Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   99
хўжалик юритувчи субъект
— товарларни ишлаб чиқариш, 
олиш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик 
шахс, шу жумладан чет эллик юридик шахс, хўжалик бошқаруви 
органи, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор. 


15 
I-БОБ. 
РАҚОБАТ ҲУҚУҚИ—ҲУҚУҚИЙ ФАН СИФАТИДА
1.1. Рақобат тушунчаси ва унинг қонунчиликда акс этиши 
1.2. Рақобат ҳуқуқининг тушунчаси, предмети, принциплари, 
тизими. Рақобат ҳуқуқининг манбалари 
1.3. Рақобат ҳуқуқининг замонавий бозор муносабатларидаги 
аҳамияти.
1.4. Рақобат ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва уларнинг 
турлари
 
1.1.Рақобат тушунчаси ва унинг қонунчиликда акс этиши
 
 
Асли иқтисодий тушунча бўлган рақобат тушунчаси ҳақида 
кўпқиррали тасаввурлар мавжуд бўлиб, мазкур тушунчани турлича 
талқин этиш ҳоллари учрайди.
“Рақобат” сўзи араб тилидан келиб чиқувчи сўз ҳисобланиб, 
араб тилидан луғавий таржимаси “назорат, кузатиш” маъноларини 
англатади
2
. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида мазкур сўзга, 
иқтисодий маънода мустақил товар ишлаб чиқарувчи(корхона)лар 
ўртасида товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши 
фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман, иқтисодиётда, ўз 
мавқеини мустаҳкамлаш учун кураш, деб таъриф берилган
3
.
“Рақобат” атамаси рус тилида “конкуренция”, инлиз тилида 
“соmpetition”, немис тилида “wettbewerb” шаклида учрайди. Бу 
атамаларнинг барчаси лотин тилидан келиб чиққан “concurrentia” – 
тўқнашув сўзидан келиб чиққан. Умумий маънода рақобат муайян 
бир муҳитда шахслар, гуруҳлар, ташкилотларнинг нисбатан 
яхшироқ натижаларга эришиш учун ўзаро мусобақалашувини 
англатади
4
.
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 
Давлат миллий нашриёти. Тошкент. 2006-2008. 360-бет. 
3
Ўша манба. 
4
Иллюстрированный энциклопедический словарь (электронное издание, воспроизведенное по изданию 1995 
года). — М., 1997. Ҳудди шу мазмундаги изоҳ инглиз луғатларида ҳам келтирилади: Longman dictionary of 
contemporary English. – Edinburgh, 2001. – P. 270.


16 
Рақобат бозор иқтисодиётининг асосий механизми бўлиб, у 
компанияларнинг ўз товарлари ва хизматларини истеъмолчиларга 
энг қулай нархларда таклиф қилишларини рағбатлантиради
5

Иқтисодчи олимлар К.Холиқов ва Р.Дўсановларнинг фикрича, 
рақобат—иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўз эҳтиёж ва 
манфаатларини максимал қондириш, яхши даромад олиш, бозорда 
ўз мавқеини мустаҳкамлаш, имкониятларини намоён этиш ҳамда 
имиджга эга бўлиш учун курашдан иборат жараёндир
6

Н.Бекнозовнинг таъкидлашича эса, рақобат – бозор 
субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат 
бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафликка эга 
бўлиш учун курашни англатади
7

Том маънода рақобат товар олди-сотдиси, ишлар бажариш ва 
хизматлар кўрсатишда бозор қатнашчилари ўртасидаги ўзаро 
кураш демакдир. Рақобат товарлар олди-сотдиси билан 
шуғулланувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчи 
ҳамда ишлар бажарувчиларни олға интилтирувчи куч, бозордаги 
товарлар, ишлар ва хизматларнинг сифатига ҳамда нархига 
бевосита таъсир кўрсатувчи механизм ҳисобланади. 
Рақобат 
нархларнинг 
пасайишини 
таъминлайди, 
истеъмолчилар учун танлов доирасини кенгайтиради, шунингдек, 
самаралилик ва янгиликка интилувчанликни рағбатлантиради
8

Рақобатнинг мавжуд бўлмаслиги рақобатга зид хатти-
5
DG COMP website at http://ec.europa.eu/competition/antitrust/overview_en.html.
6
К.О.Холиқов, Р.Ҳ.Дўсанов. Рақобат:назарияси, шакллари ва усуллари. Илмий рисола. ТермДУ. “Молия” 
кафедраси, 2009.-6б. 
7
N.Beknozov. Iqtisodiyot nazariyasi:Darslik; Mas’ul muharrirlar; i.f.d.prof.J.T.Ro’ziyev.-T.:-2005.-170b. 
8
Moritz Lorenz. An introduction to EU competition law. Cambridge University Press, 2013, раge 1. 


17 
ҳаракатларнинг содир этилиши нафақат мамлакат иқтисодиётига 
зарар етказади, балки истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳам поймол 
бўлишига олиб келади.
Айни шу масалада, бутун Европа Иттифоқи ҳамда дунёда катта 
шов-шувларга сабаб бўлган ҳолатлардан бири келтириб ўтиш 
ўринлидир.
Европанинг витамин ишлаб чиқаришга ихтисослашган машҳур 
компанияларидан бўлган Швейцариянинг Hoffman–La Roche, 
Германиянинг BASF ва Merck, Франциянинг Aventis SA, 
Голландиянинг Solvay Pharmaceuticals ва Япониянинг Daiichi 
Pharmaceuticals, Esai ва Takeda Chemical Industries компаниялари 
Европа ҳудудида ўн йиллар давомида ўзаро келишган ҳолда 
ҳаракатланишган. Улар савдо ҳажми ҳақидаги маълумотларни 
мунтазам равишда алмашиниб турганлар, нархларни келишиб 
олганлар, йиллик даромадлар ва ишлаб чиқариш ҳажми 
мониторингини амалга оширганлар ҳамда айнан шу келишиб 
олинган ҳаракатлари учун ҳам жазоландилар. Тадбиркорлик 
субъектларининг мазкур келишиб олинган ҳаракатлари 2001 йилда 
юқори миқдордаги жаримага тортилишларига сабаб бўлганлиги 
билан тарихда қолган. Ўша пайтда, яъни 2001 йилда юқорида санаб 
ўтилган компанялар 1 миллиард евро жаримага тортилганлар. 
Хусуан, жариманинг энг катта қисми Швейцария компанияси 
ҳиссасига тушган бўлиб, жарима миқдори—462 миллион еврони 
ташкил этган эди
9
.
Асосан иқтисодчилар, молиячилар ҳамда маркетологлар 
диққат-марказида бўлган рақобат нафақат иқтисодий категория, 
балки юридик категория ҳамдир.
Рақобатни юридик категория сифатида ўрганиш учун ҳар 
томонлама асосимиз бор. Хусусан, 2012 йил 6 январдаги ЎРҚ-319-
сонли Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонун 
қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонуннинг мақсади товар ва молия 
бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга 
9
Кондратьева Н.Б. Конкуренция в ЕС: экономика, политика, право / Н.Б. Кондратьева ; Институт Европы 
РАН. – М.: Рус. сувенир, 2009. – 6 с. – (Доклады Института Европы. №248). – ISBN 978-5-91299-078-6.


18 
солишдан иборат, деб белгиланган. Қонуннинг 4-моддасида 
рақобат тушунчасига ҳуқуқий таъриф берилган. Унга кўра, 
рақобат – хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) 
мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари 
улардан ҳар бирининг товар ёки молия бозоридаги товар 
муомаласининг умумий шарт-шароитларига бир томонлама 
тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно этади ёки 
чеклайди, деб таърифланган. 
Мазкур таърифдан қонун чиқарувчи томонидан рақобатнинг 
бир қатор белгиларини кўрсатиб берилганига гувоҳ бўламиз. Яъни: 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish