Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


VI. ФЕРУЗКЎҲ ҚАЛЪАСИНИНГ ЗАБТ ЭТИЛИШИ БАЁНИДА



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

VI. ФЕРУЗКЎҲ ҚАЛЪАСИНИНГ ЗАБТ ЭТИЛИШИ БАЁНИДА 
Искандар Шайхий Фсрузкўҳ қўрғонини Искандар девори деб тасаввур қилиб, ўз 
ўғли ва яқинларига топширган эди. Бу қўрғон 
TOP 
чўққисида жойлашган, мустаҳкамликда 
ер юзида тснги йўк шундай бир қалъа эдики, буржининг учи Жавзо буржи га тақалган 
ва кўз унинг этагидан нарини млғамас, учқур хаѐл эса чўк^қисига етаолмас эди. (Байт): 
Унда одамлар ой билан Суҳбатдош бўлар эди,
Осмои сиридан огоҳ бўлар эди. 
(Шеьр): 
Шамол уидан (ўтиш учуи) бир карра йўл топгунча қолади ҳориб, 
Дев унга бир марта чиққудск бўлса, (тушаолмасдан) кетади қолиб. 
Мозандароннинг дсвсифат эпчил аскарларидан уч юзтасини уни қўриқлашга 
тайинлаган эди. Уларнинг хаелида гўѐ бутун ер юзининг лашкарлари йиғилганда ҳам 
узоқ муддатгача уни забт этаолмайдигандск эди. Тўққизинчи зулқаъдада душанба куни 
(1404 йил 19 май) ғапаба сари йўл очиб ва зафар қиличини яланғочлаб, олов каби ҳайқириб, 
шамолдан ҳам тсз ҳаракатланувчи дснгиздай ҳумоюн байроқлар чанг-тўзонни ер бағридан 
Кайвонгача кўтарди; фсруза (осмои) равоқи Фсрузкўҳ тупроғини (кўтариб) нолишга 
кслтирди; биринчи ҳамладаѐқ улар (эгал-лаб турган қўрғоннинг) шаҳрбандини ер билан 
яксон қилди. Бир кунда ўнта манжаниқ тайсрладилар: сон-саноқсиз лаш-карнинг ў^лари 
даҳшатидан қалъадагиларнинг кўнгли чўкиб, қўли жангга бормай қолди. Қалъа 
сардорларининг умид юзи ва бахти кундузи қорайиб, улар ғафлат майдонида ийон-ихтисрни 
бсҳудалик қўлига бсрганликлари ҳамда кал-тафаҳмлик қилиб катта ишга ва ваҳимали 
хатарга азм қил-ганликлари аниқ бўлди. Энди, агар жахрн шоҳи қиличидан омонлик 
тиламасдан, ихтиѐр ва сулҳ элчиси жиловини шай-тоннинг қўлига тутқазсалар, (у холда), 
узр сўраш учун хатони тузатишга мажол ва чора кўришга имкон қолмагай. (Шу сабабдан), 
ноилож ўзбошимчалик ва ўжарлик чўққиси-дан ожизлик ва йўқсиллик тубанлигига тушиб, 
қилган гу-ноҳлари учун ѐрдам ҳўлини узатувчи ва ҳимояга олгувчи шоҳ даргоҳидан 


ксчирим сўрашдаи бошқа чора кўрмадилар. Искандарнинг ўғли ва қалъа бошлиқлари бошни 
қуллик чизиғига ва қадамни итоаткорлик доирасига киритиб, (қалъ-адан) чиқдилар. Ҳазрат 
Соҳибқирон ўзининг подшоҳлик одатига кўра, уларнинг гуноҳ ва хатоларини афв айлаб, 
меҳрибонлик ва раҳм-шафқат ила тақдирлади. 
(Шундай қилиб), мазкур ойнинг ўнинчисида ссшанба куни Ферузкўҳ қалъасини 
забт этиш фсрузлик ила муяссар бўлди. Искандар девори билан тенглашмоққа 
даъвогарлик қилувчи шундай бир қўрғонни жанг ғолиби бўлмиш Хисрав бир кундасқ 
эгаллади. Мозандаронликлар жамоаси (439) тўплаган барча нафис моллар ва бой-
ликларни қалъадан чиқариб олдилар. (Амир Соҳибқирон) қўрғон кутволлигига Амир 
Зангий Тунийни тайинлади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish