Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири
А. Арипов
project.gov.uz
06.02.2021
3
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил ______ даги __ - сон
қарорига
1-илова
Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари
битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида
инобатга олиш
ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
1.
Ушбу Тартиб мулкчилик шаклидан қатъи назар
умумий ўрта, ўрта махсус таълим
муассасалари ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаблари
(кейинги ўринларда – таълим ташкилотлари)
битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати)даги
ёки диплом иловасидаги умумтаълим фанлари бўйича баҳоларининг ўртача кўрсаткичини олий
таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш
тартибини белгилайди.
2.
Мазкур Тартиб ҳарбий таълим муассасаларига ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган
хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди.
3.
Тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик
ва идоралар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўз битирувчиларининг сўнгги
6 йиллик баҳоларини акс эттирувчи электрон платформани жорий этади.
4.
Тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик
ва идоралар
барча таълим муассасаларида жорий этган электрон платформаларини ўзаро,
шунингдек,
Халқ таълими вазирлигининг “Электрон кундалик” дастурига ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
(кейинги ўринларда –
Давлат тест маркази)
ABITUR махсус дастури билан интеграциясини таъминлайди.
5.
Битирувчиларнинг сўнгги 6 йиллик баҳосининг ўртача кўрсаткичи (кейинги ўринларда
– битирувчилар баҳосининг ўртача кўрсаткичи) электрон платформаларга таълим муассасалари
томонидан даврий равишда киритиб борилади ва киритилган маълумотларнинг тўғри
киритилганлиги учун таълим муассасалари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
6.
Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимини хорижий давлатда тамомлаган ва
ҳужжати тан олинган (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) битирувчиларнинг шаҳодатномаси
(аттестати)даги (диплом иловасидаги умумтаълим фанлари бўйича) баҳолари тааллуқлилиги
бўйича ҳудудий бошқармалар томонидан ўз электрон платформасига киритилишини таъминлайди
ва киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳудудий бошқарма бошлиқлари масъул
ҳисобланади
.
7.
Таълим муассасаларини 2023 йил 1 январга қадар тамомлаган битирувчиларнинг
шаҳодатнома (аттестат)даги (диплом иловасидаги умумтаълим фанлари бўйича) баҳоларнинг
ўртача кўрсаткичини акс эттирувчи махсус электрон платформа Давлат тест маркази томонидан
яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |