2 Мавзу: Рангшунослик ва бўёқлардан фойдаланиш технологияси.
Мақсад: Ҳозирги кунда Республикамизда таълим тарбияни жаҳон стандартлари талаб даражасида бўлиши алоҳида аҳамиятга эгадир. Наққошлик санъатидан фойдаланиб буюмларга бадиий безак бериш ва бундан ташқари ёшларни қадимий ва мафтункор наққошлик сирларидан бохабар этиб, устоз ва шогирд миллий анъаналарини давом эттиришга, нақш композицияларини мустақил равишда тузиш орқали уларни мос ранглар гаммаси ҳамда спектор ранг тўпламини қўллай олиш қоидаларини ўргатишга қаратилган.
Жиҳоз: Нақш ишлаш учун ислимий ва геометрик яъни “гриҳ” услубларини турлашга созлаш.
Ислимий - Яъни ўсимликсимон нақш табиатдаги барг, банд, дарахт, бута, ғунча ва бошқа нарсаларни наққош томонидан енгиллаштириб олинган шаклни маълум қонуниятлар асосида такрорлашдан ҳосил қилинган композицион ечим.
шакл - грих чигал тугун деган маънони англатади, тўртбурчак, учбурчак айлана ва ёйлар ҳамда кўпбурчаклардан ташкил топган нақш тури.
Ушбу нақш турларидан эскиз композициялар тайёрлаш буюмни кўринишига хос чизма ва ахталар тайёрлаш бўяшга тайёрлаш.
Таянч тушунчалар
Бофта - таноб айланиб ўтиб ҳосил қилган шакл
Марғула - қўш чизиқли гажак, ўсимликсимон нақш элементи
Банд - (новда) ўсимлик банди. Ўсимликсимон нақш элементи
Топшириқлар
Оддий нақш намуналарини қаламда чизиш.
Машғулотдан мақсад. Композиция ҳақида тушунча бериш оддий нақш композициясини ҳосил қилиш композициясида симметрия, ассиметрия, диномиклик ва бошқалар ҳақида маълумотга эга бўлиш, намуналарни анализ қилиш.
3-Мавзу.Ранг колорити. Ранглаш технологияси.
РЕЖА:
Рангшунослик ва бўёқлардан фойдаланиш технологияси.
Рангларни наққошликда тутган ўрни.
Қўлланилган педагогик технологиялар
Амалий машғулотлар учун қўлланилган услублар ва усталар анъаналари.
Рангларни киши руҳиятига таъсири ўзига хосдир. Рангларни табиатда инсонларнинг ўзлари танлайдилар. Ранг туслари орқали кишиларнинг ҳарактери кайфияти ва бошқа хусусиятларини белгилаш мумкин. Табиатаниссиқ ранг тусларини ёритувчи кишилар жўшқин тўпори, қизиққон ҳарактер эгалари саналса – совуқ ранг ихлосмандлари аксинча мулойим, босиқ чеҳрали кишилардир. Рангларнинг инсон инсон руҳий оламига таъсирини кўриб чиқайлик:
Яшил ранг – тинчлантиради
Сариқ ранг – тетиклаштиради
Қизил ранг – кайфиятни кўтаради
Тўқ ҳаворанг – иштаха очади.
Зарғалдоқ ранг – эътиборни тортади.
Ранглар мазмуни:
Яшил ранг – она табиат рамзи
Кўк ранг – мовий осмон
Қизил ранг – ғалаба, шодлик
Сариқ ранг – муқаддаслик
Қора ранг – мотам
Зангори – оилй эътиқод
Оқ ранг – тозалик, бахт ва омад рамзи.
Мақсади: Ушбу мавзуга оид мураккаб композициялар – турунж ва намоён турлари билан танишиб халқ усталари бажарган ишларини таҳлил қилиб мураккаб композициялар ишлайдилар ва уларга хос мослаб ранг колоритини танлашдан иборатдир.
Композиция ҳақида (элементлар, шакллар, симметрия, динамика ва бошқа) намуналар эскизини ишлаш ва композициялар тузиш.
Жиҳоз: Мавзу асосида композицион ечимлар қоидалари тўғри бўлиш учун қуйидаги жиҳоз воситаларига эътиборимизни қаратишимиз зарур.
Наққошликка оид намуналар, наққошликка оид адабиётлар, нақш ишлаш учун жой ташкил этиш.
Қоғоз турлари (ватман, ярим ватман) ўчирғич, елим, кесгич, чизғич, паргор (циркуль), бўёқлар, политра идишлар иш коржомаси ва бошқа буюмлар билан танишиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |