Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


XCVI. БИР КУНДА УЧ ҚАЛЪАНИНГ ОЛИНГАНЛИГИ БАЁНИДА



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

XCVI. БИР КУНДА УЧ ҚАЛЪАНИНГ ОЛИНГАНЛИГИ БАЁНИДА 
Уларнинг учаласи ҳам гоятда мустаҳкам қалъа бўлиб, тезликда забт этиш киши хаѐлига 
ҳам сиғмас эди. Ақл уни эътибор мсзонида осмон чўққиси билан бир тарозуда тортарди. У 
қалъаларнинг эгаси Пошо номли бир киши эди. Ҳукмга биноан лашкарлар қалъанинг 
айланасини ўраб келдилар. Ўнг томондан амирзода Абу Бакр шерона ҳамла ва дадил юрак 
билан, чап томондан эса амирзода Шоҳрух паланг каби жангга юз тутдилар. Султон Ҳусайн, 
амирзода Искандар, шайх Нуриддин баҳодир, амирзода Шоҳ Малик баҳодир, Али Султон 
ва амир Севинчак — ҳаммалари бирдан ҳамла ясаб, хира динлилар кўзига ѐруғ 
жаҳонни қаро қилдилар. Чохур-нақбчилар қалъа остидан нақб кавлашга машғул 
бўлдилар. Аскарлар ўқу синон зарби билан ғанимларни ҳалокатга учратдилар. Охирида 
уларнинг давлати қайтди, қалъа буржлари қулади, читоғлар жон хавфидан ўзларини 
денгизга отди-лар ва оролларни ўзларига паноҳ қилдилар. Сол бойлаб, кемалар тайѐрлаб 
денгизга туширишга олий ишорат содир бўлди. Андак фурсатда осмоннинг яшил денгизида 
сузиб турган юлдузлар ададича кема ва сафиналар денгизда суза бошлади. Денгиз суви 
эса <денгизлар жўшиб қайнаганда> {деган оят) мазмунича оташ сифатли бўлди. 
Читоғлар қалбидан дуд кўтарилиб, ^аммалари ѐлворишга тушдилар, амон молини бериш 
билан ўзларининг жон ва ҳаѐтларини сотиб олдилар, Халифалик паноҳи ҳазрат 
(Соҳибқирон) у жойдан нусратли узангиларни Оқшаҳир томон йўналтирди. Муборак 
яловнинг ўтиш йўли жаҳон амирзодаси Шоҳрух баҳодирнинг қайтули устига тўғри келди. 
Улуғ амирзода тўй вазифалари ва подшоҳона тортиқлар тортишни бажо келтирди, энг 
нафис моллар, ҳар хил матолар ва оту хачирлардан шу қадар кўп пешкаш қилдики, 


тавсиф қилувчилар ақли уларнинг басни ва саноғидан ожиз қолди. Султон Ҳусайн 
ва амирзода Сулаймоншоҳ тўққиз-тўққизлар ва улардан бошқа мақбул хизматлар 
маросимини тартибга келтирди-лар. Барчаси мақбул бўлиб, ризолик ўрнини топди. Амир 
Соҳибқирон уларга навозишлар қилиб, сарполар бериб, ўз марҳаматлари билан 
тақдирлади. Шу ўртада Муҳаммад Қаромон Қўния томонидан Амир Соҳибқирон ҳузурига 
келди, амон моли йўсувида туҳфа ва тортиқ расми билан шу қадар кўп молу мато ва оту 
хачирлар кслтирдики, бу унинг қудратидан зиѐда ва мамлакати имконига сиғмас эди. Шу 
сабабли унинг мамлакати амну амонлик қучоғида саломат қолди ва замона ҳодисалари 
чангалидан халос топди. Амир Соҳибқирон унга эҳсонлар қилиб, иззат билан қайтарди. 
Ҳаттоки тснгдошлари унга ҳасад қилдилар.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish