Таъсисчи: Мухаммад Бобур Мухаммад Юнус
Йиғилиш котиби: У.У.Юлдашева
"BERUNIY QURILISH SANOAT" масъулияти чекланган жамиятининг
таъсисчиларнинг умумий йиғилиши
БАЁНИ № 1
Беруний тумани "16" март 2021 йил
Қатнашдилар: таъсисчи 80% улуш билан "Lico roots" МЧЖ ҚК томонидан Мухаммад Бобур Мухаммад Юнус, С.Ильясов, М.Дарменкулов, У.Нуриев, У.Юлдашева.
Казаков Отабек Бахтиярович 20% улуши, , Б. Казаков
Кун тартибидаги масалалар:
1. Жамият томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва 2021 йил истиқболдаги режалари тўғрисида.
2. 2021 йил учун ижара шартномасини келишиб олиш тўғрисида.
3. Корхонани моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдалниш тўғрисида.
_________________________________________________________________
Йиғилишни корхона таъсисчиси Мухаммад Бобур Мухаммад Юнус очиб бериб, кун тартибидаги 1-масала юзасидан корхона раҳбари Б.Казаковнинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботда, Б.Казаков томонидан 2020 йил давомида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Жамият томонидан жорий 2021 йилда бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
- мавжуд имкониятлар, бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехидан самарали ва узлуксиз фойдаланиш чораларини излаб топиш;
- жамиятни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида, истиқболли янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини жорий қилиш, аниқ ва пуҳта ҳисоб-китобларга асосланган бизнес режалар ишлаб чиқиш белгилаб олинди. бу режаларни амалга ошириш учун ёш изланувчан ходим Казаков Отабекни директор лавозимига тайинлашни таклиф қилди.
раҳбар ўринбосари қилиб Дарменкулов Махсуд, мухандис Казаков Бахтиёрни тайинлашни таклиф қилинди.
Юқоридаги масалаларга жамият аъзолари ўз розиликларини билдирди.
2021 йил учун ижара пулини январ ойи учун 2млн февралойи учун 2 млн ва декабр 4 млн сўм, қолган ойлар учун 40 миллион сўм деб белгилашни таклиф қилинди.
Юқоридаги кўрилган масалалар юзасидан овоз бериш натижасида қарши ва бетарафлар топилмади. Бир овоздан маъқулланди.
Юқоридаги масала юзасидан таклиф ва мулохазалардан келиб чиққан ҳолда тасисчилар
Қарор қилади:
1. Б.Казаковнинг 2020 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи қабул қилинсин.
2. Жамият раҳбари лавозимига Казаков Отабек Бахтиярович сайлансин.
3. "BERUNIY QURILISH SANOAT" МЧЖ хужжатларини расмийлаштириш О.Казаковга юклатилсин.
3. Жамият таъсисчилари умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар бир овоздан маъқуллансин.
Таъсисчи: Мухаммад Бобур Мухаммад Юнус
Таъсисчи: О.Казаков
Йиғилиш котиби: У.У.Юлдашева
Do'stlaringiz bilan baham: |