Логопедиянинг бошқа фанлар билан алоқаси
Логопедия бошқа фанлар билан чамбарчас боғлангандир. Шахсга ҳар томонлама таъсир кўрсатиш, нутқ бузилишини бартараф этиш ва олдини олиш билан омилкорона шуғулланиш учун нутқдаги нуқсонларнинг белгиларини, уларнинг этиологияси, механизмлари, нутқ фаолияти бузилиши таркибидаги нутқий ва нутқсиз белгилар муносабатларини билиш керак. Бу логопедиянинг бошқа фанлар билан бўладиган алоқасини белгилайди.
Тизимлар ичидаги ва тизимлараро алоқалар бор. Тизим ичидаги алоқаларга педагогика ҳамда махсус педагогиканинг турли соҳалари: сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренпедагогика, умумий ва махсус психология билан бўладиган алоқалари киради. Тизимлараро алоқаларга эса тиббий-биологик ва тилШунослик фанлари ўртасидаги алоқалар киради.
Логопедия умумий анатомия ва физиология, нутқ механизмлари, нутқ жараёнининг бош мияда ташкил этилиши ҳақидаги, нутқ фаолиятида иштирок этадиган анализаторларнинг қурилиши ва ҳаракатга келиши ҳақидаги билимлардан фойдаланади.
Нутқ бузилиши механизмларини тушуниш тузатишжараёни қонуниятларини аниқлаш учун олий руҳий функсияларнинг динамик локализатсияланиши тўғрисидаги, нутқнинг онгда шаклланиши борасидаги билимларни эгаллаш керак бўлади.
Нутқ мураккаб функсионал жараёндир. Унинг асосида мулоқот жараёнидаги тил белгиси тартибларидан қўлланиш ётади. Тилнинг мураккаб тизими узоқ муддатли ижтимоий-тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, у бола томонидан нисбатан қисқа муддатларда ўзлаштириб олинади.
Нутқий тизим бош мия аъзоларининг фаолиятига асосланади. Улардан ҳар бири нутқ фаолиятининг ўзига хос вазифасини бажаради.
А.Р. Лурия мия фаолиятини учта функсионал блокка ажратади.
Биринчи блок – бош мия пўстлоғи ости (юқори ствол ва лимбик область) ҳақидаги билимларни ўз ичига олади. У бош мия қатлами тонусининг нормаллиги ва унинг тетиклик ҳолатини таъминлайди.
Иккинчи блок – орқа мия қатлами катта яримшарлари бўлакларини ўз ичига олади, ташқи дунёдан олинган сезги ахборотларини қабул қилади, қайта ишлайди ва сақлайди. У билиш (гностик) жараёнини амалга оширадиган асосий мия аппарати ҳисобланади.
Унинг тузилиши бирламчи, иккиламчи ва учламчи доираларга ажралади. Бирламчи доира – мия қатламининг проексион доираларидир, унинг нейронлари жуда ҳам юқори даражада ўзига хослиги билан ажралиб туради. Уларда алоҳида сезги аъзоларидан сезги ахборотларини қабул қилиш ҳодисаси юз беради.
Мия қатлами аппаратларининг бирламчи доиралари устидан иккиламчи доиралар қурилгандир. Улар бирламчи доира орқали олинган қўзғалишларни таҳлил қилади. Иккиламчи доиралар бирламчи доиралар каби, ўзининг ихтисосий моддаллиги (кўриш, эшитиш ва бошқа доиралар)ни сақлайди. Бирламчи ва иккиламчи доиралар у ёки бу анализатор (кўриш, эшитиш ва бошқалар)нинг бош мия қатлами бирикмасини ўзида намоён этади.
Учламчи доиралар анализаторларнинг мия қатлами бўлинмаларини ўзгартириш доиралари ҳисобланади. Улар турли моддалликда олинган сезги ахборотларини таҳлил, синтез, интегратсия қилиш вазифасини ўтайди. Уларнинг фаолияти асосида синтезларнинг беқарор ва ташқи даражасидан символик даражага, эътиборини қаратиш муносабатлари, мураккаб логикграмматик сўзлар қурилиши ҳақидаги билимлар билан иш кўришга ўтиш содир бўлади.
Учинчи блок катта ярим шарлар қобиғининг олдинги бўлимлари (мотор, мотор олди ва олд фронтал соҳа) доирани ўз ичига олади. Бу блок инсон фаолиятини режалаштириш, мослаштириш ва назорат қилишни таъминлйди. У, Шунингдек, мия қобиғи остидаги аъзолар фаолияти барча тизимларнинг тонуси ва тетик ҳолатини улар фаолияти олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ мослаштиришни амалга оширади.
Нутқ фаолияти барча блокларнинг биргаликда ишлаши натижасида вужудга келади. Шу билан бирга ҳар бир блок нутқ жараёнида алоҳида, махсус ўзига хос хусусияти билан иштирок этади.
Нутқнинг акустик белгиларини ажратиб кўрсатиш ва дифференциялаш нутқ-эшитиш анализатори кортикал аппаратларнинг аналитик-синтетик фаолияти билан таъминланади. Бунга мия қобиғи марказий ва олд мотор қуйи бўлинмалари соҳаси билан боғлиқ бўлган бош мия қобиғи (Вернике доираси)нинг сўл юқори иккиламчи қисмлари киради.
Нутқ актининг артикулятсиялашуви, мотор ташкил этилиши жараёни нутқ аппарати мускулларининг мураккаб тузатув ишини махсус мувофиқлаштириш асосида амалга оширилади. Нутқ актининг мотор қуйи йиғиндиси марказий қисмларнинг иккиламчи бўлимлари (кинестетик аппарат) ва чап ўрам қисмининг қуйи бўлимлари (кинетик аппарат) билан таъминланади. Марказий қисмда нутқ аппарати мускулларидан юбориладиган кинестетик сезгилар анализи содир бўлади. Ўрам қисмида эса нутқ актининг мотор дастури ташкил этилади, қатор нерв импульслари, бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга енгил ўтиш имкониятини таъминловчи кинестатик моделлар яратилади.
Нутқ бирликларини танланиш ва уларнинг компенсатсиялашуви, маънонинг нутқ кўринишига айланиш жараёни бош мия қобиғининг энг юқори даражада шаклланишидир. У, яъни нутқ бош суяги олд ва устки қисми учламчи бўлинмаларининг аралашувисиз ҳосил бўлмайди. Бош мия қобиғининг учламчи бўлимлари бир текисда қабул қилинадиган акустикмотор ахборотларининг фикрлаш схемаси ва образларига ўтказилишини таъминлайди. Мия қобиғининг устки қисмида, Шунингдек, кенг алоқаларни англатувчи схема ҳам шаклланади.
Ёзма нутқ жараёнида ҳам бош мия қобиғининг энса ва энса-тепа қисмларининг турли бўлимлари иштирок этади.
Шундай қилиб, нутқ жараёнида бош мия қобиғининг турли қисмлари турлича иштирок этади. Бош мия қобиғи қайсидир қисмининг жароҳатланиши нутқ фаолияти бузилишининг ўзига хос аломатларига олиб келади. Нутқ жараёнининг мияда амалга ошиши ҳақидаги маълумотлар нутқ фаолияти бузилишининг этилогияси ва механизмлари тўғрисидаги тасаввурларни аниқлаштиришга имкон беради. Бу маълумотлар бош миянинг локал жароҳатланишидаги нутқ бузилишларининг турли шаклларини (афазия) дифференциал диагностикаси учун жуда муҳим бўлиб, беморлар нутқини тиклаш устида самарали логопедик иш олиб бориш имконини беради.
Логопедия оториноларингология, невропотология, психопатология, олигофрения клиникаси, педиатрия билан узвий боғлангандир. Жумладан, нутқ ва эшитиш аъзоларининг патологияси (масалан, товуш бузилишида) нафақат бузилишлар этилогиясини аниқлашга, балки тиббий таъсир кўрсатиш билан бўладиган логопедик ишларни тўғри қўшиб олиб бориш учун ҳам имкон беради. Масалан, товушнинг бузилиши қисман ҳиқилдоқ ва товуш буришиқлари (ғурралар, тугунчалар, папилломалар, товуш бурмаларининг чандиққа айланиши ва бошқалар) нинг турли органик жароҳатланишидан ҳосил бўлиши мумкин. Бундай ҳоллардаги товуш бузилишининг товуш аппарати физиологик ишини нормаллаштирмай туриб даволаш мумкин эмас. Бу дори-дармон, жарроҳлик, физиотерапия, психотерапия услубида таъсир этиш билан таъминланади.
Нутқ бузилишининг кўпгина турлари марказий асаб тизимининг органик шикастланиши билан боғлиқ бўлиб, у логопед ва невропатолог-врач ёки психоневрологнинг ҳамкорликда ишлаши билан аниқланиши мумкин. Нутқ бузилиши ҳолларида руҳий фаолиятнинг турли бузилишлари: руҳий ривожланишда орқада қолиш, ўзини тутиш ва ҳис-ҳаяжон ҳолларидаги бузилишлар, диққат-эътибор, хотира, ақлий фаолият бузилишлари кўзга ташланиши мумкин. Нутқ бузилишларини уларнинг пайдо бўлиш механизмлари таҳлили, марказий асаб тизими бузилишлари билан боғлиқ бўлган, бирламчи ва иккиламчи руҳий фаолияти ишларининг ҳаммаси психоневролог-врачнинг хизмат доирасига киради. Психоневролог-врач боланинг ақлий жиҳати ҳақида хулоса чиқаради, нутқий камчилигини тиббий жиҳатдан аниқлайди, талаб этиладиган даво чораларини қўллайди.
Нутқ бузилишининг кўпгина кўринишлари мия ривожланишининг барвақт секинлашуви билан боғлиқ. Бундай ҳолларда логопедик иш марказий асаб тизимини махсус дори-дармонлар билан даволаш орқалигина самара бериши мумкин. Бундай давони психоневролог-врач белгилайди. Айрим пайтларда нутқ бузилишлари ҳис-ҳаяжонли қўзғолишнинг кучайиши натижасида содир бўладиган ҳаракатдаги нотинчлик билан қўшилади. Бунда бола махсус даволангунга қадар логопеднинг иши бесамара бўлаверади.
Нутқнинг алоҳида кўринишдаги бузилишларига, масалан, дудуқланишнинг айрим турлари, мутизмга ёки кескин руҳий изтироблар – қўрқиш, ҳаяжон, кўниккан муҳитнинг алмашиниши (яқин кишиларидан айрилиш) ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин. Уларнинг пайдо бўлиш вақтида бола тегишли кун тартиби ва давога муҳтож бўлади; фақат психоневролог-врач ва логопеднинг ҳамкорликда иш олиб бориши унинг соғайиб кетишига замин ҳозирлайди. Бу маълумотларнинг ҳаммаси Шундан далолат берадики, логопедияпедагогик фан ҳисоблангани билан у ўз олдидаги вазифаларини фақат тиббиёт фанлари ва аввало, невропатология ҳамда болалар психологияси ёрдамида муваффақиятли бажариши мумкин.
Аномал болаларни, шу жумладан, нутқи бузилган болаларни ҳам ўқитиш ва тарбиялаш назарияси асаб тизими тузилиши, унинг ривожланиш хусусиятлари ва вазифалари ҳақидаги билимлар асосига қурилади.
Логопед нутқ бузилишининг неврологик асосларини билиши, болалар психопатологияси масалаларини тушуниши керак. Унда олигофрения ва руҳий ривожланишнинг тормозланиши, ҳаракат ва ҳис-ҳаяжонли бузилишларда намоён бўладиган, болалардаги руҳий бузилишларнинг энг кўп учрайдиган шакллари ҳақида ҳам тасаввур бўлиши лозим. Бу билимлар унга нутқ бузилишининг сабабларини тўғри аниқлашда, тузатишнинг самарали методларини танлашда, болани ўқитиш ва тарбиялаш ҳамда унинг нуқсонли ривожланишини олдини олишда ёрдам беради.
Невропатология, психология, олигофрения клиникаси, эшитиш, кўриш, нутқ аъзолари патологияси билан алоқада бўлиш нутқ бузилишини фарқ қилган ҳолда ташхис қилиш учун зарурдир. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, сенсор алалия ва эшитишнинг пасайган ҳолларидаги нутқ бузилишларини аниқлаш, эшитиш фаолиятини чуқур текширишни талаб қилади; олигофрения ва алалия ҳолларидаги нутқ бузилишларини белгилаш руҳий ва сенсомотор ривожланиш хусусиятларини, интеллектнинг аҳволини аниқлашсиз бўлмайди.
Тиббиёт фанларидан маълумотлар логопедга нутқ бузилишининг механизмлари, этилогиясини ўрганишга тўғри ёндашиш учун ёрдам беради, нутқ бузилишларининг турли кўринишларини бартараф этишда диагностика ва дифференциялашган логопедик таъсир этиш масалаларини тўғри ҳал этиш имконини яратади. Болаларни турли типдаги махсус муассасаларга тўғри танлаш ҳам ташхис қўйишга боғлиқдир.
Логопедия тилшунослик ва психолингвистика билан узвий боғланган. Нутқ тиллар бирлигининг турли даражаси ва уларнинг амал қилиш қоидаларидан фойдаланишни ҳам назарда тутади. Улар ҳар хил бузилишларда турлича бузилиши мумкин. Боланинг тил нормаларини ўзлаштириб олиш қонунлари ва изчиллигини билиш логопедик хулосаларни аниқлаштиришга ёрдам беради, логопедик таъсир этиш тизимларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлади.
Замонавий логопедиянинг тизимли нутқ бузилишини ўрганиш ва бартараф этишда Л.С. Вигодский, А.Р. Лурия, А. Леонтьевнинг нутқ фаолиятининг мураккаб тузилиши, идрок жараёнлари ва нутқ айтиш самараси ҳақидаги таълимотига асосланувчи психолингвистика маълумотлари кенг қўлланилади.
Нутқни идрок этиш ва унинг самаралари турли операцияларни қамраб оладиган, мураккаб иерархик қурилишга эга бўлган кўп даражали жараёнлардан иборатдир. Нуқт ҳосил бўлиш жараёнининг ҳар бир даражаси, ҳар бир операцияси ўзининг луғатига, бирликларни бирлаштириш синтаксисига эга.
Нутқ бузилишларини ўрганишда нутқ ҳосил бўлиш операцияларидан қайси бири бузилганлигини аниқлаш муҳимдир. Логопедияда А.С. Виготский, А. Леонтьев, Т.В. Рябова томонидан ишлаб чиқилган нутқ ҳосил бўлиш моделларидан фойдаланилади.
А.С. Виготский фикр билан сўз оралиғидаги муносабатни фикрдан сўзга ва аксинча, ҳаракат жараёни деб қарар, ҳаракатнинг қуйидаги жиҳатларини ажратиб кўрсатар эди: мотив-фикр-ички нутқ-ташқи нутқ; нутқнинг ташқи (жисмоний) ва семантик (руҳий) жиҳатлари фарқ қиларди. Ташқи нутқда грамматик ва семантик (руҳий) қурилишларнинг ўзаро муносабатлари кўзга ташланади. Ички нутқ семантик жиҳатдан ташқи нутққа айланиш структураси ҳисобланади. Л.С. Виготский ички нутқни чуқур таҳлил қилди, унинг ўзига хос хусусиятларини очиб берди.
А.А. Леонтьев, Л.С. Виготский баён қилган нутқ жараёни қурилишига асосланиб, нутқ пайдо бўлишининг қуйидаги жараёнларини ажратади: мотив-фикр (нутқ интенсияси), ички режалаштириш, лекцик кучайтириш ва грамматик конструксиялаш, мотор ишлаб чиқариш, ташқи нутқ.
Лекцик-грамматик кучайтириш босқичи ўз механизмлари билан ажралиб турадиган иккита операцияни ўз ичига олади: синтаксис конструксиянинг пайдо бўлиш иши ҳамда унинг тил даражасидаги алоҳида тил кодлари ва бошқаларда амалга ошириладиган лекцик тўлдириш. Шундан сўнг мотор ишлаб чиқариши давом этади.
Мисол учун, алалияни ўрганишда психолингвистик ёндашиш ана шу нутқ бузилиши механизмини чуқур очишга, нуқсоннинг тузилишини аниқлашга, бу бузилишни тил бузилиши деб белгилашга имкон беради.
Афазия пайтидаги хилма-хил идрок операциялари турли шаклларда нутқнинг бузилиш хусусиятларини аниқлаб олишга имкон беради.
Психолингвистик ёндашиш нутқ бузилишларини тузатиш юзасидан олиб бориладиган логопедик ишларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Логопедия умумий, махсус психология ва психодиагностика билан чамбарчас боғлангандир. Логопед учун боланинг руҳий ривожланиш қонуниятларини билиш, турли ёшдаги болаларни психологик-педагогик текшириш методларини билиши муҳимдир. Логопед ана шу методлардан фойдаланиб, нутқ бузилиши турли кўринишларини табақалаштириш ва уларни интеллектуал етишмовчилик, ҳис-ҳаяжонли ва ҳаракат жараёнидаги заифлашувлар билан боғлиқ бўлган нутқ бузилишларидан ажрата олади. Психологик билимлар логопедга нафақат нутқ нуқсонининг ўзини, балки ундан ҳам олдин болани кўришга, унинг нутқий бузилишининг руҳий ривожланишидаги муҳим жиҳатлар билан бўладиган ўзаро алоқасини умуман тўғри тушунишга ёрдам беради. Бу билим унга турли ёшдаги болалар билан алоқа боғлашга, уларнинг нутқи, нутқидаги халақит берувчи омиллар, хотираси, диққат-эътибори, интеллекти, ўзини эркин ёки ҳис-ҳаяжонли тутишларини текширишда маъқул методларни танлаб олишга, Шунингдек, маълум ёшдаги бола фаолияти устидан логопедик иш олиб боришга кўмаклашади.
Адабиётлар:
Аюпова М.Ю. Логопедия. Дарслик. Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2007.
Логопедия Л.С.Волкова, С.И.Шаховская. Изд-во «Владос» – М., 2002.
Голубева Г.Г. Коррексия нарушений фонетической стороны речи у дошкольников. Изд-во «Союз» – М., 2001.
Краузе Е.Н. Логопедия. Изд-во «Короне принт» – М., 2003.
Мўминов Л., Аюпова М. Логопедия. – Т., 1993.
Хрестоматия по логопедии Т.2. (под.ред. Волкова С.Л., Селиверстов
В.И.) Изд-во «Владос» – М., 1997.
Do'stlaringiz bilan baham: |