Жиҳозлар номи
|
Сони
|
Тавсия этиладиган сифатлари
|
1
|
Шкаф (бурчакли)
|
1та
|
Ёғоч рангида
|
2
|
Стол (индивидуал)
|
20та
|
Бир жойдан иккинчи жойга силжитиш учун енгил бўлиши
|
3
|
Стул
|
20та
|
Қулай ва енгил бўлиши
|
4
|
Тренер учун стол-стул (2та тортмали стол)
|
1та
|
Ёғоч рангида
|
5
|
Оқ доска (кўчма)
|
1та
|
Оқ рангда, магнитли доска
|
6
|
Флипчарт доска (кўчма)
|
2та
|
Оқ рангда, магнитли доска
|
7
|
Кичик журнал столи (индивидуал суҳбат бурчаги учун)
|
1та
|
Ойнали
|
8
|
Хона дераза токчаларига тувакли табиий гуллар
|
10та
|
Турли ном ва навлардаги
|
9
|
Пардалар (жалюзи) деразалар сонига қараб
|
|
Оқ ёки оч хаворангда
|
10
|
100х70 см ўлчамдаги кўзгу (руҳий енгиллаштириш учун)
|
1та
|
Трюмо кўринишида
|
11
|
Ноутбук
|
1та
|
Оқ ёки кул ранг
|
12
|
Принтер
|
1та
|
Оқ‑қора лазерли босма
|
13
|
Телевизор (LCD51’)
|
1та
|
Интернетга уланиш функцияси, USB портлари билан
|
14
|
Ёритгич (столлампаси)
|
1та
|
Ойнали
|
15
|
Кийим осиш учун илгич (вешелка)
|
1 та
|
Оёғи ғилдиракли бўлиши мақсадга мувофиқ
|
Муаммоли аёллар билан индивидуал суҳбат хонасининг жиҳозлари
ва уларга қўйиладиган талаблар
№
|
Жиҳозлар номи
|
Сони
|
Тавсия этиладиган сифатлари
|
1
|
Пардалар (жалюзи) деразалар сонига қараб
|
|
Оқ ёки оч ҳаворангда
|
2
|
Хона дераза токчаларига тувакли табиий гуллар
|
10та
|
Турли ном ва навлардаги
|
3
|
Аквариум (балиқлари билан)
|
1та
|
Турли катталикдаги, кўриниши ўзига жалб этадиган балиқлар
|
4
|
Юмшоқ мебел тўплами
|
1 тўпламлик
|
2 та кресло ва диван
|
5
|
Овоз кучайтирувчи (Сабвуфер)
|
1та
|
Мусиқа, аудио тинглаш учун
|
6
|
Чой, кофе учун жиҳозлар
|
12 тўпламлик
|
Оқ рангда
|
7
|
Чой, кофе учун сув қайнатиш чойнаги
|
1та
|
|
8
|
Табиий хона гуллари
|
2та
|
Катта ўлчамдаги табиий манзарали гул
|
9
|
Ишонч қутиси
|
1та
|
|
10
|
Маслаҳат кенгаши бурчаги (эълонлар тахтаси, меъёрий ҳужжатлар баннери)
|
2та
|
|
Хонадаги жиҳозларнинг тавсифи
Жиҳозларнинг ранги, тузилиши, дизайни, қулайлиги шахс психологиясига катта таъсир кўрсатишини инобатга олиб, хоналарни таъмирлашда
ва жиҳозларни танлашда уларнинг рангига, жойлаштириш учун қулайлигига, бирининг иккинчиси билан уйғунлашиб кетишига аҳамият берилиши лозим.
Нотинч, низоли оилавий муносабатлардан, оилавий зўравонликдан, ногирон фарзандининг муаммоларидан чарчаган ёки ўзининг имкониятлари чекланганлигидан азият чекаётган аёлнинг асабларини тинчлантириш заруриятидан келиб чиқиб, индивидуал суҳбат хонаси деворларининг ранги оч яшил бўлиши тавсия этилади. Чунки оч яшил ранг шахсни тинчлантирувчи хусусиятга эга. Пол ва гиламнинг жигар рангда бўлиши эса аёлда ўзига ишонч ва қатъиятлилик ҳисларини уйғотади. Хонанинг шифти оқ рангда бўлиши, аёлда енгил кайфият ҳиссини уйғотиб, диққатини жамлашга ёрдам беради.
Хонада ўтказиладиган машғулотларнинг шартларига кўра стол ва стуллар турлича жойлаштирилади. Индивидуал столларни танлаш ва турли шаклларда жойлаштириш, мураббий учун иштирокчиларга индивидуал ёндашиш имкониятини беради ва ўқувчилар орасидаги оралиқ масофа бузилмайди. Оралиқ масофанинг бузилмаслиги эса, ҳар бир шахснинг руҳиятига маълум даражада таъсир кўрсатиб, уларнинг эркин ва мустақил фикрлаши ҳамда ўзида ишонч туйғуларини шакллантиришда ёрдам беради.
Имконият даражасида жиҳозларни камроқ бурчаклиларини, яъни бурчаклари айлана шаклдаги жиҳозларни танлаш ва тўғри жойлаштириш тавсия этилади. Хона жиҳозларидаги қирра ва тўғри бурчаклар ақлий меҳнат жараёнида фикрлар изчиллиги, мантиқий боғлиқлик ва шахснинг онг ости фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Хонадаги жиҳозларнинг ранги девор ранги билан уйғунлашиши макон кенглиги ва психологик шинамликни вужудга келтиради. Шунинг учун жиҳозларнинг рангини танлашга алоҳида эътибор билан қараш керак.
Маслаҳат хонасидаги шкаф хонанинг чап томонига жойлаштирилиб, унинг бир томонида меъёрий ҳужжатлар, сўровномалар натижалари, иш ҳужжатлари, иккинчи томонида кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар, ўқув‑услубий қўлланмалар, тавсиялар, психодиагностик тест ва услубий қўлланмалар, журнал ва бошқа психологик адабиётлар жойлаштирилади.
Маслаҳат хонасида интернет тизимига уланган персонал компьютер
ва принтер бўлиши тренерга интернет тармоғига чиқиш, иштирокчилар ўртасида турли ўқув амалиётларини ўтказиш имкониятини беради.
Маслаҳат хонасининг деразаларида оқ парда ёки замонавий жалюзалар бўлиши шахсда жўшқинлик ҳиссини уйғотади, меҳнат фаолиятининг самарадорлигини ортишига олиб келади. Хонада ҳаракатланувчи кўчма доска бўлиши, тренинг тартибига кўра машғулотларни олиб боришда, жойни хоҳлаган тартибда ўзгартириш имкониятини яратади. Досканинг оқ рангда бўлиши турли рангдаги маркерлардан фойдаланиш учун қулайлик яратиб, тренинг жараёнида аёлларнинг эътиборини тортишга, тадбирларни ранг-баранг ва қизиқарли ўтишига ёрдам беради.
Индивидуал суҳбат хонасининг ўнг томонида индивидуал суҳбатларга мўлжалланган психологик бурчак ташкил этилиб, иккита кресло, журнал столи, стол лампаси, тувакларда хонаки гуллар жойлаштирилади. Кресло суҳбат вақтида бемалол ўтиришга имконият яратади, хонадаги табиий гуллар шахснинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда хона ҳавосини янгилайди. Психологик хизмат олиб боришда аквариумнинг бўлиши шахсга ўз ижобий таъсирини кўрсатади, ундаги диққат турғунлигини оширади.
Пол ва гиламнинг жигар рангда бўлиши шахсда ишонч ва қатъиятлилик ҳисларини уйғотади. Хонада гиламнинг бўлиши шинамликни таъминлаш билан бирга коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ва тренингларни ўтказишда психолог ва иштирокчиларнинг эркин ҳаракатланишлари учун хизмат қилади.
Хонанинг эшиги ёнида, ташқарида «Ишонч қутиси» жойлаштирилади. Ишонч қутисининг эни 25 см ва бўйи 35 см ўлчамда (қулф-калитли) бўлади. Қутининг юза қисмига «Ишонч қутиси» деб ёзилади. «Ишонч қутиси» аёлларнинг сирли савол ва муаммолари пайдо бўлганда психолог билан илк мулоқотга киришиш воситаси ҳисобланади.
«Психологик маслаҳатлар», «Психологик мониторинг» стендлари хонанинг деворига жойлаштирилади.
«Психологик маслаҳатлар» бурчагида эса ҳаётий мотивацион материаллар, хусусан, ҳаётий муаммоларнинг ечими ҳақидаги қизиқарли психологик маслаҳатлар, ибратли оилалар ҳаётини, фаол тадбиркор аёллар фаолиятини ёритувчи кўргазмали тасвирлар, психология йўналишидаги янгиликлар, умумий йўналишдаги психологик маслаҳатлар, ғаройиб ходисаларга оид маълумотлар, рисолалар, қўлланмалар ва тестлар билан жиҳозланади. Мазкур бурчакдаги маълумотларни бойитиб бориш ва уларни тез-тез янгилаб туриш аёлларга мотивация беради, мустақил ҳаётий позициясини мустаҳкамлаб ўзига ишончини оширади, қатъиятли бўлишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |