
қарорларини тайѐрлаш ҳамда раҳбарларга малакали ѐрдам беришдан иборат 
бўлади. 
Мазкур таркибнинг камчиликлари: 
- чизиқли ва функционал ходимлар ўртасида келишмовчиликлар пайдо 
бўлади; 
- тадбиркорга функционал ходимлар фаолиятини мувофиқлашти-риш 
қийинроқ кечади. 


80 
Дастурли-мақсадли тузилма. 
Ҳозирги замон корхоналари фаолиятидаги 
кўпгина муаммоларни ҳал этиш горизонтал бўйича келишиб олиш ва 
мувофиқлаштиришни талаб этади. Масалан, корхона янги хил маҳсулот ишлаб 
чиқаришга кўчадиган бўлса:
- материалларини сарфлашнинг янги меъѐрини ишлаб чиқиш; 
- меҳнат меъѐрларини қайта кўриб чиқиш; 
- турли касбдаги ишчиларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш; 
- янги материалларга эҳтиѐжни аниқлаш; 
- етказиб берувчилар билан алоқа ўрнатиш; 
- янги технологияларни жорий этиш ва ҳоказолар талаб қилинади. 
Юқоридаги вазифаларини турли хизмат бўлинмалари бажаради, улар 
бажарадиган ишларнинг мазмуни ва муддатларини келишиб олиши, ишлаб 
чиқаришнинг кўпгина элементларини туташтириши лозим. Гоҳо функционал 
хизматлар ўртасидаги алоқаларда бузилиш вужудга келади, хизматлар эса баҳс 
ва мунозаралар билан амалга оширилади. Чизиқли-таркиб раҳбари эса кўп 
сонли бўлинмалар ишини мувофиқлаштиришга жуда қийналади. 
Бу муомалаларини янги ташкилий бошқарув таркибларини тузиш йўли 
билан, аниқроги, чизиқли-функционал бошқарув таркибларига тузатишлар 
киритиш йўли билан ҳал этилади. Бундай таркиб дастурли-мақсадли таркиб деб 
аталади. Бошқарувнинг дастурли-мақсадли таркиби қуйидаги икки кўринишда 
бўлади: лойиҳа бўйича ва маҳсулотга кўра бошқарув. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish