- 248 -
фойдаланишни тавсифлайдиган ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар
тизими.
Моддий – буюмлашган бойлик
– миллий бойликнинг
инсон меҳнати билан яратилган ашёвий – буюм кўринишга эга
бўлган қисми.
Моддий рағбатлантириш
– инсонни унинг меҳнат
натижаларидан келиб чиқиб, иш ҳақи, мукофот шаклларида
тақдирлашдир.
Модернизация
–
объектни такомиллаштириш, яхшилаш,
янгилаш, уни янги талаб ва меъёрларга,
техник шарт-
шароитларга, сифат кўрсаткичларига мослаштириш.
Модификация
(лот.-
меъёр,куриниш
ва
бажо
келтираман)-турланиш; кўри нишини ўзгартириш. Мавжуд
маҳсулотларнинг янги нусхаларини ишлаб чиқиш, рангларини
яхшилаш, янги товарлар белгиларини яратиш. Товарларнинг
кўринишини ўзгартиришда қисман янгиликлар киритиш ва
жуда кўп янгиликлар киритишни ажрата билиш керак.
Молия
– пул маблағларининг ҳаракати,
яъни уларнинг
шаклланиши, тақсимланиши ва фойдаланилиши билан боғлиқ
бўлган муносабатлардир.
Молия бозори.
Бу бозор турли - туман ва кўп жиҳатли
бўлса ҳам, олди-сотди объекти битта, яъни пул (унга
тенглаштирилган қимматли қоғозлар) ҳисобланади ва турли
хил шаклларда бўлади. Ортиқча маблағларга эга бўлган
хўжалик субъектлари, бу
молиявий ресурсларни, маблағлар
камёблигини сезган субъектларга таклиф қилади. Молиявий
битимларнинг ҳаракатига қараб, молия бозорини туркумлаш
мумкин. Бунда молиявий бозор иккига ажралади:
қарз
мажбуриятлари (истеъмолни қондирадиган пул) ва
капитал
(мулк) бозори
.
Қарз мажбуриятлари бозорида
пул вақтинча
қарз ҳисобланади ва олинган
пул шахсий истеъмол учун
ишлатилади.
Мулк бозорида
қўйилган пулдан даромад олиш
ҳуқуқи сотилади ва сотиб олинади
.
Бу бозорда маблағлар
капитал
сифатида ишга солиниб, фойда келтиради. Шуни
ҳисобга олиб капитал бозорини иккита бўғинга ажратиш
- 249 -
мумкин:
ссуда капитали бозори ва қимматли қоғозлар бозори.
Ссуда капитали бозори
– пул шаклидаги капиталнинг фоиз
тўлаш шарти билан қарзга берилишидир. Бу бозорда қисқа
муддатли мажбуриятлар муомалада бўлади.
Булар асосан
давлат
ва
банкларнинг
мажбуриятлари
ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар бозорида
акция, облигация, вексель, чек,
депозит кабилар олди-сотди қилинади. Булар давлат
томонидан чиқарилган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳамда
корпорацияларнинг акция ва облигацияларидан иборатдир. Бу
бозорда брокер ва диллерлар воситачилик қилади.
Мазкур
бозор амалда фонд биржалари, аукционлар ва банклардан
иборат бўлади.
Қимматли қоғозларнинг ҳаракати хусусияти
бўйича молия бозори бирламчи ва иккиламчи (ҳосила)
бозорларга бўлинади.
Бирламчи
бозорда янги нусхадаги
қимматли қоғозлар сотилади ва сотиб олинади, иккиламчи
бозорда олдин чиқарилган қимматли қоғозлар ҳаракат қилади.
Бирламчи бозорда қимматли қоғозлар сотилса, иккиламчи
бозорда қайта сотилади.
Do'stlaringiz bilan baham: