Мавзу 12: Бажарилган композицияни холатини ўрганиш, лак турлари хақида маълумот олиш.
Режа:
Композицияни якунланганлигини кўрсата олиш.
Лок турлари ҳақида маълумот.
Топшириқлар
Бажарилган композицияни якунланганини кўрсата олишда ранг бўёқ турларидан фойдаланиш йўллари нақш композициянинг тузилишига боғлиқ ҳамда рангларни иқлими нақш композицияни бажаришда етакчи ўринни эгаллайди.
Рангшуносликка оид маълумотларни тахлил асосида иқлимини ажратиш зарур.
Жиҳоз: Мавзу асосида композицион ечимлар қоидалари тўғри бўлиш учун қуйидаги жиҳоз воситаларига эътиборимизни қаратишимиз зарур.
Нақшлар заминига ранг бериш асосий нақшни тўйинишига нақшни шаклланишига хизмат қилади. Нақшда ранга асосий ўринни эгаллайди.
Лок – ёғоч, фанер юзига ишланган нақш ёки бирор тасвирни бўёқлари ўчиб ва суркалиб кетмаслиги учунб ёғли лок берилади. Наққошликда ёғли рангсиз ёғли “дамар” смолали локлар ишлатилади. Бу локлар пахта ёғига ўхшаш бўлиб, бўёқ ранагини деярли ўзгартирмайди. Буюмлар 18-22 даражали ҳавода қуруқ чангсиз жойда локланади ва қуритилади.
Алиф мой – юнонча мой дегани. У ўсимлик мойларидан ва нефт махсулотидан тайёрланади. Алиф мой ҳавода аста секин қотиб, кейин юпқа эластиc парда хосил қилади. Табиий ва синтетик алиф мойлар бўлади. Ёғоч буюмларни грунтофка қилишда унинг сиртига суртилади ҳамда шпаклёфка ва замаска тайёрлашда ишлатилади.
Бадиий безак фанидан амалий машғулотларининг мазмуни ва моҳияти
Мавзу: Шрифт, висуал комуникатсион белгилар.
Мақсади: Фанни ўрганиш , асосий вазифалари хусусида маълумот бериш Инсон учун зарур билимлар миқёси тобора кенгайиб бораётган хозирги шароитда муайян йиғиндисини ўзлаштириш билан чекланиб бўлмайди.
Ретуш – махсус сифатли кўмир қалам.
Иш ўрни – иш ўрни деганда устахонанинг бир талаба томонидан ўқув ишлаб чиқариш ишларини бажариш учун зарур бўлган ўқув асбоб ускуналари яъни дастгохлар ва мосламаларнинг мақсадга мувофиқ жойлашган майдончаси кабилар назарда тутилади.
Кроват ёки кўрпачани қўшни бўлмаган икки бурчакни ёки кўрпачани икки учини барлаштирувчи тўғричизиқ Диоганал дейилади.
Ритм деганда бирор ходиса, иш-харакат ёки нақш композицияси эламаентларининг маълум тартибда вақт оралиғида ўлчовли равишда бир текис такрорланиб бориши.
Топшириқлар
Бадиий Безак санъати бугунги ҳаётимизнинг турли соҳаларини, ҳар хил воқеаларни тўла қамраб олиши лозим. У давлатнинг ташқи ва ачки сиёсатини, халқнинг меҳнатидани ютуқларини мамлакат тарихи, илмий бадиий ҳаётдагиянгиликларни, табиат ва бошқаларни ифодалаш керак.
Маълумки баддий безак санъати турли ижодий меҳнат билан омухта бўлиб кетган ва шунинг учун ўқувчиларга ишга ижобий муносабатни таркиб топтиради.
Жихоз: Бадиий безак санъатига оид адабиётлар, кўргазмали плакатлар. Фотоплакатлар.
Шрифлар нисбатининг турли вариантлари мавжуд. Масалан, вертикал (асосий) чизиқлар баланд, эни қисқа олинган чўзинчоқ шрифлар ёки аксинча горизантал ўқдаги ўлчами катта, вертикал ўқдаги ўлчами жуда кичрайтириб оилган шрифлар ва шунга ўхшашлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |