М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Тахдидлар, хужумлар, хавф – хатарлар



Download 3,75 Mb.
bet143/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Тахдидлар, хужумлар, хавф – хатарлар.
Конфиденциаллик, бутунлик ва кириш мумкинлигининг бузилишига қаратилган ҳаракатлар, ҳамда тармоқнинг бошқа ресурсларидан яширин фойдаланиш таҳдид деб аталади.
Хавф – хатар – бу ахборот ресурси эгасининг муваффақиятли ўтказилган ҳужумлар натижасида олган зиёнининг баҳоланишидир. Хавф – хатар қиймати қанча юқори бўлса, шунча тизим хавфсизлиги жуда заиф бўлади ва ҳужумларнинг амалга ошиш эҳтимоллиги юқори бўлади.
Таҳдидлар қасддан қилинган ва қасддан қилинмаган турларга бўлинади. Қасддан қилинмаган таҳдидлар айрим ходимларнинг малакасизлиги оқибатида қилинган хатоликларидан, ҳамда тизимнинг аппарат ва дастурий таъминотининг ишончсиз иши оқибатида келиб чиқади. Шундай дискнинг, диск контроллерининг ёки файл серверининг ишдан чиқиши оқибатида корхонанинг фаолияти учун жуда зарур бўлган маълумотлардан фойдаланиш мумкин бўлмай қолади. Қасддан қилинган таҳдидлар маълумотларни ўқишнинг пассивлаши, масалан, тизим мониторинги билан фаол ҳаракатларни, масалан қонуний фойдаланувчи сифатида тармоқнинг бирор – бир компьютерига ноқонуний кириб олиш, дастур – вируслар ёрдамида тизимни бузиш ёки тармоқ ичидаги трафикни “билдирмай эшитиб туриш”ни ўз ичига олади.
Ахборотни ҳимоя қилишнинг самарали усулларидан бири тизимнинг паролдан фойдаланишидир. Аммо бу ҳолда ҳам яширин кузатув, парол файлларини расшифровка қилиш, паролларни саралаш ёки тармоқ трафигини таҳлил қилиш йўли билан бегона пароллар қўлланиши мумкин.
Паролни олишнинг усулларидан бири – бегона компьютерга “троян оти” ни жорий қилишдир. Компьютер эгасининг рухсатисиз ишлайдиган ва ғаразгўй шахс томонидан берилган ҳаракатларни бажарувчи дастур “резидент дастур” деб аталади. Айниқса, бундай дастур фойдаланувчи томонидан тизимга мантиқий кириш учун киритилаётганда парол кодини ўқиши мумкин.
“Троян оти” дастури ҳар доим бирор – бир фойдали утилит ёки ўйин сифатида ниқобланиб, тизимни бузишга ҳаракат қилади. Дастур – вируслар ҳам шундай тамойил асосида ҳаракат қилади. Уларнинг фарқ қилувчи хусусиятлари бошқа файлларга ўзларининг нусхасини татбиқ этиш йўли билан “юқтириш”дир. Кўпинча вируслар бажарилувчи файлларни шикастлайди. Бундай бажарилувчи код тезкор хотирага бажарилиш учун юкланганда, у билан бирга вирус ўзининг зараркунандалик ҳаракатини бажариш имконига эга бўлади. Вируслар файлларни шикастланишига ёки ҳатто тўла йўқотишга олиб келади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish