М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Реал вақтдаги тизимлар учун анъанавий Ethernet тармоғининг ривожланиши



Download 3,75 Mb.
bet161/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Реал вақтдаги тизимлар учун анъанавий Ethernet тармоғининг ривожланиши. Ажратилган алоқа муҳитли классик кўринишдаги анъанавий Ethernet тармоғи ҳақиқий вақтдаги тизим ва бошқаришни талабларини қондирмайди, чунки унинг кечикишини олдиндан билиб бўлмайди, ҳатто хабарни етказиш кафолати ҳам йўқ. Дастлабки тармоқлар 10 Мбит/с узатиш тезлигини таъминлар эди, кейин алмашинув тезлиги 100 Мбит/c гача (Fast Ethernet – FE) ошди.
Ethernet тармоғининг бошланғич протоколи бўлган CSMA/CD ҳақиқий вақтдаги тизимлар учун детерминаллашмаган ва яроқли эмас. Шунинг учун муаммонинг ечими битта етакчи боғламали тармоқни яратишга ёки коммутациялашнинг замонавий алоқа муҳитини қўллашга келтирилади. Биринчи усул саноат автоматикасининг замонавий тизимларида кенг тарқалган, чунки бошқариш компьютери учун тармоқ интерфейси стандарт Ethernet дан фарқ қилмайди.
Ethernet асосидаги ҳақиқий вақтли тизимни яратиш усулларининг бирида CDMA/CD протоколининг ўрнига жуда кўп фойдаланишнинг вақт бўйича ажратилган механизми (вақт интервалини ўзгартириш) қўлланилади. Аммо бунда каналнинг ўтказиш полосасини қўллаш самарадорлиги пасаяди.
Ethernet асосидаги саноат тармоқлари ривожланишининг асосий йўналиши – тез ҳаракатланувчи коммутация алоқа муҳитини шакллантиришдир. Бу вазиятда коммутаторлар ва маршрутизаторлар икки нуқтали каналлардан фойдаланадилар, бунда IP пакетларини узатишнинг максимал тезлигига эришилади. Глобал ёки локал тармоқнинг энг яхши маршрути (йўналиши) маршрутлаш жадвали асосида аниқланади. Маршрутизаторнинг мураккаб функциялари дастурий амалга оширилади, шунинг учун улар коммутаторга қараганда мукаммаллашган, аммо секин ишлайди. Янги маршрутлайдиган коммутаторлар иккала қурилманинг тезлик бўйича ва тармоқ алоқасининг эгилувчанлик хусусиятини бирлаштиради. OSI очиқ тизимлар ўзаро ишлашининг моделига асосан, Ethernet биринчи иккита поғонани (физик ва маълумотлар звеносининг поғонаси) қамраб олади ва TCP/IP протоколи жойлашган тармоқ ва транспорт (учинчи ва тўртинчи) поғонасини ўз ичига олмайди. Хаблар (концентраторлар) OSI моделининг биринчи (физик) поғонасида, коммутаторлар – иккинчи, маршрутизаторлар – учинчи поғонасида ишлайди.
Ethernet тармоғи тез ривожланиш жараёнида 10 ва 100 Мбит/с ли босқични ўтиб бўлишди ва 1 Гбит/с (GE) босқичида юқори унумдорли компьютер алоқа тизимлари учун асосий тармоқ бўлди.
LXI тармоқнинг приборли Ethernet LXI – консорциум (LAN eXtentions for Instrumentation – ЛҲТ интрументал масалалар учун кенгайтириш) томонидан олдинги 35 йилдан ортиқ ишлатилган, тақсимланган алоқа муҳитли приборли байтли GPIB (HPIB) интерфейснинг ўрнига ишлаб чиқарилган.
Тармоқдаги ҳар бир прибор доимий тармоқ МАС – манзилига ва DHCP (Dynamic Host Configuration Protocol) протоколи бўйича динамик конфигурация имкониятли IP – манзилга эга бўлиши керак. Қурилмалар VXI-11 тармоқни текшириш протоколи ёрдамида осон идентификацияланиши керак.
Стандарт олди панелнинг приборларини бирлаштиргандек, девор приборларини ва олди панелсиз бўлган ичига ўрнатилган модулларни ҳам бирлаштириш имконини беради.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish