Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари. 
Марказий банк давлатнинг қимматли қоғозлари, шунингдек 
Марказий банкнинг ўзи чиқарган қарз мажбуриятларини 
харид қилиши ва очиқ бозорда сотиши мумкин. Марказий 
банк ҳар қандай даражадаги бюджетларни молиявий 
таъминлаш 
учун 
очиқ 
бозордаги 
операциялардан 


- 229 - 
фойдаланиши, шунингдек давлат қимматли қоғозлари 
бирламчи жойлаштирилганда уларни сотиб олиши мумкин 
эмас. Очиқ бозордаги операциялар лимитини бошқарув 
тасдиқлайди. 
Марказий банкнинг пул белгиларини чиқаришдаги 
ваколатлари. 
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва 
тангалар 
кўринишидаги 
пул 
белгиларини 
муомалага 
чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. Уларни қалбакилаштириш ва 
ноқонуний тарзда тайёрлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ 
жавобгарликка сабаб бўлади. Муомалада бўлган банкнотлар 
ва тангалар Марказий банкнинг қатъий мажбуриятлари 
ҳисобланади ва унинг жамики активлари билан таъминланади. 
Марказий банк йўқ қилиб юборилган, йўқотилган, қалбаки, 
ясама ва қонуний кучини йўқотган банкнотлар ва 
тангаларнинг ўрнини қопламайди. Марказий банк банкнотлар 
ва тангаларнинг намуналарини, шунингдек уларнинг 
дизайнини Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши билан 
келишган ҳолда тасдиқлайди. Банкнот ва тангаларнинг 
дизайни Марказий банкнинг мулки ҳисобланади. Марказий 
банк янги намуналардаги банкнот ва тангалар муомалага 
чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек уларнинг 
тавсифини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. 
Марказий банк ва у ваколат берган банклар талабга кўра бир 
номинал қийматдаги банкнот ва тангаларни бошқасига ҳеч 
қандай тўловсиз ёки воситачилик ҳақисиз айирбошлаб беради. 
Марказий банк банкнотлар босилиши ва тангалар зарб 
қилиниши, 
муомалага 
чиқарилмаган 
пул 
белгилари 
сақланишини, шунингдек босма қолиплар ва бўёқлар 
сақланиши ҳамда йўқ қилинишини таъминлайди, нақд 
пулларни сақлаш, ташиш ва инкассо қилиш, шунингдек 
уларни йўқ қилиб юбориш қоидаларини белгилайди. 
Марказий банк муомалага чиқарган банкнот ва тангалар 
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тўловларнинг 
барча турларида ёзилган қиймати бўйича қабул қилиниши, 


- 230 - 
шунингдек ҳисобвараққа, омонатга ўтказиш ва жўнатма 
сифатида ўтказиш учун қабул қилиниши мажбурийдир. 
Тўловлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул билан 
ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўринишида амалга 
оширилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида банклар орқали амалга оширилади. 
Марказий банк нақд пулсиз ҳисоб - китоблар шакллари ва 
қоидаларини белгилайди.
Марказий банк 
юридик 
шахсларнинг 
касса 
операцияларини 
амалга 
ошириш 
тартибини белгилайди. Нақд пул маблағларини муомалага 
чиқариш ва қайтариб олишни фақат Марказий банк амалга 
оширади. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish