Ўзгарувчан ҳодисалар ёки ўзгарувчилар (variables). Бутун ёки ҳодисанинг ўлчанадиган/синаладиган хусусиятлари ўзгарувчан ҳодисалар дейилади. Эксперимент ўзгарувчан ҳодисалар ўртасида муносабатларга индуктив тарзда асос солишга қаратилган ҳаракатдир. Ўзгарувчан ҳодисалар турлича таснифланади: а) табиат: хулқ-атвор (behavior), стимул, субъект (тадқиқот иштирокчиси); б) роль: мустақил, тобе, ташқи (extraneous) ва доимий (constant); в) тур: категорияли (categorical), алоҳида/бўлинган (discrete), давомий (continuous), тиртибли (ordinal).
Табиат синфига кирувчи ўзгарувчилар. Бунда мазкур ўзгарувчи қаердан келиб чиққан? У экспериментнинг қайси аспектига алоқадор? каби саволлар қўйилади. Хулқ-атвор ўзгарувчилари: иштирокчилар жавоблари (грамматик рейтинги, муносабат билдириш вақти, физик ҳаракатлари ва ҳ.к.). Стимул ўзгарувчилари: иштирокчилар жавобларига таъсир қилувчи омиллар (сўзнинг узунлиги, грамматик структура, частота ва ҳ.к.). Субъект ўзгарувчилари: иштирокчиларнинг ўзгармас хусусиятлари (ёши, жинси, миллати ва ҳ.к.).
Роль синфига кирувчи ўзгарувчилар. Бунда ўзгарувчи гипотезага нисбатан қандай қўлланилади? каби савол қўйилади. Тобе ўзгарувчи одатда битта бўлиб, кузатув остидаги “натижа” ўзгарувчидир (мас.сўзни эслашга кетган вақт). Мустақил ўзгарувчилар (ёки башорат қилувчилар) эксперимент давомида ўзгариб турадиган (ўзгартирилади) ва тобе ўзгарувчига ўз таъсирини ўтказадиган ўзгарувчидир (сўз узунлиги, сўз частотаси, тил ўзлаштириш ёши ва ҳ.к.). Ташқи ўзгарувчилар гипотезанинг таркибига кирмаган, бироқ тобе ўзгарувчига таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгарувчи. Улар назоратга олиниши (мувозанатда сақлаш ёки доимий ҳолатга келтириш орқали) ёки таъсири бартараф этилиш лозим. Доимий ўзгарувчилар эксперимент давомида ўзгармайдиган ўзгарувчилар. Ташқи ва доимий ўзгарувчи ўртасидаги фарқ ҳар доим ҳам аниқ бўлмайди. Тобе ўзгарувчи одатда хулқ-атвор ўзгарувчидир. Мустақил ўзгарувчилар стимул ёки субъект ўзгарувчилари бўлиши мумкин. Эксперимент гипотеза тобе ўзгарувчи ва бошқа бир ўзгарувчи (ёки ўзгарувчилар) ўртасида муносабатни исботлашга уринади.
Тур ўзгарувчилари. Ўзгарувчининг ўзи бутун ёки ҳодисанинг қайси тури? каби савол қўйилади. Категорияли ўзгарувчи “даражалар” деб номланувчи чегараланган сондаги сифат қийматларига бўлинади (шахс (1-шахс, 2-шахс, 3-шахс), нисбат (аниқ ва мажҳул), жинс, она тили ва ҳ.к.) ёки бинар ўзгарувчилар (рост/ёлғон)га ишора қилиши мумкин. Алоҳида/бўлинган ўзгарувчилар фақат бутун сонли миқдор билан белгиланади (ўнлик бўлмаган сон). Давомий ўзгарувчи ўнлик сон бўлган миқдор (муносабат билдириш вақти, баландлик ва ҳ.к.). Тартибли ўзгарувчи қийматлари тартибга солинган аммо мунтазам шкалага амал қилмайдиган категорияли ўзгарувчидир (турли ўлчамдаги частота синфлари: 1-100, 100-1K, >1K). Tur o‘zgaruvchilari statistik tahlil uchun ahamiyatlidir.
O‘zgaruvchilar bilan ishlash. O‘zgaruvchilar qanday sinaladi yoki tekshiriladi?, Ularni tekshirish yoki o‘lchash usuli qanday? kabi savollar qo‘yiladi. Kontseptlar o‘lchanadigan yoki sinaladigan xulq-atvorlar (behaviors)ga aylantiriladi. O‘zgaruvchilar bilan ishlashda tadbir mezonlari aniq bo‘lishi talab etiladi. Mezonlarni kodlash oshkora va doimiy bo‘lish kerak va ular eksperiment e’lon qilinayotganda tavsiflanishi zarur.
Eksperimentni tashkil etish va o‘tkazish. Gipotezani sinab ko‘rish uchun muvofiq jarayon tashkil etiladi. Jarayonda qo‘llaniladigan stimullar hosil qilinadi. Munosib ishtirokchi (sub’ekt)lar guruhi tanlanadi.
Eksperimentning borishi. Mustaqil o‘zgaruvchini manipulyatsiya qilish bilan birga tobe o‘zgaruvchini o‘lchash/baholashga imkon beruvchi topshiriqlar qo‘yiladi. Jarayon aniq ta’riflanadi, muntazam izchillikda qo‘llaniladi va batafsil yoritiladi. U har biri ma’lum axborot beradigan bir necha tajriba-sinovlarni o‘z ichiga oladi. Bir xil turdagi sinov ishlari bir butunga birlashtirilishi mumkin. Ishtirokchilar orasidagi (between the subjects) jarayonda har bir
Do'stlaringiz bilan baham: |