Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Оралиқ маҳсулот
– ишлов бериш, қайта ишлаш ва қайта 
сотиш мақсадларида сотиб олинган маҳсулотлар. 
Oсиё тараққиёт банки
– Осиё ва Узоқ Шарқ минтақасига 
бевосита қарзлар бериш ҳамда техник жиҳатдан кўмаклашиш 
орқали 
мазкур 
мамлакатлар 
иқтисодиёти 
ўсишини 
рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган банк.
 
Осиё 
тараққиёт(ривожланиш) банки (ОТБ)
– 
1966 йили БМТнинг 
Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий 
комиссиясининг (ЭСКАТО) қарорига кўра ташкил топди. 1968 
йилдан бошлаб кредит фаолиятини бошлади. Акционер 
жамияти асосида иш юритади. Унга 45 дан ортиқ давлат аъзо. 


- 278 - 
Вазифаси Осиёдаги ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий 
ва савдо муносабатларига ҳомийлик қилиш, уларга молиявий 
ва техник, иқтисодий ёрдам кўрсатиш, иқтисод соҳасида 
минтақавий ҳамкорлик қилишдир. ОРБнинг штаб-квартираси 
Манила шаҳрида жойлашган.
Осиё – Тинч океани минтақаси давлатларининг 
иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти – 
ташкилот 1989 йилда 
ташкил топди. Янги Зеланди, Гонконг, Хитой, Австралия каби 
давлатлар ташкилоти бўлиб, шу ҳудуддаги 11 мамлакатни, 
Япония, АСЕАНга аъзо 6 мамлакатни (Малайзия, Сингапур, 
Индонезия, Филиппин, Таиланд. Бруней) бирлаштиради.
Оукен қонуни
– ишсизлик даражаси ва ЯММ ҳажмининг 
орқада қолиши ўртасидаги нисбатнинг математик ифодаси.
 
Оукен қонуни

ишсизликнинг табиий даражаси 1 фоизга 
ошганда ялпи миллий маҳсулот 2,5 фоизга камаяди ёки 2,5 
фоиз ялпи миллий маҳсулот йўқотилади. 
Оферта
— аниқ шарт - шароитлар асосида битим тузиш 
таклифи. 
Оферта
-тижорат 
амалиётида 
маҳсулотларни 
сотувчи қўйган шартларда сотиш ҳакида ёзма таклиф. 
Таклифни юборган шахс ёки фирма оферент дейилади. 
Халқаро савдо амалиётида оферта иккига бўлинади: ўзгармас 
ва эркин оферталар. Улар турига қараб қайд қилинади. 
Эркин 
офертада
бир хил маҳсулотлар бир неча харидорларга 
юборилади. Унда жавоб муддати белгиланмайди, шунинг учун 
оферентлар ўз таклифларида қаттиқ турмайдилар. Харидор 
О.даги шартларга розилигини ўзгармас қapши О. билан 
тасдиқлайди. Машина ва асбоб - ускуна савдосида Э. о. жуда 
кам ишлатилади, чунки экспорт қилувчининг эркин бозордаги 
фаолиятлари маълум ишлаб чиқариш талаблари асосида амал 
килади. 
Ўзгармас оферта
-экспорт 
қилувчининг ягона 
харидорига юборган ёзма таклифи. Ўзгармас офертанинг 
жавоб муддати белгиланган бўлиб, сотувчи шу муддат ичида 
ушбу мазмундаги таклифни бошқа харидорга қилиши мумкии 
эмас. Жавоб белгиланган муддатда келмаса, харидор битим 
шартларига рози бўлмаганлиги англашилади, экспорт қилувчи 


- 279 - 
битим шартларидан озод бўлади.
Оффшор ҳудудлар
— бу жахон иқтисодиётида миллий 
иқтисодий маконнинг бир қисми бўлиб, бу ерда хорижий 
мамлакатларнинг ҳуқуқий ва жисмоний шахслари тижорий 
операцияларни чет эл валютасида амалга оширашади.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish