Калий гидроксид олишнинг мембранали усули ҳам диафрагмали усулга ўхшаш бўлиб, анод ва катодлар оралиғи катионалмашиниш мембраналари билан ажралиб туради.
Мембранали электролиз усули нисбатан тоза ҳолдаги маҳсулот олиш имкониятини беради. Электрокимёвий ишлаб чиқариш қаторидаги энг енгил, қулай усуллардан бири бу симобли катод билан электролиз қилишдир. Ушбу усул билан олинган калий гидроксиди диафрагмали усул билан олинган калий гидроксидига нисбатан сезиларли даражада тоза ҳисобланади. Баъзи бир ишлаб чиқариш турлари учун бу жуда муҳимдир. Яна шуни ҳам айтиш мумкинки, электролизнинг амальгамали усули атроф-муҳит учун ҳам жуда хавфли бўлиб, буғлатиш натижасида атроф-муҳитга симоб метали тарқалиши мумкин.
Мембранали электролиз усули энг самарали бўлгани билан жуда мураккаб ҳисобланади. Электролизнинг амальгамали ва симобли усуллари 1885 ва 1892 йиллардан маълум бўлса, мембранали усул эса фақат 1970 йиллардан пайдо бўла бошлади. Мембранали усулнинг экологик хавфсизлик томони шундан иборатки, ювиш учун ишлатилган оқова сувлар тозаланиб яна қайтадан ишлаб чиқаришга қайтарилади, канализацияга ташлаб юборилмайди.
Ушбу усулдан фойдаланишда қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:
Хлорнинг сиқилиши ва буғланишига барҳам берилади, водород технологик буғ сифатида ишлатилади, хлор ва унинг бирикмаларини атмосферага газсимон модда сифатида чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.
Мембранали электролиз усули бўйича маҳсулот олишда жаҳонда Япониянинг Asahi Kasei компанияси биринчи ўринда туради.
Жаҳонда калий гидроксиди ишлаб чиқариш асосий тенденциясига мембранали электролиз усулига ўтиш киради.
Россияда калий гидроксиди ишлаб чиқаришда асосан (ООО "Кирово- Чепецк полимер заводи", Киров обл.) симобли ва диафрагмали усуллардан фойдаланилади.
Калий ишқори каустик сода сингари хлор ишлаб чиқаришда қўшимча ажраладиган маҳсулот ҳисобланади. Электролиз жараёнида туз (калий хлорид) хлор ва калий ишқорига парчаланади. Шунинг учун калий гидроксид ишлаб чиқариш технологиясининг аҳамиятли томони бир хилдаги электролиз қурилмасида ҳам калий гидроксиди (КОН), ҳам каустик сода (NaOH) ишлаб чиқариш мумкин. Бу ишлаб чиқариш корхоналарига каустик сода ўрнига ортиқча капитал маблағларсиз калий гидроксиди ишлаб чиқаришга ўтиш имкониятини беради ёки аксинча. Мисол қилиб Россиядаги ООО "КЧХК полимерлар заводи" ни келтириш мумкин. Бу завод 2006 йилда натрий гидроксидини сотишда қийинчиликлар бўлганлиги учун унинг ўрнига бешта электролизёрда калий гидроксиди ишлаб чиқаришга ўтди.
Шундай бўлсада, калий гидроксиди ишлаб чиқариш имкониятини берадиган яна бир қанча технологик жараёнлар мавжуд. Унга поташни (K2CO3) сўндирилган оҳакнинг (Ca(OH)2) сувдаги эритмаси билан қайта ишлаш киради. Бу каустификациялаш усули дейилади.
K2CO3 + Ca(OH)2 = 2KOH + CaCO3
Кальций карбонат чўкмаси фильтрланади, фильтрат эса никелли реакторларда буғлатилади. Калий гидроксидидаги намликни йўқотиш учун вакуум остида 360-4000 С да ушлаб турилади.