Маълумотларнинг конфиденциаллиги, бутунлиги ва кириш мумкинлик.
Хавфсиз ахборот тизими – бу, биринчидан маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қиладиган, иккинчидан ўзининг фойдаланувчилари учун уларни тақдим қилишга ҳар доим тайёр турадиган, учинчидан ахборотни ишончли сақлайдиган ва маълумотларнинг ўзгармаслигини кафолатлайдиган тизимдир. Бошқача қилиб айтганда, хавфсиз тизим таърифга кўра қуйидаги хоссаларга эга:
конфиденциаллик – бу махфий маълумотларга шу маълумотларга мурожаат қилиш рухсат берилган фойдаланувчиларгина фойдаланишининг кафолатидир (бундай фойдаланувчилар муаллифлашган деб аталади);
кириш мумкинлик – бу муаллифлашган фойдаланувчилар ҳар доим маълумотлардан фойдаланишга эга эканлигининг кафолатидир;
бутунлик – бу маълумотларнинг тўғри сақланашини муаллифлашмаган фойдаланувчиларнинг маълумотларни қандайдир йўл билан ўзгартириш, модификация қилиш, бузиш ёки яратишини ман қилиш йўли билан таъминланадиган кафолатдир;
Хавфсизликка бўлган талаблар тизимнинг қандай вазифага мўлжалланганига, фойдаланилаётган маълумотларнинг тавсифига ва бўлиши мумкин бўлган таҳдидларнинг турига қараб ўзгариши мумкин. Бутунликнинг ва кириш мумкинликнинг талаблари ҳар доим долзарбдир, аммо конфиденциалликнинг талаблари мажбурий эмасдир.
Конфиденциаллик, бутунлик ва кириш мумкинлик тушунчаси нафақат ахборотга, балки ҳисоблаш тизимининг бошқа ресурсларига нисбатан ҳам, масалан, ташқи қурилмаларга ёки иловаларга нисбатан аниқланиши мумкин. Шундай босмага бериш қурилмасидан фойдаланишнинг чегараланмаганлиги ғаразгўй шахсга босмага чиқарилган ҳужжатларнинг нусхасини олиш ва кўрсаткичларни ўзгартириш имконини беради, бу эса ўз навбатида бажарилаётган ишларнинг кетма – кетлигини ўзгартиришга, ҳатто қурилмани ишдан чиқаришга олиб келиши мумкин. Конфиденциалликнинг қурилмалар учун хоссаларини шундай тушуниш мумкин: қурилмадан фойдаланиш ҳуқуқига шу қурилмадан фойдаланиш рухсат берилган фойдаланувчиларгина эга, бу билан бирга улар қурилмалар билан фақат рухсат берилган амалларни бажаришлари мумкин. Қурилманинг кириш мумкинлик хоссаси ундан фойдаланишга зарур бўлган вақтда ҳар доим тайёр туришини билдиради. Бутунлик хоссаси эса шу қурилманинг кўрсаткичларини ўзгармаслик хоссаси билан аниқланади. Тармоқ қурилмаларининг ошкора қўлланиши маълумотларнинг хавфсизлигига таъсир қилгани учун жуда муҳимдир. Қурилмалар матнларни босмага чиқариш, факсларни жўнатиш, интернетдан фойдаланиш, электрон почта каби турли хил хизматларни тақдим қилиши мумкин. Бу хизматлардан ноқонуний фойдаланиш эса корхонага зиён келтиради, бундай ҳолат эса тизим хавфсизлигининг бузилишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |