Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Калькуляция (лат. “calculatio” - ҳисоблаш)



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Калькуляция (лат. “calculatio” - ҳисоблаш)

бажарилган иш, тайёрланган маҳсулот, қабул қилинган 
моддий бойликлар қийматини аниқлаш, харажатларини 
гуруҳлаш усули. Калькуляция ёрдамида режаланган ва 
ҳақиқий қиймат солиштирилади, унинг натижасида иқтисодий 
тежамкорлик 
ишлари 
мақсадли 
амалга 
оширилади. 
Калькуляция ўтказилиши ва мақсадлигига қараб (режали, 
меъёрий) ва ҳисобот турларига бўлинади. Режали калькуляция 
- режа даврининг бошидаги харажатлар меъёри ва бошқа 
режали кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда тузилади. Бу 
калькуляциянинг 
вазифаси 
қиймат 
бўйича 
режа 
топшириқларини белгилаш ҳисобланади.
Камайиб борувчи қайтим қонуни
бирон ишлаб 
чиқариш омилидан фойдаланиш кўпайиб борган сари (бошқа 
омиллар ўзгармаган ҳолда) пировард натижада шундай 
нуқтага етиб борилиши ва унда шу омиладан қўшимча 
фойдаланиш 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқариш 
ҳажмининг 
пасайишига олиб келишини билдиради.

Камситувчи шартлар (шароитлар)
— товар ёки молия 
бозорига кириш, товарни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, 
олиш, реализация қилиш, ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш 
шартлари (шароитлари) бўлиб, улар бошқа тенг шартларда 
(шароитларда) битта ёки бир нечта хўжалик юритувчи 
субъектни ўзга хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) билан 
таққослаганда тенг бўлмаган ҳолатга солиб қўяди. 
Капитал -
бу турли маъноларда ишлатиладиган 
атамалардир: 1) Инсон томонидан яратилган товар ва 
хизмталар ишлаб чиқиладиган ресурслар. (Инвестицион 


- 188 - 
товарлар ишлаб чиқариш воситалари). 2) Даромад олиш 
мақсадида у ёки бу фаолият соҳасидаги ишбилармонлик 
операцияларида (ишлаб чиқариш, савдо ва бошқалар) 
ишлатиладиган асосий воситалар ва пул ресурларини бирлиги. 
Шунингдек, капитал – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда 
ишлатилиб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб 
чиқариш воситалари, товарлар ва пул маблағларидир. Умумий 
маънода 
капитал 
тушунчаси 
ўз 
эгаларига 
даромад 
келтирадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ҳамма 
соҳаларида ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситаларини, 
сотишга тайёр турган товарларни, янги воситалар ва ишчи 
кучини сотиб олишга мўлжалланган пул маблағларини, 
уларнинг ашёвий томони ва қийматининг бирлигини 
англатади. Бу ерда капитал турли шаклда: пул, ишлаб чиқариш 
воситалари, товар ва бошқа моддий воситалар шаклида бўлиши 
мумкин.
Шахсий капитал (ўзлик капитали) - 
акциядорлик
 
жамиятининг ўз фойдаси ҳисобидан қилган ажратма бўйича 
чиқарган акцияларини сотишдан олинадиган маблағ. 
Қарзга 
олинган капитал - 
банкдан олинган қарз эвазнга ташкил 
топган капитал. Мазкур маблағ акциядорлик жамияти 
(корхона)нинг фонди ҳисобланади. Бундай жамиятнинг 
облигацияси эгалари ҳиссадорлар(акционерлар) дейилмай, 
балки кредиторлар деб аталади.
Номинал капитал - 
акциялар 
чиқариш учун таъсис этувчилар томонидан белгиланган 
сумма.
Чиқарилган капитал 
- жамият аъзолари ўртасида 
тақсимланадиган 
акцияларга 
сарфланган 
номинал 
капиталнинг бир қисми. 
Заҳирадаги капитал
- чиқарилган, 
лекин ҳали тўланмаган капиталнинг бир қисми. Ундан 
компаниянинг умумий йиғилиши қарорига асосан фақат энг 
қийин пайтларда фойдаланиш мумкин бўлади.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish