Лиги фарғона давлат университети


Мавзу: Бадиий безаш ишларининг вазифаси, шакли, мазмуни



Download 53,32 Mb.
bet18/62
Sana13.07.2022
Hajmi53,32 Mb.
#790207
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62
Bog'liq
Amaliy san\'at badiiy bezak majmua attestatsiyaga 2018

Мавзу: Бадиий безаш ишларининг вазифаси, шакли, мазмуни.
Режа:

  1. Бадиий безаш ишларини таълим-тарбия жараёни билан узвий боғлиқлиги.

  2. Мактаб биносини бадиий безатишда декоратив санъатни ўзига хослиги



Таянч сўз ва атамалар:
Инсон учун зарур билимлар миқёси тобора кенгайиббораётган ҳозирги шароитда муайян фактлар йиғиндисини ўзгартириш билан чекланиб бўлмайди. Шунинг учун ўқувчилар билимларини мустақил равишда тўлдириб ва бойитибборишни, диққат эътиборини илмий ва сиёсий ахборотларнинг энг муҳимларига қаратишни ўргатиш керак.
Бу вазифа ўқувчиларнинг бадиий безаш ишларини таълим-тарбия жараёни билан узвий боғлиқ ҳолда кенгайтириш ва ривожлантиришини тақозо этади.
Ўқувчи мактаб биносига, уни ёнидаги ўйингоҳ ва спорт майдонларига қараб, улардаги гўзалликни ҳис этади, мактабнинг қиёфаси унда ўзи билим оладиган муҳит ҳақида тасаввур ҳосил қилишга олиб келади. Бунда пухта ўйлаб дид билан безатилган ва махсус эътибор билан қараб туриладиган табиат бурчаги, дид билан ишлов берилган йўлак ва гулзорлар, мактаб ховлисига кираверишидаги мавзули стендлар, мактаб биносининг жойланиши тасвирланган лойиҳа-план ва хоказолар катта таассурот беради. Мана шуларнинг ҳаммасида айнан шу мактабга хос бадиий безаш услуби яққол кўзга ташланиб туриши лозим. Мактаб биносини безатишдаги асосий йўналишлар ўқув хоналар, спорт ва мажлислар зали, коридорларни безаш, кўргазмалар ташкил этиш, мактаб театри учун декорациялар ишлаш, декоратив амалий санъат буюмлари ясаш, плакатлар чизиш, турли ахборот воситаларини тайёрлаш ва хоказолардан иборат.
Мактабнинг кираверишида номи берилган шахснинг бюсти ёки портрети, шу инсон ҳақидаги маълумотлар, дарс жадвали, намунали ўқувчилар ҳақида ёки имкони бўлса, меҳнат илм-фан ва ижодда ўзини кўрсатган ота-оналарнинг суратлари қўйилган стендларни бўлиши ҳам мақсадга мувофиқдир.
Декоратив безатиш ишлари кўпроқ, юқори синф ўқувчилари билан олиб борилади, шу боис улар мактабда наққошлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, мазаика, мисгарлик, рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва бошқа тасвирий санъат бўйича турли хил ишларни бажарадилар бадиий безатишнинг қийинроқ ва мураккаброқ турларини ҳам ўзлаштириб борадилар.
Бинобарин, боланинг таълим-тарбиявий ишлар жараёнида фаол қатнашуви ҳозирги ҳамма педагогик йўналишларнинг бош мазмунидир. Бу ишлар болаларни мактабдаги бадиий безаш ишларига жалб этишга ҳам бевосита таалуқлидир. Мана шу ишлар энг аввало ўқувчиларнинг дарсдан сўнг бўш вақтларини самарали ташкил этишда қўл келади. Уни кенг ва атрофлича фикрлашга одатлантиради, халқнинг маънавий маданиятига яқинлаштиради, энг муҳим меҳнатсеварлик катталар меҳнатини қадрлаш, борлиқдан эстетик завқ олишга ўргатади. Шунингдек, ўқувчиларда ахлоқий ва инсоний маданият, ватанпарварлик ҳисларини таркиб топтиради.
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан уюштириладиган кечалар ҳам бадиий безак воситалари орқали яратилди. Кечанинг мазмуни оддий ёки мураккаблигидан қатъий назар, ўқувчилар кенг идрок этишда турли безак ва декорациялар катта ёрдам беради.
Мактабда бадиий безаш ишларини тобора такомиллаштириб бориш эстетик тарбиянинг таркибий қисми бўлиб, ўқувчиларни рассом-педагог раҳбарлигида мактаб муҳитини яратишда ижодий фаоллик кўрсатишлариниталаб этади.
Гуллар ва бошқа декоратив ўсимликлар мактаб интерьерининг исталган жойида: вестибюль, маънавият хонаси, ошхона, синф хоналари ва бошқа жойларда бўлиши мумкин. Уларни жойлаштириш масаласи қаватларнинг умумий ҳолати, мактаб интерьерининг функционал, биологик ва эстетик талаблардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади.
Мактаб шароитида функционал талабларни ҳисобга олиш тўғри ва аниқ маъно англатади. Мисол учун барги катта ва кўпчиган гулларни хоналар деразаси таглигига ўрнатиш ноқулайлик туғдиради. Биринчи қават коридорлари ва рекреацияларида кўпинча уринчоқ қуйи синф ўқувчилари доимо харакатда бўладилар (танаффус пайтлари назарда тутилмоқда). Шунинг учун бундай жойларда гулларни оғир таглик билан деворга ўртача баландликда ўрнатиш маъқул.
Биологик талаблар ўсимликларнинг ёруғликка, иссиқликка талаби ҳар хиллигидан иборатдир. Уларни иситиш манбаларидан турли узоқликда сақлаш, суғориш режими, зарур бўлган ҳаво намлигини сақлаб туриш кабилар ҳисобга олинади.
Масалан, мактаб хоналари учун мўлжалланган ўсимликлар турли-туман бўлиб, биз қуйидагиларни тавсия этамиз.
Аспарагус – нозик, кўксимон яшил тусга эга бўлиб, бироз қоронғилашган жойда ўсишга мойилдир.
Аспидистра – йирик тўқ яшил баргли, оддий ўсимлик.
Бегония – ёрқин рангли, йирик япроқли ўсимлик бўлиб, кўпроқ ёруғликни талаб этади.
Глоксиния – бахмалсимон йирик япроқли, катта қўнғирсимон, чиройли гуллайдиган ўсимлик. Унинг яхши ўсиши ва гуллаши учун етарли даражада ёруғлик тушиб туриши керак.
Хитой атиргули – тўқ яшил, тиканак баргли бутасимон ўсимлик, йирик пушти ва қизил рангда гуллайди.
Папоротник - қуёш нурига тўғридан-тўғри чидамсиз ўсимлик бўлиб, уни жуда кўп суғориш ва тез-тез сув сепиб туриш керак.
Примула – деярли йил бўйи гуллайди. Уни иситиш асбобларига яқин қўйиш ярамайди. Унинг гуллари пушти, қизил, оч бинафшарангда бўлади.
Традескация – пастга осилиб ўсувчи ўсимликлар турига киради. Барглари кумушсимон кулранг, жигарранг, пушти, бинафша рангли йўллари бўлган яшил рангларда бўлади. Ёз пайтларида тез-тез суғориб туриш керак.
Интерьердаги «яшиллик» бўшлиқни ритмик тўлдириш учун алоҳида группа сифатида ташкил этилиши мумкин.
Декоратив ўсимликларни интерьерга ўрнатишни режалаштиришда турли кўринишдаги тагликлардан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Полга ўрнатиладиган тагликлар оғир, салмоқли бўлиши, аксинча, енгил, нафис бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг нисбатлари ўсимликнинг характери ва оғирлигига қараб белгиланади.
Одатда юқорига қараб ўсадиган баланд декоратив ўсимликларни паст тагликка ўрнатилади ва аксинча. Тахта, пластика, темирдан паст-баланд қилиб ясалган тагликларда бундай ўсимликлар чиройли кўринади.
Ҳозирги кунда қурилаётган мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари биноларида доимий гул экиш учун ажратиш мумкин бўлган жойлар исталганча топилади. Бундай жойларда қишда ҳам, ёзда ҳам гул ўстириш мумкин. Бундай жойларни оддий декоратив плита ва тошлар билан жиҳозлаш мумкин. Уларни турли рангларга бўяб ўзига хос яшил бурчак ташкил этиш мумкин. Унга ўтказиладиган гулларнинг ранг-баранглигига эришиш бу бурчакни яна ҳам жонлантириб кўрсатади. Юқорида айтилганларга яна шуларни қўшимча қилмоқчимизки, хоналарга ўрнатилган декоратив ўсимликлар ўқувчиларнинг руҳияти ва асабига ҳамда хона микроиқлимига ижобий таъсир этади (хароратни пасайтиради ва намликни оширади), ҳавонинг таркибини яхшилайди, уни кислород билан таъминлайди.
Мактабдаги декоратив ўсимликлар таълим-тарбиявий мақсадга ҳам хизмат қилади. Мактаб интерьеридаги яшил бурчак – бу ўзига хос лаборатория бўлиб, унда ўқувчилар ўсимликларни парвариш қилиш жараёнида уларнинг ўсиши, гуллаши, кўпайиши, қисқаси ҳаёти билан танишадилар. Мактаблардаги декоратив ўсимликлар ўқувчиларда табиатга бўлган муҳаббат ҳиссини уйғотади.

Download 53,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish