- 385 -
16 давлатини бирлаштирган.
Экологик аудит -
бу корхона, компаниянинг ички
экологик
салоҳиятини,
уларнинг
хавф-хатарлари
ва
имкониятларини доимий текшириб туриш инструментидир.
Экологик аудит
– корхоналарнинг мол - мулкни бериш ва
жорий операциялар билан боғлиқ бўлган экологик
муаммолари ва потенциал мажбуриятларини аниқлаш
мақсадида атроф - муҳит ҳолатини
объектив, мунтазам,
ҳужжатлаштирилган ва доимий такрорий текширишлар
(тафтишлар) бўлиб, улар иқтисодий фаолиятнинг тури ва
шароитлари, маъмурий бошқарув тизимлари ёки бу объектлар
тўғрисидаги ахборотларнинг норматив - қонунчилик
талабларига, атроф - муҳит муҳофазаси соҳасидаги
самарадорлик мезонларига ва
экологик хавфсизликка мос
келишини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Экоаудит ўтган
асрни 70 йилларида АҚШда, 1980 йилдан бошлаб эса, Европа
мамлакатларида ҳам ишлаб чиқарувчи корхоналарни
“Экоаудит”
қонунчилиги
асосида
текширишлардан
ўтказмоқда.
Экологик аудитни асосий мақсади: 1.
Корхона ва
ташкилотларни фаолиятини экологик нормативларга мос
келишини аниқлаш. 2. Корхона ва ташкилотларни табиатни
муҳофаза қилиш тадбирларига
фойдали тадбирлар ишлаб
чиқиш.
Экологик аудитнинг асосий объектларига қуйидагилар
киради: а)
мулклар (ер участкалари, табиий офатлар, бинолар,
иншоатлар, машина ва жиҳозлар ва ҳ.к.); б) корхона ва
ташкилотнинг жорий фаолияти; в) фавқулотда вазиятларда
корханаларнинг бошқарув тизими; г) атроф муҳитни муҳофаза
қилиш
дастурлари
ва
ходимларнинг
ҳавфзислигини
таъминлаш ва бошқалар.
Экологик аудит асосий функциялари
корхоналарни экологик қонунчиликка
мослиги ва экологик
сиёсатни қонунларига риоя қилиниши, атроф муҳит соҳасида
қароорлар қабул қилиш учун ахборотлар йиғиш, аҳолини ва
атроф муҳитни зарарли таъсирлардан сақлаш, экологиик
ҳавфли авариялар чиқишини имкониятларини таҳлил қилиш,
корхонанинг реал таъсирини аниқлаш ва бошқаларни
- 386 -
ўрганишдан иборатдир.
Халқаро стандартларга мувофиқ
экоаудит қўйидаги принципларга асосланади: 1.
Мақсад ва иш
ҳажмини аниқ белгилаш. 2. Объектевлик, мустақиллик, ва
компенентлик. 3. Керакли касбий иҳтиёткорлилик. 4.
Тизимлилик. 5. Аудит мезонларини белгилаш,
аудитор
маълумотларининг тўлиқлиги, сифатлилиги ва етарли
эканлиги. 6. Аудит натижалари ва хулосаларининг
ишончлилиги. 7. Аудиторнинг келишилган мақсади ва
ҳажмини ҳисобга олиб аудитор хулосаларининг тўлиқлиги.
Экологик аудит ишлаб чиқариш объектларини аудити ва
ҳудудларнинг экологик аудити йўналишларида амалга
оширилади. Экологик аудит мажбурий ёки ихтиёрий бўлиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: