8) тўсиқсизлик ҳоли нима қилса ( -м, -нг, -к , -нгиз) ҳам, -да? сўроқларига жавоб бўлиб, бир иш-ҳаракатнинг бажарилиши учун тўсиқ бўла олмайдиган иш-ҳаракатни билдиради ва шарт феъли+ҳам(-да), равишдош, сифатдош+билан кўмакчиси, қарамай, қарамасдан сўзлари қатнашган қурилма орқали ифодаланади: Чақирилмаса ҳам қатнашди. Кичик бўлгани билан анча оғир эди. Шошганига қарамай кутиб турди.
2-§. Гап бўлакларининг тартиби
Бу тартиб икки хил: 1. Одатдаги тартиб :
1) эга ( ўз аниқловчиси билан) олдин, кесим гапнинг охирида келади: Ёш ҳаваскорлар тўпландилар.
2) пайт ҳоли эгадан олдин келади: Бугун ёш ҳаваскорлар тўпландилар.
3) тўлдирувчилар ўз аниқловчиси билан эгадан кейин келади: Бугун ёш ҳаваскорлар деҳқонларга катта томоша кўрсатдилар.
4) вазият ҳоли кесимдан олдин келади: Дарё узоқдан товланиб кўринарди.
Одатдаги тартиб илмий услубга кўпроқ хосдир: Изоҳловчилар кўпинча от сўзлар билан ифодаланади. (Дарсликдан)
2. Ўзгарган тартиб ( бу инверсия ҳам дейилади):
1) эга кесимдан кейин келади: Яшасин мустақиллик!
2) тўлдирувчи кесимдан кейин келади: Тўхтат сувни!
3) вазият ҳоли феъл-кесимдан кейин келади: Шамол эсади ғир-ғир.
Ўзгарган тартиб сўзлашув ва бадиий услуб учун хосдир: Бир ажиб ҳис бор эди менда...(Ҳ.О.)
Такрорлаш учун саволлар
1. Тўлдирувчининг таърифини айтинг. 2. Воситасиз тўлдирувчи ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 3. Воситали тўлдирувчи ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 4. Воситали тўлдирувчи ва вазият іоли ўхшаш бўлган іолатлар іаєида гапиринг. 5. Аниєловчининг таърифини айтинг. 6. Аниєловчи гапда єайси бўлакларга тобе бўлиб келади? 7. Си-
фатловчи аниєловчи ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 8. Ёйиє сифатловчи аниєловчи іаєида гапиринг. 9. Єаратєич аниєловчи ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 10. Изоіловчи іаєида гапиринг. 11. Іолнинг таърифини айтинг. 12. Ўрин іоли ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 13. Пайт іоли ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 14. Миєдор іоли ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 15. Вазият іоли ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 16. Сабаб іоли ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 17. Маєсад іоли ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 18. Шарт іоли ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 19. Тўсиєсизлик іоли ва унинг ифодаланиши іаєида гапиринг. 20. Гап бўлакларининг одатдаги тартиби іаєида гапиринг. 21. Гап бўлакларининг ўзгарган тартиби іаєида гапиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |