М. Исомов, ф ф. н., доцент 1-маъруза: Фалсафанинг фан ва дунёқарашга оид моҳияти


Дунёқарашнинг тарихийлик тамойили



Download 67,74 Kb.
bet5/18
Sana11.04.2022
Hajmi67,74 Kb.
#543040
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-маъруза

Дунёқарашнинг тарихийлик тамойили. Дунёқараш муайян даврда шаклланади. Шу маънода, ҳар қандай дунёқараш ижтимоий-тарихий моҳиятга эга бўлиб, кишиларнинг умри, амалий фаолияти, ҳаёти, табиатга таъсири ва меҳнати жараёнида вужудга келади. Ҳар бир даврда ижтимоий гуруҳ, жамият ва авлоднинг ўз дунёқараши мавжудлиги ҳам бу тушунчанинг тарихий моҳиятга эга эканини кўрсатади.
Дунёқарашнинг тарихийлиги яна шундаки, у маълум диалектик жараёнда такомиллашиб боради. Унинг шакллари ўзгаради, тарихий кўринишлари муттасил янгиланиб туради.
Маълумки, инсоният тараққиётининг илк босқичларида дунёқараш ниҳоятда оддий бўлган. Агар шундай бўлмаганида, ҳар қандай жисм ўз ҳажмига тенг суюқлик миқдорини сиқиб чиқариш хоссасига эга эканини кашф этган қадимги замоннинг буюк олими Архимед ҳаммомдан ялонғоч ҳолда чиқиб, «Эврика!», яъни «Топдим!», дея қичқирмаган бўлар эди.
Дунёқараш жамият ривожига мос равишда аста-секин такомиллашиб борган. Тараққиётнинг кейинги даврларида фан соҳасида қилинган кашфиётлар инсон дунёқараши нақадар чуқурлашиб, унинг билимлар доираси кенгайиб кетганини кўрсатади. Бунда ворислик анъанаси яққол кўзга ташланади: ҳар бир даврнинг дунёқараши, Ғояси ўтмишда яратилган маънавий қадриятларнинг энг яхшиларини, илғор ва ижобийларини ўзида сақлаб қолади. Шу асосда янги тамойилларга эга бўлган дунёқараш ҳам такомиллашиб боради. Оддий буғ машинасидан космик ракеталаргача бўлган фан-техника тараққиёти бунга яққол мисол бўла олади.
Фалсафий дунёқараш. Бу тушунчанинг мазмуни инсоннинг оламга, воқеа ва ҳодисаларга, ўзгаларга ва уларнинг фаолиятига, ўз умри ва унинг мазмуни каби кўпдан-кўп тушунчаларга муносабати, уларни англаши, тушуниши, қадрлашида намоён бўлади.
Фалсафий дунёқараш кундалик фаолият, дунёвий, диний, илмий билимлар, ҳаётий кузатишлар ва ижтимоий тарбия таъсирида шаклланади ҳамда ривожланади. Фанда ижтимоий борлиқнинг барча жиҳатлари акс этади. Дунёқарашнинг шаклланишида ҳис-туйғу, ақл-идрок ва тафаккур ҳам муҳим ўрин тутиши табиий. Унинг шаклланиши кишиларнинг ҳиссий кечинма ва кайфиятларига ҳам боғлиқ бўлиб, инсон кайфиятида унинг ҳаёт шароитлари, ижтимоий аҳволи, миллий хусусияти, маданий савияси, шахсий тақдири, ёши ва ҳоказолар акс этади. Муайян давр дунёқарашида замон руҳи, ижтимоий кучларнинг кайфияти, интилиши ҳам ўз ифодасини топади. Масалан, бугунги Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш зарурати истиқлол дунёқарашини шакллантиришга улкан таъсир кўрсатмоқда.

Download 67,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish