10-§. Қавс
1. Ифодаланаётган фикрга ёки унинг бирор бўлагига қўшимча изоҳ берувчи сўз ёки иборалар қавсга олинади: Каримжон (синфимизнинг аълочиси) олий ўқув юртига кирибди.
Эслатма: Қавсдан олдинги тиниш белгилари (вергул, нуқтали вергул, икки нуқта, тире) қавсдан кейинга кўчирилади: Чавандоз бу гапларни Эртоевга айтишни ҳам, айтмасликни ҳам билмай (айтса Эртоев хафа бўлади, айтмаса бар жойдан чатоғи чиқиши мумкин), боши қотиб ... турганда... Гулчеҳра можароси чиқса бўладими? (О.Ё.)
2. Кириш гаплар ёки ремаркалар қавс билан берилади: Укам (сен уни танийсан) бу йил мактабни битирди. А з и з К а м о л (хаёл оғушида). Ватанимизга қарши кўтарилган руҳий ва иқтисодий ҳужум шу кунларда чўққисига чиқди. (С.Аз.)
3. Мисол ёки кўчирманинг манбаи: ...Эшик қарс этиб ёпилди.(О.Ё.)
4. Кириш сўз ёки иборага оид тиниш белгилар қавснинг ичига олинади: Тўсатдан унинг хаёлига акасининг бундан беш-олти ой олдин... ёзган хати (ўшандан бери ундан дом-дарак йўқ!) ... тушди. (О.Ё.)
11-§. Қўштирноқ
1.Кўчирма гапларни ажратиб кўрсатиш учун: "Эртага келаман”, - деди.
2. Кўчма маънодаги, шартли ном ёки тахаллус маъносидаги айрим сўз ва сўз бирикмалари ҳам қўштирноққа олиниши мумкин: “Тоғ асали” сотадиган йигит ... довоннинг нариёғига ўтиб кетган. (С.Аҳм.)
Э с л а т м а : Қўштирноққа олиниши керак бўлган сўзларда турловчи (келишик) қўшимчалар мавжуд бўлса, бу қўшимчалар қўштирноқдан кейин қўйилади: Буларни кўрган Азиз ўзи ҳайдаб келаётган «ГАЗ-69” юришини тезлатиб, йўлга чиқди-да, “Жигули” томонга бурилди. (Ҳ.Ғ.)
Такрорлаш учун саволлар:
1. Ўзбек тилида жами нечта тиниш белгиси бор? 2. Нуєта єайси ўринларда єўйилади? 3. Сўроє белгисининг єўйилиш ўринлари іаєида гапиринг. 4. Ундов белгисининг єўйилиш ўринлари іаєида гапиринг. 5. Кўп нуєта єайси ўринларда єўйилади? 6. Тиниш белгиларининг бириккан іолда ишлатилиши іаєида гапиринг. 7. Вергулнинг єўйилиш ўринлари іаєида гапиринг. 8. Нуєтали вергулнинг єўйилиш ўринлари іаєида гапиринг. 9. Икки нуєтанинг єўйилиш ўринлари іаєида гапиринг. 10. Тиренинг єўйилиш ўринлари іаєида гапиринг. 11. Єавснинг єўйилиш ўринлари іаєида гапиринг. 12. Єўштирноєнинг єўйилиш ўринлари іаєида гапиринг. 13. Єайси тиниш белгиси нисбатан кўп єўлланади? 14. Єайси ўринларда вергул доимо икки марта єўлланади? 15. Єайси ўринларда тире доимо икки марта єўлланади? 16. Єайси тиниш белгилари жуфт(такрорий) кўринишга эга? 17. Єайси тиниш белгилари єисєартирилган сўзлар билан єўлланади? 18. Инсон руіияти билан бојлиє ўринларда ишлатиладиган тиниш белгиларини санаб кўрсатинг. 19. Изоі маъноси ифодаланган ўринларда ишлатиладиган тиниш белгиларини санаб кўрсатинг. 20. Раєамлар билан бирга ишлатиладиган тиниш белгиларини санаб кўрсатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |