10. STEM мактаб дастурларига қўшимча сифатида.
STEM дастурлари 7-14 ёшдаги ўқувчиларнинг муттасил равишда
ўтказиладиган машғулотларга қизиқишларини орттиради. Масалан, физика дарсларида ернинг тортишиш кучи ўрганилганда доскада формулаларни ёзиш тушунтирилса, STEM тўгаракларида ракеталар, самолётлар, электртехник ишлари, робототехника, халқ ҳунармандчилиги ва бошқа амалий ишларни бажариш орқали ўз билимларини мустаҳкамлайдилар.
Назорат саволлари
1. STEM таълимини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш қайси меъёрий
ҳужжатларда ўз аксини топган?
2. STEM таълимий ёндашувдан кутилаётган мақсад нималардан иборат?
3. STEM атамаси илк бор қайси давлатнинг мактаб дастурига киритилган?
4. STEM атамасининг луғавий маъноси нима?
5. STEM таълимининг афзалликлари нималардан иборат?
6. Технология фанида STEM таълимий ёндашув қандай аҳамиятга эга
ҳисобланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |