М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet52/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

3. Тартиб сон нарса-буюмнинг саноқдаги тартибини билдиради. Тартиб сон унли билан тугаган миқдор сонга - нчи, ундош билан битган миқдор сонга -инчи қўшимчасини қўшиш билан ҳосил қилинади: биринчи, иккинчи.
Тартиб сонлар арабча рақамлар билан ифодаланса, бу қў­шимчалар ёзилмайди, рақамдан кейин чизиқча қўйилади: рим рақамлари билан ифодаланса, чизиқча ҳам қўйилмайди: 2-бри­гада, VI синф.
Тартиб сонлар маъно жиҳатидан сифатларга яқин туради ва уларнинг айрим турлари сифат туркумига кўчиши ҳам мумкин: Еттинчи лампа, ўнинчи (ёки қирқинчи) ип, юзинчи лампочка. Шунингдек, биринчи тартиб сонининг ўрнида илк, дастлабки, асосий, бош, аввалги, энг яхши деган сифатларни синоним тарзида қўллаш мумкин. Қишнинг биринчи (илк) совуғи.
Кирилча ёзувда йил ва ойни кўрсатувчи араб рақамларидан кейин чизиқча қўйилмайди: 1998 йил, 15 февраль. Лотин ёзувида эса қўйилади: 2007-yil, 13-fevral.
4. Чама сон нарса-буюмларнинг тахминий сонини билдиради ва қуйидагича ҳосил бўлади:
1) миқдор сонга -тача қўшимчасини қўшиш билан: ўнтача машина;
2) миқдор сонга -лар, -ларча қўшимчасини қўшиш билан: Соат ўн бирлар эди. Юзларча бола йиғилди.
3) миқдор сонга -лаб қўшимчасини қўшиш билан: минглаб одам;
4) икки миқдор сонни жуфт келтириш билан: беш-олти, уч-тўрт.
5. Жамловчи сон нарса-буюмнинг умумий сонини билдиради ва мидор сонга қуйидаги қўшимчаларни қўшиш билан ясалади:
1) -ов қўшимчасини қўшиш билан: учови, тўртови;
2) -ала қўшимчасини қўшиш билан: иккала, учала;
3) -овлон қўшимчасини қўшиш билан: бешовлон, олтовлон;
Икки, олти, етти миқдор сонларидан жамловчи сон ҳосил қилинганда, ўзакдаги и товуши тушиб қолади: иккови, олтови, еттови.
Уч, тўрт сонларига –ала қўшилганда, уччала, тўрттала тарзида айтилса ҳам, учала, тўртала деб ёзилади.
Жамловчи сонлар кўпинча 1 дан 7 гача бўлган сонлардан ясалади (нутқда ўнала, ўнови шакллари учрайди) ва улар маъно жиҳатидан отларга яқин туради.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish