М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


–МАЪРУЗА ОТЛАРНИНГ МУНОСАБАТ ШАКЛЛАРИ



Download 1,58 Mb.
bet41/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

11–МАЪРУЗА
ОТЛАРНИНГ МУНОСАБАТ ШАКЛЛАРИ
Режа:
1. Отларнинг турланиши
а) келишик шакллари
б) отларнинг эгалик шакллари
2. Отларни кесимга хословчи шакллар
3. Қарашлилик шакли ҳақида
4. Отларнинг ясалиши
5. Отларнинг тузилиш жиҳатдан турлари


1-§. Отларнинг турланиши

Отларнинг эгалик қўшимчалари билан шахс-сонда ўзгариши, шунингдек, отларнинг келишик қўшимчаларини олиб ўзгариши турланиш дейилади.


Келишик шакллари

Отларни бошқа сўзларга тобелантириб боғлаш учун хизмат қиладиган шакллар келишик шакллари дейилади. Келишик шакллари отларнинг гапда бажарадиган синтактик вазифаларини белгилаб беради ва доимо тобе сўзга қўшилади. Отларда олтита келишик шакли мавжуд:







Келишик номи

Қўшимчаси

Сўроқлари

1.

Бош келишик

--

ким? нима?

2.

Қаратқич келишиги

-нинг , -н

кимнинг? ниманинг

3.

Тушум келишиги

-ни, -н, -и

кимни? нимани?

4.

Жўналиш келишиги

-га,-ка,-қа,-на,-а

кимга? нимага?

5.

Ўрин-пайт кел.

-да

кимда? нимада?

6.

Чиқиш келишиги

-дан

кимдан? нимадан?



Бош келишикнинг махсус қўшимчаси йўқ ва бу келишикдаги отлар кўпинча эга (Дарс бошланди.), от-кесим (Менинг дўстим – талаба.), ундалма (Оғайни, бугун бирга дарс тайёрлайлик.), баъзан сифатловчи аниқловчи (Машина асфальт йўлга чиқиб олди.) вазифаларини бажаради.
Қаратқич келишигидаги от доим от билан боғланади ва қаратқич аниқловчи вазифасини бажаради: мактабнинг ҳовлиси, китобнинг варағи. Қаратқич келишигидаги сўз қаратқич, у боғланиб келган сўз эса қаралмиш деб аталади. Қаратқич ва қаралмиш ёнма-ён келган пайтда келишик қўшимчаси туширилиши мумкин: мактаб боғи. Бу белгисиз қаратқич келишиги дейилади. Агар қаратқич ва қаралмиш ўртасида сўз қатнашса ёки қаратқич келишиги атоқли отларга, олмошларга, сифатдошларга қўшилса, келишик қўшимчаси туширилиши мумкин эмас: мактабнинг салқин боғи, Салимнинг китоби, менинг укам, ўқиганнинг фойдаси. Бу белгили қаратқич келишиги дейилади.
Тушум келишигидаги от доим ўтимли феъл билан боғланади ва воситасиз тўлдирувчи вазифасини бажаради: мактабни севиш, китобни ўқиш. Тушум келишигидаги от ўтимли феъл билан ёнма-ён келганда, келишик қўшимчаси туширилиши мумкин: хат(ни) ёзди. Тушум келишиги қўшимчаси атоқли отларга, олмошларга, сифатдошларга қўшилганда, бу қўшимча туширилмайди: Нодирани учратди, ҳаммани кутди, айтганни қилинг.
Қаратқич, тушум келишиги қўшимчалари шаклида қисқариши мумкин ва улар ўзаро омоним ҳолатга киради: Отин(инг) бошин(и) бурди.
Жўналиш келишиги қўшимчаси ўрин-жой отларига қўшилса, қаерга? сўроғига жавоб бўлиб, ўрин ҳоли бўлиб келади: мактабга кетди. Бу қўшимча пайт отларига қўшилганда, қачон? сўроғига жавоб бўлиб, пайт ҳоли вазифасини бажаради: ёзга қолдирилди. Жўналиш келишигининг қўшимчаси шахс ва нарса отларига қўшилса, кимга? нимага? сўроқларига жавоб бўлиб, тўлдирувчи вазифасини бажаради: онасига ёрдамлашди, соатига қаради. Бу келишик шаклидаги отлар кўпинча гап охирида келиб, от-кесим вазифасини ҳам бажариши мумкин: Бу совға сенга.
Жўналиш келишиги қўшимчаси к товуши билан битган сўзларга қўшилиб -ка тарзида ёзилади: кўйлак+га=кўйлакка.
Бу келишик қўшимчаси қ, ғ товуши билан битган кирил ёзувидаги сўзларга –қа тарзида қўшилади ва шундай ёзилади: ўқ+га=ўққа, боғ+га=боққа. Қ, ғ товуши билан тугаган лотин ёзувидаги сўзларга қўшилиб, –қа тарзида талаффуз қилинса ҳам, -га шаклида ёзилади: tog‘+ga=tog‘ga.
Жўналиш келишиги қўшимчаси мумтоз адабиётда –а, -на тарзида ҳам учрайди: ёрима, қўлина. Эски ўзбек тилида бу келишик қўшимчасининг –ру, –гару, -кару, -қару, -ғару шакллари ҳам бўлган (2; 108).
Ўрин-пайт келишиги қўшимчаси ўрин-жой отларига қўшилса, қаерда? сўроғига жавоб бўлиб, ўрин ҳоли бўлиб келади: шаҳарда ўқийди. Бу қўшимча пайт отларига қўшилганда, қачон? сўроғига жавоб бўлиб, пайт ҳоли вазифасини бажаради: қишда ўтказилади. Ўрин-пайт келишигининг қўшимчаси шахс ва нарса отларига қўшилса, кимда? нимада? сўроқларига жавоб бўлиб, тўлдирувчи вазифасини бажаради: укасида бор, аравада ташиди. Бу келишик шаклидаги отлар кўпинча гап охирида келиб, от-кесим вазифасини ҳам бажариши мумкин: Ҳамма гап отасида.
Жўналиш ва ўрин-пайт келишигидаги отлар ҳам белгили (қўшимчали) ва белгисиз (қўшимчасиз) қўлланиши мумкин: Андижон(га) кетди, тонг(да) эсган шабада.
Чиқиш келишиги қўшимчаси ўрин-жой отларига қўшилса, қаердан? сўроғига жавоб бўлиб, ўрин ҳоли бўлиб келади: Тошкентдан келди. Бу қўшимча пайт отларига қўшилганда, қачон? сўроғига жавоб бўлиб, пайт ҳоли вазифасини, мавҳум отларга қўшилиб сабаб ҳоли вазифасини бажаради: тонгдан (қачон?) бошланди, севинчидан (нега?) йиғлади. Чиқиш келишигининг қўшимчаси шахс ва нарса отларига қўшилса, кимдан? нимадан? сўроқларига жавоб бўлиб, тўлдирувчи вазифасини бажаради: дўстидан сўради. Бу келишик шаклидаги отлар кўпинча гап охирида келиб, от-кесим вазифасини ҳам бажариши мумкин: Пул отасидан.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish