М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


ТИЛ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ



Download 1,58 Mb.
bet3/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

ТИЛ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Режа:
1. Тил кишиларнинг энг муҳим алоқа воситаси


2. Тилнинг пайдо бўлиши
3. Дунё тиллари
4. Тирик ва ўлик тиллар
5. Тил ва нутқ
6. Миллий (умумхалқ) тил, адабий тил ва шевалар
7. Ўзбек тили ва унинг тараққиёт босқичлари
8. Тиллар ўртасидаги муносабатлар
9. Ўзбек тилшунослигининг ривожланиш тарихи ҳақида
10. Тил фанининг бўлимлари
1-§. Тил кишиларнинг энг муҳим алоқа воситаси

Тил одамларнинг бир-бирлари билан муомалада бўлиши учун ёрдам берадиган энг муҳим воситадир. Одамлар тил воситасида ўз фикрларини, ҳис-туйғуларини ифодалайдилар. Инсоният жамиятининг шаклланишида тилнинг роли беқиёсдир. Тил пайдо бўлгандан кейин (бу, олимларнинг тахминича, ибтидоий жамоа тузуми даврида юз берган) жамият тез ривожлана бошлаган. Тилсиз жамият, жамиятсиз тил бўлиши мумкин эмас; тил жамият учун, унинг аъзолари бўлмиш инсонлар учун хизмат қилади, шунинг учун тил ижтимоий ҳодиса ҳисобланади, яъни тил якка одамга эмас, балки бутун жамиятга дахлдор бўлиб, шу жамият аъзолари ёрдамида шакллантирилиб, ривожланиб боради.




2-§. Тилнинг пайдо бўлиши

Инсоннинг ўзи, унинг онги меҳнат жараёнида пайдо бўлгани каби, тил ҳам инсонларнинг меҳнат қилиши жараёнида пайдо бўлган. Инсоният тараққиётининг маълум бир даврида, аниқроғи, ибтидоий жамоа тузуми даврида одамлар меҳнат қилишлари жараёнида бир-бирларига ўз фикрларини, ҳис-туйғуларини баён қилиш истаги туғилган ва бу дастлабки оддий тилнинг пайдо бўлишига туртки бўлган.


Тил ва жамият бир-бирига таъсир қилиб турадиган, бирининг ривожига бошқаси ҳисса қўшадиган ҳодисалар бўлганлиги учун жамиятда юз берган ўзгаришлар тезлик билан тилда ҳам акс этиши табиийдир. Бу ўзгаришлар ҳаммадан кўпроқ тилнинг луғат бойлигида (лексикологиясида), яъни сўзларида ўз ифодасини топади. Тилдаги нутқ товушлари, тилнинг грамматик қурилиши, яъни гап бўлакларининг жойлашуви, сўз туркумлари тизими узоқ вақтгача ўзгармаслиги мумкин. Аммо тилдаги сўзлар тез-тез ўзгариб туради. Буни биз мустақилликка чиққан давр мобайнида ўзбек тилидаги айрим сўзларнинг (область, район, хирург, экспресс ва ҳ.) чиқиб кетиши, айрим сўзларнинг эса (маркетинг, менежмент, компьютер, дилер
ва ҳ.) тилимизга кириб келиши мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish