3. Мавзуни асослаш
Нейролептиклар, транквилизаторлар воситаларини клиник тиббиётнинг турли сохалари (неврология, терапия, психиатрия, анестезиология ва бошкаларда) кенг кулланилади, шунинг учун нейролептиклар, транквилизаторлар, седатив воситалари, литий тузларини организм учун ахамиятмни, урганишда ва умуий амалиёт шифокор фаолиятида керак булади.
4. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг гистология, нормал ва патологик физиология бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар терапия, хирургия, акушерлик-гинекология,юқумли касалликлар ва бошқа клиник йўналишларда ўрганилганда керак бўлади.
5. Назарий қисм
5.1. Назорат учун саволлар:
Нейролептикларнинг таснифи кандай?
Нейролептикларни таъсир механизми?
Канака хусусятлар аминазинга хос ?
Аминазинда кандай салбий таъсирлар мавжуд?
Нейролептикларни ишлатилишига кагдай курсатмалар бор?
Нейролептоанальгезияда канака нейролептиклар ишлатилади?
Нейролептикларни транквилизаторлардан кандай фарки бор?
Транквилизаторларга кандай препаратлар киради?
Транквилизаторларни асосий таъсир механизми кандай?
Кандай транквилизаторлар кундузгига киради?
Транквилизаторларни таъсир механизми кандай?
Кайси транквилизаторлар марказий ва периферик холиноблокловчи таъсир курсатади?
5.2. Машғулот мазмуни
(антипсихотик воситалар)
Нейролептиклар кучли тинчлантириш ва антипсихотик таъсир (яъни алахсираш, галлюцинацияларни йўқотадилар)га эгадир. Шу туфайли кучли ҳис-ҳаяжонлар, руҳий ва ҳаракат қўзғалишини камайтирадилар, руҳий беморларда алахсираш, галлюцинацияларни кескин камайтириш ҳисобига касалликни ривожланишига тўсқинлик қиладилар. Нейролептикларнинг антипсихотик таъсир механизми лимбик системада (неостриатумда) дофамин рецепторларини сусайиши билан боғлиқ бўлса керак. Қора субстанциянинг неостриатумни тормозловчи таъсири, нейролептиклар таъсирида қамалланиши туфайли, неостриатумни ҳаракат фаоллигини бошқаришдаги қатнашиши бузилади, натижада дорилар таъсирида юзага чиқадиган паркинсонизм ривожланади. Дархақиқат, бу нейролептикларнинг нохуш асоратларидан биридир.
Неостриатум функционал ҳолатининг бузилиши, нейролептикларнинг антипсихотик ва бошқа таъсирларининг (қайт қилишга қарши, тана ҳароратининг пасайиши, галакторея ва бошқалар) ривожланишда ҳам ахамияти бўлса керак. Нейролептикларнинг тинчлантирувчи таъсири ретикуляр формациянинг мия пўстлоқ қаватига фаоллаштирувчи таъсирнинг сусайиши билан тушунтириш мумкин, чунки нейролептиклар таъсирида ретикуляр формация нейронларнинг норадреналинга бўлган сезувчанлиги камаяди. Нейролептикларнинг тинчлантирувчи таъсирининг заминида уларнинг лимбик система ва гипоталамусга таъсири муҳим ахамиятга эга. Бундан ташқари нейролептиклар пресинаптик мембранага таъсир этиб, ундан НА ва дофаминнинг ажралишини, ҳамда уларнинг нейронал қайта сўрилишини бузадилар. Шу билан бир қаторда нейролептиклар бош миядаги серотонин ва М-холинорецепторларнинг қамал қилсалар керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |