II. Таълим кредитни расмийлаштириш тартиби
6. Қарз олувчи Таълим кредитини расмийлаштириш учун тижорат банкларига қуйидаги
ҳужжатларни тақдим этади:
а) таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза;
б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-шартнома асосида ўқиш ҳақида
белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт). Шартномада ўқишнинг
белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим. Ўқиш учун
project.gov.uz
24.02.2021
4
тўлов миқдори кейинги йилларда ўзгарган ҳолларда шартномаларга тегишли ўзгартиришлар
киритилади, бу ҳақда олий таълим муассасаси ўн кун муддатда банк муассасасига ёзма равишда
маълум қилади, сўнгра қарз олувчи, банк ва олий таълим муассасаси ўртасидаги кредит
шартномасига зарур ўзгартиришлар киритилади;
г) таълим кредитини қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
д)
таълим кредитлари олиши учун бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари
тўлов-шартнома асосида ўқиётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусҳаларини тақдим этадилар.
Икки ва ундан ортиқ фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар сирасига
камида икки нафар фарзанди бир вақтнинг ўзида олий таълим муассасасида тўлов-шартнома
асосида таълим олаётган талабалари мавжуд бўлган оилалар тушунилади.
Агарда икки ва ундан ортиқ фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларнинг
фарзандларидан бир нафари талабалар сафида бўлиб, қолганлари олий таълим муассасасини
тугатган бўлса ёки бошқа сабабларга кўра талабалар сафидан четлаштирилган тақдирда, ушбу
талабалар бошқа тоифадаги талабалар таркибига киритилади ва умумий асосларда таълим
кредити расмийлаштириши мумкин бўлади.
Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан бир вақтда паспортини
шахсан кўрсатади. Банк муассасаси паспортидан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур
кўчирмалар ва нусҳалар олишга ҳақлидир.
7. Олинган таълим кредити қайтарилмаслиги хавфини олдини олиш мақсадида Қарз
олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиш лозим, унинг амалга
оширилиши унга қўйилган асосий талаб ҳисобланади:
мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
банкнинг кафолати;
учинчи шахснинг кафиллиги;
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта
қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
8. Тижорат банклари Қарз олувчи томонидан таълим кредити олиш учун тақдим қилинган
барча ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
Агарда Қарз олувчининг кредитини қайтаришни таъминланиши сифатида кафолат ёки
кафиллик шартномаси тақдим қилинган бўлса, банк гарант ва кафилнинг молиявий аҳволини
баҳолайди.
Агар Қарз олувчи кредитни қайтарилишини таъминлаш сифатида мол-мулк ёки қимматли
қоғозлар қўйилган бўлса, банк уларнинг бозор нархларини аниқлайди.
9. Агарда Қарз олувчи томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар банк талабларига
жавоб берса, банк, Қарз олувчи ва олий таълим муассасаси ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Бунда, бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзанди тўлов-шартнома асосида
ўқиётган оилаларга қўйиладиган талабларга қатъий риоя қилинади.
10. Тижорат банклари Қарз олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб банкка
тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни
5 (беш) иш куни мобайнида
кўриб чиқиши ва кредит шартномасини имзолаши ёки кредит берилмаслиги тўғрисида қарор
Do'stlaringiz bilan baham: |