Қўлёзма ҳуқуқида удк


Мактабгача тарбия ёшидаги болалар ақлий ва ахлоқий тарбиясининг мазмуни ва моҳияти



Download 168,77 Kb.
bet9/18
Sana25.02.2022
Hajmi168,77 Kb.
#260862
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
1.2 Мактабгача тарбия ёшидаги болалар ақлий ва ахлоқий тарбиясининг мазмуни ва моҳияти.

Оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари узоқ давом этган тарихий эволюстион тараққтиётга эга. Бу тарих ҳар бир тарихий давр ва жараёнлар учун ўзига хос мазмун ва ҳусусуият касб этган. Муҳими, эволюстион жараёнлар муайян миллатнинг қадриятига айланган ҳусусиятлар, анъаналарнинг такомиллаштириш, бойитиш ҳисобига амалга оширилган. Тарихий манбаларнинг, ҳусусан шарқ алломаларининг илмий мерослари, жумладан уларнинг таълимий ва тарбиявий қарашлари, ғояларини ўрганиш ва таҳлил этиш юқоридаги эътирофни ҳаққонийлигидан далолат беради.


Оила кишилик жамиятининг муқаддас гўшасидир. Бу гўшадаги муқаддас вазифа - бу бола таълим-тарбиясидир. Бу масала таъкидлаб ўтганимиздек қадимий бўлиб, Шарқда ҳам оилада бола таълим-тарбиясига алоҳида эътибор билан қаралган. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод таълим-тарбияси муаммосининг тадқиқотчиси, файласуф олима М.Холматованинг таъкидлашича, Марказий Осиё мутафаккирлари ва маърифатпарварлари Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Кайковус, Девоний, Алишер Навоий, Мунис Хоразмий, Бобур, Бедил, Беҳбудий, Қори Ниёзий, Чўлпон, Фитрат ва бошқаларнинг асарларида оила ва оилавий муносабатлар ҳақида қимматли фикрлари мавжуд.
Оиладаги ўзаро муносабатлар, маданият масаласи тасаввуф фалсафасидаги ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу фалсафанинг йирик вакиллари бўлган Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро тариқатларида ота ва оналар ўзаро муносабатлари фарзандлар камолатидаги роли алоҳида таъкидлаб ўтилганлигини кўрамиз.Шахс тарбияси нафақат педагогик, айни пайтда ижтимоий мазмун касб этиши шу ва бошқа омиллар билан далилланади.
Ақл кенг маънода сезиш ва идрок этишдан бошлаб то тафаккур ва хаёлни ўз ичига оладиган билиш жараёнлари йиғиндисидир.
Ақлий фаолият диққатнинг ҳар доим маълум мақсадга қаратилган бўлишини таълаб этади.
Кишининг ақли унинг асосий фаолиятида эришган муваффиқияти хусусияти билан белгиланади (масалан катталарда меҳнат фаолияти, болаларда ўйин ўқув фаолияти). Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ақлий тарбиялаш болаларнинг фаол фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга катталарнинг маълум мақсад билан таъсир эттиришидир. У болаларга теварак-атрофдаги олам хақида билимлар беришни, уларни системалаштиришни болаларда билишга қизиқиш уйғотишни, ақлий малака ва кўникмаларни таркиб топтиришни, билиш қобилиятларини рижожлантиришни ўз ичига олади.
Болаларни мактабга тайёрлашда ақлий тарбиянинг роли айниқса каттадир.
Билимлар захирасини эгаллаш, ақлий фаолликни ва мустақилликни ривожлантириш, ақлий малака ва кўникмаларни таркиб топтириш мактабда муваффақиятли ўқиш бўлғуси меҳнат фаолиятига тайёрланишнинг муҳим шартларидир.
Болаларнинг 6 ёшдан бошлаб мактабда ўқишга ўтиши муносабати билан уларни мактаб таълимига тайёрлаш учун ақлий ривожланиши этарли даражада бўлишини таъминлаш тарбиячиларнинг жавобгарлигини янада оширади.
Ақлий камолот - бу ёшнинг ўсиб тарбиянинг бойиб бориши муносабати билан тарбиявий ишлар таъсири боланинг ақлий фаолиятида рўй берадиган миқдор ва сифат ўзгаришларнинг мажмуасидир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда билим тез суръатлар билан бойиб боради, нутқ шаклланади, бола энг оддий ақлий фаолият усулларини эгаллаб олади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланишини таъминлаш уларнинг келажакдаги бутун фаолияти учун катта аҳамиятга эга бўлади. Бола ижтимоий мухит таъсирида ақлий тамонидан ривожланиб боради.
Теварак-атрофидаги кишилар билан муомала қилиш жараёнида у тилни ва у билан бирга таркиб топган тушунчалар системасини ўзлаштиради. Натижада мактабгача тарбия ёшидаёқ бола тилни шунчалик эгаллаб оладики, ундан муомала воситаси сифатида эркин фойдалана оладиган бўлиб қолади.
Ақлий ривожланиш фикрнинг кенглигида воқеаларни ҳар-хил боғланишларда, муносабатларда кўра билиш, умумийлаштириш қобилиятида намоён бўлади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши фаолият жараёнида, дастлаб муомалада бўлиш, нарсалар билан бажариладиган фаолият натижасида, кейин эса ўқув, меҳнат, самарали фаолиятлар (расм чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, апликатстия, қуриш-ясаш) жараёнида амалга ошириб борилади.
Боланинг ақлий ривожланишга таълим ва тарбия самаралирок таъсир этади. Ҳозирги замон педагогика фани билимлар системасини ўзлаштириб олиш уларни жамғариш, ижодий тафаккурни ривожлнтириш ҳамда янга билимлар ҳосил қилиш учун зарур бўлган билиш фаолияти усулларини эгаллаб олишни ақлий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари деб ҳисоблайди.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда ақлий тарбия беришни тўғри ташкил этиш уларнинг ақлий ривожланиш қонуниятларини ва имкониятларини билиш керак.
Ақлий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни методи ва ташкил этишига қараб белгиланади.
Педагогика ва психология фани ақлий тарбия бериш вазифаларини самарали ҳал этиш (бир томондан боланинг имкониятларидан унумли фойдаланиш, иккинчи томонидан бола организмининг умумий чарчашига сабаб бўлиши мумкин бўлган ортиқча нагруска бўлмаслиги) йўлларини топиш учун мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши қонунуниятлари ва имкониятларини билиш керак. Ақлий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни, методи ва ташкил этилишига қараб белгиланади.
Олимлар ақлий ривожланиш ва ақлий тарбияга оид кўпгина масалаларни тадқиқ қилмоқдалар, бу мактабгача тарбия ёшидаги болалар ақлий тарбиясининг асоси бўлган сенсор тарбиянинг мазмуни ва методини ишлаб чиқиши учун зарурдир, болаларнинг кўргазмали ҳаракатли, кўргазмали образли ва тушунчали-мантиқий тафаккурини шакллантириш тадбиқ этилмокда, уларнинг билиш қобилиятларини шакллантиришнинг ўзига хос томонлари аниқланмокда.
Кейинги йилларда олиб борилган психологик - педагогик тадқиқодларнинг натижалари мактабгача тарбия ёши даврида болаларнинг ақлий ривожланишида жуда катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси мактабгача тарбия ёшидаги болаларга бериладиган билим, малака ва кўникмалар мазмунини янада чуқурлаштириш, ҳажмини кенгайтириш мақсадига мувофиқ эканлигини кўрсатади.
Мактабгача тарбия ёшининг охирига келиб болалар теварак -атроф тўғрида катта ҳажмдаги энг оддий билим ва тушунчаларга эга бўлиб қоладилар, асосий фикрлаш жараёнларини эгаллаб оладилар, нарса ва буюмлардаги, воқеаларда муҳим ва муҳим бўлмаган томонларини ажрата оладиган бўлиб қоладилар, уларда ўқув фаолиятининг дастлабки куртаклари шаклланади. Фақат яхши ташкил этилган фаолият жараёнидагина тўла қонли ақлий ривожланиш рўй беради, шу сабабли педагогларнинг вазифаси - болага муайян мақсадни кўзлаб тарбиявий таъсир кўрсатиш учун керакли шароит яратишдир.
Болаларни мактабга тайёрлашда ақлий тарбиялашнинг роли каттадир. Болаларнинг билимларини эгаллаб олишлари уларнинг ақлий фаоллигини ривожлантириш мустақиллик, ақлий малака ва кўникмаларни эгаллаб олишлари уларнинг мактабда муваффақиятли ўқиши ва бўлажак меҳнат фаолиятига тайёрланишида манба бўлиб хизмат қилади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ақлий тарбиялашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Download 168,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish