Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Жамоавий хатти-ҳаракат харажатлари



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Жамоавий хатти-ҳаракат харажатлари 
- Ж.Комманс 
методологиясидан келиб чиққан ҳолда, институтларни 
ташкил қилиш ва улар фаолиятини таъминлаш харажатлари. 
Жамоат ишлари – 
ташкилотлар, хўжаликлар ва 
муассасаларда юқори малака талаб қилмайдиган ва мавсумий, 
вақтинчалик, ҳақ тўланадиган ишлар; бозор иқтисодиёти 
мамлакатларида ишсизларни тезкор тарзда ҳақ тўланадиган 
иш билан таъминлаш усулларидан бири. Ж.и. мавсумий, 
ҳудудий ёки аҳолининг алоҳида тоифаларини қамраб олган 
ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 
ташкил этилади.Одатда,Ж.и.ни аксарият ҳолларда кўпроқ 
жисмоний 
меҳнат 
талаб 
қилувчи 
ишлар 
(қишлоқ 
инфратузилмасини 
ривожлантириш, 
майда 
ирригация 


- 126 - 
ишларини бажариш, арзон қурилиш ишларини бажариш. 
Ўрмончилик, шаҳардаги ободончилик ишлари ва бошқалар) ва 
ижтимоий тавсифга эга ишлар (масалан, ногиронлар. 
Беморлар, етим болаларга қараш ва бошқа хизматлар)га 
ажратилади. Ўзбекистонда жамоат ишларини ташкил этиш 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Аҳолини 
иш 
билан 
таъминлаш тўғрисида”ги қонуни (1992 йил) қабул қилиниши 
билан аҳолини иш билан таъминлашнинг чора-тадбири 
сифатида амалга оширила бошланди. Республикада давлат 
ҳокимияти органлари Ж.и.ни меҳнат органларининг таклифи 
ва бевосита иштироки билан 
 
ўз мулкидаги корхона, ташкилот 
ва муассасаларда ҳамда шартномалар асосида турли 
мулкчилик шаклидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 
ташкил этади. Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз 
деб эътироф қилинган фуқаролар икки ойгача узайтириш 
ҳуқуқи билан муддатли шартномалар асосида жамоат 
ишларида иштирок этишлари мумкин.
Жамоат неъмати
– истеъмол қилишда майда бирликларга 
ажратиш ҳамда унга рад этиш принципини тадбиқ этиш 
мумкин бўлмаган маҳсулот. Иқтисодий адабиётларида жамоат 
ва ижтимоий аҳамиятли неъматлар тўғрисида турли назарий 
концепциялар 
мавжуд. 
Жумладан, 
жамоат 
неьмати 
концепцияси 1954 йилда П.Самуэльсон, ижтимоий аҳамиятли 
неьматлар концепцияси Р. Масгрейф томонидан илгари 
сурилган. Уларнинг аниқлашларича жамоат неъматлари 
қуйидаги хусусиятларга эга: 1. Жамоат неьмати рақобатдош 
эмас ва ундан воз кечилмас. Рақобатдошмаслиги унинг 
бўлинмаслиги, доналаб сотилмаслиги, танлаш мумкин 
эмаслиги ва биргаликда истеьмол қилиниши зарурлиги билан 
белгиланади. 2. Жамоат неьматидан воз кечилмаслик. Неьмат 
бўлинмас бўлганлиги сабабли ундан воз кечиб бўлмайди ва 
уни хамма биргаликда истеьмол қилади. Воз кечиш техник 
жиҳатдан мумкин эмас, иқтисодий жиҳатдан мақсадга 
мувофиқ 
бўлмайди.
Жамоат 
неъматларини 
жамоавий 
истеъмол қилишда ҳал қилиниши зарур бўлган қуйидаги 


- 127 - 
муаммолар мавжуд бўлади:
1) “билетсизлик муаммоси” - бу 
жамоат неъматини ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган 
кишиларнинг хамма қатори уларни истеъмол қилишда 
иштирок қилишида намоён бўлади; 2) Ресурсларнинг 
чекланганли шароитида қайси жамоат неъматини биринчи 
навбатда ишлаб чиқариш кераклигини танлашга мажбур 
бўлишади. Бундай холда жамоавий танлаш механизми тақозо 
этилади; 3) Жамият аъзолари ўртасида жамоат неъматини 
танлашда ягона меьзоннинг мавжуд эмаслиги. 
Жамоат 
неъматларини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ва уни 
амалга ошириш учун сиёсий механизмга зарурият туғилади

Сиёсий механизм шахсий афзалликларни мувофиқлаштириш, 
келиштириш 
учун 
ишлаб 
чиқилган 
норма, 
қоида, 
процедуралар 
тизими 
бўлиб, 
ижтимоий 
соҳани 
ривожлантириш 
ва 
жамоат 
неъматини 
оқилона 
тақсимланишига 
эришиш 
учун 
жамоавий 
танловни 
таьминлашга хизмат қилади. 
Сиёсий механизм 
- бу 
кишиларнинг жамоат неьматларини ишлаб чиқариш, 
тақсимлаш, 
истеьмол 
қилиш 
фаолиятларини 
мувофиқлаштириш усули бўлиб,унинг асосида манфаатларни 
ифодалаш процедураларни қабул қилиш, манфаатларни 
келиштириш ва бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни 
қабул қилиш ётади. 
Ижтимоий соҳада сиёсий механизмнинг 
асосий функциялари қуйидагилардан иборат: 
1. Аҳолининг 
жамоат неьматларини тақсимлашдаги афзаллик,ҳоҳишларини 
ифодалаш, жамиятдаги турли гуруҳлар манфаатларини 
артикуляциялаш; 2. Манфаатларни агрегациялаш, жамиятда ги 
хилма-хил афзаллик ва хохишларни маьлум даражада 
умумлаштирадиган жамоат неьматларини тақсимлашни 
оқилоналик, 
адолатлилик 
тамойилларини 
кўпроқ 
ифодалайдиган моделга келтириш; 3. Ижтимоий соҳа 
ривожланишининг 
устувор 
йўналишларини 
танлашни 
жамоавий характерини таъминлаш; 4. Ижтимоий танловни 
амалга оширишга қаратилган қарорларни ишлаб чиқиш ва 


- 128 - 
қабул 
қилиш 
ҳамда 
ижтимоий 
соҳанинг 
барқарор 
ривожланишини таьминлаш. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish