3-боб. Калибрлаш натижаларини расмийлаштириш 24. Ўлчаш воситаларини калибрлаш жараёнида ўтказиладиган ўлчаш натижалари, уларга ишлов бериш ва ноаниқлигини баҳолаш, калибрлашдан ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган шакл бўйича калибрлаш ўтказиш баённомаларида ва сертификатларида қайд этилади.
25. Ўлчаш воситасини калибрлаш сертификати мазмунига қўйиладиган талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган.
26. Калибрлаш сертификатида ёки баённомасида хатолар аниқланганда сертификатларни ва баённомаларни белгиланган тартибда тўлиқ қайта расмийлаштириш ишлари бажарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар 27. Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш ишларини бажаришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
28. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш қоидаларига
ИЛОВА
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1.Ўлчаш воситаларини калибрлашданўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқади:
ўлчаш воситаларини калибрлашданўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;
ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш мумкин эмаслиги сабаблари тўғрисида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.
Бир иш куни мобайнида
3-босқич
Ариза берувчи
Ижрочига ўлчаш воситаларинива фойдаланиш ҳужжатларини тақдим этади.
Шартномада белгиланган муддатларда
4-босқич
Ижрочи
Буюртмачининг талабларига мувофиқ калибрлашни ўтказишнинг техник имкониятларини аниқлаш ва маълум метрологик тавсифларни таъминлаш учун намунавий ўлчаш воситалари (эталонлар) ва ёрдамчи калибрлаш воситаларини танлайди.
Ўн иш куни мобайнида
Ўлчаш воситасининг ишлаши фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.
Ўлчашларни бажаради.
5-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини калибрлаш жараёнида ўтказиладиган ўлчаш натижалари, уларга ишлов бериш ва ноаниқлигини баҳолаш, калибрлашдан ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган шакл бўйича калибрлаш ўтказиш баённомаларида ва сертификатларида қайд этилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2020 й., 09/20/528/1240-сон)