1-МЕзон: юридик шахс мақом қуйидаги мезонлар билан белгиланади - Давлат органларидан (адлия, солиқ, статистика) рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Низоми нусхаси;
- Оммавий ахборот воситалари учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;
- Лицензияланган фаолият юритувчилар учун лойиҳада кўрсатилган фаолият учун лицензияга эгалиги ва уларнинг муддатлари;
- Фаолият юритаётганлиги, тугатилаётганлиги, тугатиш иш юритуви ниҳоясига етказилмаганлиги ёки ташкил этиш жараёни тамомланмаганлиги, шунингдек, камида бир йиллик фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этиши, қонуний жазога тортилганлиги борасида расмий маълумотлар;
- Жамоат фондидан қарздорлиги мавжудлиги, ҳисоботларни ўз вақтида хатосиз, тўлиқ ва сифатли тақдим этганлиги
2-Мезон: ресурс базанинг мавжудлиги қуйидаги мезонлар билан белгиланади - Сўралган умумий суммасида ўз улуши суммасини:
- биринчи маротаба 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- бир маротаба ғолиб бўлган, иккинчи маротаба танловда иштирок этаётган 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- икки маротаба ғолиб бўлган ва учинчи маротаба танловга иштирок этаётган 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- уч ва ундан кўп маротаба танловларда ғолиб бўлган, 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
- Ўз баланисида, оператив бошқарувида моддий-техника базасининг мавжудлиги, ўз маъмурий биносининг мавжудлиги ёки ижара шартномасини тақдим этганлиги;
- Ташкилотнинг ташкилий-ходимлар тузилмаси ва унда доимий ишловчи ходимлар ҳамда кунгиллиларнинг (волонтёрлар) мавжудлиги;
- Лойиҳа доирасидаги ойлик иш ҳақи фонди ҳисобидан иш ҳақи тўланадиган ташкилот ходимларининг ҳамда жалб қилинадиган ходимларнинг сифат кўрсаткичлари (маълумотлари, дипломнинг кўчирма нусхалари, меҳнат дафтарчаларидан кўчирма нусхалар, сертификатлар ва бошқалар).
3-мезон: Лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти, маълумотларнинг асослилиги ва ҳаққонийлиги - Лойиҳанинг мақсад ва вазифаси танлов мавзусига, йўналишларидан бирига ва шартларига жавоб бериши;
- Лойиҳани амалга ошириш усуллари ва механизмлари, лойиҳа мақсадли гуруҳи эҳтиёжининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, қайд этилган ижтимоий муаммо кўлами аниқ очиб берилганлиги;
- Лойиҳани амалга ошириш давлат ёки ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳудудий дастурларини ижросига кўмаклашиши;
- Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ёрдамнинг, тўлиқ ёки қисман ҳал этиладиган муаммо ёки вазифанинг миқдорий ва сифат кўлами;
- Лойиҳада кўрсатилган муаммони аниқлаш механизми ва шаклларига (аниқ тадқиқотларга, социалогик сўровлар, давлат органларининг, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг расмий маълумотларига таянилганлигига ва уларни тақдим этилганлигига) ҳамда муаммони ҳал этишнинг йўллари, механизмлари аниқ кўрсатилганлигига;
- Лойиҳани амалга оширишнинг маҳсули, унинг самараси ва ижтимоий таъсири, кутилаётган натижанинг сифат ва миқдорий кўламига қараб белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |