М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Ўзбек тили ва унинг тараққиёт босқичлари



Download 1,58 Mb.
bet7/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

7-§. Ўзбек тили ва унинг тараққиёт босқичлари
Ўзбек тили олтой тиллар оиласининг туркий тиллар туркумига киради. Дунёда 24 хил туркий тил бор: ўзбек, туркман, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, турк, уйғур, бошқирд, қорақалпоқ, татар, чуваш, ёқут, қорачой, балқар, тува, олтой турклари, хакас, гагауз, шор, қораим, қумиқ, нўғой, ойрот, карагас.
Ўзбек адабий тили тарихи қуйидаги даврларни (22; 5) ўз ичига олади:
1. Милоддан олдинги даврлардан то X асрларгача бўлган давр. Бу даврдаги тил фанда қадимги туркий тил деб юритилади. Қадимги халқ оғзаки ижоди намуналари, Ўрхун-Энасой ёдгорликлари (VI-VII асрлар) шу тилда яратилган.
2. XI – XIV асрларда амалда бўлган тил эски туркий тил деб аталади. Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону-луғатит-турк” (“Турк тиллари девони”), Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” (“Саодатга йўлловчи билим”), Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ”(“Ҳақиқатлар армуғони”) Хоразмийнинг «Муҳаббатнома”, Рабғузийнинг “Қиссаи Рабғузий” асарлари шу тилда яратилган.
3. XV асрдан XIX асрнинг иккинчи ярмигача қўлланган тил эски ўзбек адабий тили деб номланган. Атойи, Саккокий, Сайфи Саройи, Лутфий, Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Турди, Махмур, Гулханий, Муқимий, Фурқат, Завқий ва бошқа кўплаб ижодкорларнинг асарлари шу тилда яратилган.
4. XIХ асрнинг иккинчи ярмидан ҳозирги давргача ишлатиб келаётган тилимиз ҳозирги ўзбек адабий тили деб аталади. “Туркистон вилояти газети” нашр қилина бошлаган вақтдан (1870 йилдан) эътиборан то ҳозирги кунгача яратилган барча асарлар ҳозирги ўзбек адабий тилининг намуналари ҳисобланади (10; 6).
Ўзбек тили ХI асрдан бошлаб мустақил тил сифатида шакллана бошлади ва ХIII асрда эски ўзбек адабий тили шаклланиб бўлди.
Эски ўзбек тилининг ривожи буюк Алишер Навоийнинг номи билан боғлиқдир. У эски ўзбек тилининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ажойиб асарлар яратибгина қолмасдан, бу тилни илмий жиҳатдан чуқур тадқиқ қилувчи “Муҳокамат-ул-луғатайн” номли йирик илмий асар ҳам ёзди ва унда ўзбек тилининг бошқа тиллардан ҳеч кам эмаслигини ишонарли мисоллар билан исботлаб берди.
1989 йил 21 октябрида ўзбек тили Ўзбекистон Республикасининг давлат тили эканлиги ҳақида қонун қабул қилинди. Шундан кейин тилимизнинг янги тараққиёт босқичи бошланди.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish