Лисону-т-тайр” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлари dsc. Дилнавоз юсупова



Download 37,19 Kb.
bet7/8
Sana10.06.2022
Hajmi37,19 Kb.
#649750
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“ЛИСОНУ Т ТАЙР” ДОСТОНИНИНГ ҒОЯВИЙ БАДИИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ҳайрат айлар тилни гунгу лол ҳам,
Ақл зойил, ҳушни помол ҳам...
Йўқни билмас, борини ҳам онгламас,
Не буларни тонглару, не тонгламас...
Фоний эрканнию боқийлиғни ҳам,
Маст эрканнию соқийлиғни ҳам.
Алишер Навоий мазкур водий билан боғлиқ қарашларини ифодалаш учун бир бора васл шаробидан маст бўлиб, ўзини йўқотган ва ҳажрда қолган йигит ҳақидаги ҳикоятни илова қилади. Унга кўра, бир подшоҳнинг ҳуснда ягона қизи тушида бир йигитни кўриб, севиб қолади. Бир куни отасининг базмида у йигитни кўриб, ҳушидан айрилади. Йигит ҳам қизни кўриб, ишқда ёна бошлайди. Подшоҳнинг қизи ўзига яқин бўлган икки маҳрам канизагига ўз сирини очиб, дардига даво топишларини ўтинади. Бу икки канизак жуда устомон ва ақлли бўлиб, ўз маликаларининг ҳажр ўтини бартараф этиш учун йигитни излаб топиб, у билан дўст тутинадилар. Суҳбатларда йигит ўз ишқи ҳақида уларга айтиб беради. Икки канизак базм уюштириб, йигитни чорлайдилар, қўшиқ айтиб, май билан маст қиладилар. Сўнг подшоҳнинг қизи ҳузурига йигитни элтадилар. Йигит у ерда ҳам май ичади, ақлни олгувчи базмда маст бўлади, мутлақо ўзини унутади... Ниҳоят ҳуши ўзига қайтгач, маъшуқа васлининг тушми, ўнгми эканини фаҳм этолмай, паришон бўлади. Атрофдагилар унинг ҳолини сўрашса, мен ҳажр ўтида ёняпман, яна ҳолимни сўраб, азобга солманг, деб жавоб беради. Буюк шоир бу ҳикоятни айнан ҳайрат водийси билан боғлаб келтирар экан, Ҳақ васли сари интилган солик ҳали чинакам висолга эришмай туриб, ундан бениҳоя ҳайратга чулғаниб, ўзлигини унутишига ишора қиляпти. Бу эса ўз ўрнида чинакам дийдор учун солик руҳини тайёрлаш босқичини ўтайди.
7.Фақру фано водийсида ўзликдан воз кечиб, Симурғ билан бирлашиш, абадийликка қайтиш моҳияти мужассам. Навоий бунга шундай таъриф беради:
Йўқ бу водий ичра жуз хомушлуқ,
Гунгу кар бўлмоғлиғу беҳушлуқ...
Ҳар неким қилсанг гумон топғон вужуд,
Буди йўқ, бу навъ эрур бори намуд.
Ғайри ҳақким, қодири барҳақдур ул,
Борча фоний, боқийи мутлақдур ул.
Ушбу водий шарҳида Навоий бир эмас, тўрт ҳикоят келтиради. Улар орасида “Парвоналар ва шам” ҳикояти алоҳида аҳамиятга эга. Ҳикоятга кўра, бир кеча парвоналар жам бўлиб, шамга етишмоқни мақсад қилишибди. Қанотларини ўтда ёқишга ҳозирлаб, ўз ҳолларини изҳор қилмоқчи бўлибдилар. Парвоналардан бири қанотларини қоқиб, шамда ёна бошлабди ва шам ҳақидаги сўзларни бошқа парвоналарга аён қилибди. Парвона ҳар қанча равшан сўзламасин, эшитувчилар уни англай олмабдилар. Шунда бошқа парвоналар ҳам бу ҳолни англамоқ учун уриниб кўрибдилар ва ўз қанотларини куйдирибдилар. Сўнгги парвона қўрқмасдан ўзини шуълага уриб, пок бўлибди ва ўзи ҳам шуълага айланибди. У ўз мақсади ичра нобуд бўлибди ва фанода айни муддаога эришибди. Ҳикоятдан келиб чиқадиган хулоса шуки, куймай туриб, шам билан бирликка эришиб бўлмайди. Солик фано бўлмай туриб, абадийликка, Ҳақ висолига эришолмайди. Шоир ҳикоят сўнгида Фоний тахаллусини қўллаш билан водий моҳиятини янада теранроқ, чуқурроқ англатади:
Фониё, лофи фано урмоғни қўй,
Васл эса коминг, фано ўтиға куй.
Эврулуб шамъ ўтиға парвонавор,
Ўзни ташла шуълаға девонавор.
Ниҳоят водийлар сўнгида фақат ўттиз қуш қолганлиги маълум бўлади. Ўттиз қуш форсчада “Си мурғ” дегани. Бу қушлар қаерга боқмасинлар, у ерда ўзларининг аксларини кўра бошлайдилар:
Кўрдилар ўзни қаёнким тушти кўз,
Оллоҳ-Оллоҳ не ажойибдур бу сўз.
Ким қилиб Симурғни ўттиз қуш ҳавас,
Ўзларин кўрдилар ул Симурғ бас.
Достон сўнгида қушлар ўзларидаги Симурғни кашф этадилар.
Тасаввуф фалсафасига кўра, бу дунё Ҳақнинг тажаллийси – Аллоҳнинг жилоланишидир. Дунёдаги барча мавжудот Аллоҳнинг зуҳуридир. Шу маънода инсон ҳам ўзидаги мана шу заррани кашф этмоғи, бунинг учун эса жуда узун ва машаққатли йўлни босиб ўтмоғи керак. Бу юқорида келтирилганидек, етти водийдир. Сўнгги водий фақру фано водийси, яъни йўқликка айланиб, Оллоҳга қўшилмоқдир.
Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Симурғ – Ҳаққа етишиш тимсоли. Қушлар – Ҳақ васлига талабгор соликлар тимсоли. Ҳудҳуд эса пири комил рамзи.
Юқорида кўринганидек, “Лисону-т-тайр” достони Фаридиддин Атторнинг “Мантиқу-т-тайр” достонига жавоб тарзида ёзилган. Бир қарашда бу икки достондаги воқеалар ривожи ҳам, ундаги қаҳрамонлар ҳам бир хилдек тасаввур уйғонади. Аслида, ҳар икки муаллиф ғоявий нуқтаи назар ҳамда қаҳрамонларга зиммасидаги бадиий юк жиҳатидан бир-бирларидан фарқланадилар. Адабиётшунос З.Мамадалиева ўзининг “Алишер Навоий “Лисону-т-тайр” достонидаги рамзий образлар тизими” номли тадқиқотида мазкур икки достондаги рамзий тимсолларни талқин қилиш асносида Навоий достонидаги Ҳудҳуднинг ўзига хос бир неча хусусиятларини кўрсатиб ўтади:
1) Навоий талқинидаги Ҳудҳуд комил инсон рамзи бўлиш билан бирга муаллифнинг достондаги биринчи рақамли тимсоли ҳамдир;
2) Навоий тасвирлаган Ҳудҳуд юксак ирфоний масалаларни ҳар бир қушнинг даражасига мос равишда содда ҳаётий воқеалар ва мисоллар билан тушунтириб беради;
3) Фаридиддин Аттор ўз достонида асар сюжетини ҳеч бир воқеасиз қушларни таърифлаш билан бошлайди, “Лисону-т-тайр”да эса қушларни таърифлаш вазифаси Ҳудҳудга юкланади;
4) “Мантиқу-т-тайр”да етти водий таърифи келганда Ҳудҳуднинг вазифаси тугайди, лекин Навоий достонидаги Ҳудҳуд қушларни сўнгги водий фақру фано водийсида ҳам қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, тадқиқот муаллифининг фикрича, “Мантиқу-т-тайр”даги ғояга кўра, ундаги қушлар Симурғнинг сояси, холос. Яъни улар Симурғга интилганларидагина аҳамиятли. Қушлар (инсонлар)нинг бу дунёдаги ҳаёти ҳижрон ва айрилиқда. Навоийда эса уларнинг яратилиши ҳижрон ва айрилиқда эмас, балки Яратганнинг ҳикматидадир. Шу маънода икки достонда ваҳдату-л-вужуд фалсафасининг икки хил талқини акс этганлигини кўрамиз. Аттор достонида қушлар сўнгги водийда Симурғ билан бирлик касб этадилар, Навоий достонида эса риёзат чекиш асносида покланиб, ўзларидаги Симурғни кашф этадилар.
Достондаги баъзи қушларни рамзий тимсоллар сифатида қуйидагича талқин қилиш мумкин:
Товус – дунё гўзаллигига маҳлиёлик.
Қарчиғай – ҳокимлик қилиш истаги.
Булбул – фоний дунё ошиғи.
Каклик – ўз рафтору амалларига маҳлиё бўлиш.
Бургут – мақсадсиз куч-қудрат.
Товуқ – фикрий, маънавий парвоздан маҳрумлик.
Бундан келиб чиқадики, кўпчилик Ҳаққа етишиш даъвоси билан сулукка кириши мумкин, лекин ҳамма ҳам бу йўлдаги имтиҳон ва синовлардан ўта олмаслиги мумкин экан.
“Лисону-т-тайр” достони Аттор достони сингари рамал баҳрининг рамали мусаддаси маҳзуф вазни (рукнлари ва тақтиъи: фоилотун фоилотун фоилун – V – – – V – – – V – ) вазнида ёзилган.

Download 37,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish