Қиёслаш бўйича ҳужжатларни тузиш қоидалари ва мазмуни Қиёслаш ҳужжатлариии расмийлаштирилиши ЕСКД (Единая система конструкторской докумемтации) нинг матнли ҳужжатларига тегишли стандартлари талабларига мувофиқ бажарилади.
Стандартларни, раҳбарий ҳужжатларни, тавсияномаларни тузилиши, баён этилиши, расмийлаштирнлиш тартиби ва мазмуни ГОСТ 1.5 га мувофиқ бажарилади.
Қиёслаш бўйича ҳужжатлар тегишли халқаро ва давлатлараро ҳужжатлар билан уйғунлаштирилган бўлишлари лозим, уларда баёи этилгаи талаблар эса давлатлараро меъёрий ҳужжатлар талабларига қарши бўлмаслиги керак.
Қиёслаш бўйича ҳужжатлар қуйидаги кетма-кетликда жойлашган бўлимлардан иборат:
— қўлланиш доираси;
— қиёслаш операциялари;
— қиёслаш воситалари;
— қиёсловчиларни малакасига қўйиладиган талаблар;
— хавфсизлик талаблари;
— қиёслаш шартлари;
— қиёслашга тайёргарлик;
— қиёслашни ўтказиш;
— ўлчаш натижаларини ишлаб чиқиш;
— қиёслаш натижаларини расмийлаштириш;
— иловалар.
Айрим бўлимларни чиқариб ташлаш ёки бирлаштиришга рухсат этилади.
«Қўлланиш доираси» бўлимида ҳужжатларнинг вазифаси белгиланади, стандартлаштириш объекти курсатилади, қиёслашаро оралиқ белгиланган бўлиши мумкин.
«Қиёслаш операциялари» бўлими I жадвалда кўрсатилган шакли бўйича қиёслаш операциялари рўйхатини ўз ичига олиши керак.
1-жадвал
Операциянинг номи
Қиёслаш бўйича хужжат бандининг тартиб рақами
Операцияларни ўтказиш
Дастлабки қиёслашда
Даврий қиёслашда
Изоҳ — Операцияни ўтказиш «Ҳа» ёки «йўқ» сўз билан кўрсатилади.
«Қиёслаш воситалари» бўлими намунавий ўлчаш воситаларини ва ёрдамчиўлчаш воситаларини рўйхатиниўз ичигаолиши керак, уларучун техникавийталабларни ва (ёки) метрологик ва асосий техникавий тавсифларни белгилайдиган меъёрий ҳужжатлар кўрсатилади.
Рўйхат 2-жадвал шаклида баён этилади.
2-жадвал
Қиёслаш бўйича ҳужжат бандининг тартиб рақами
Намунавий ўлчаш воситасини ёки қиёслаш бўйича ёрдамчи воситани номи; воситага техникавий талабларини белгилайдиган ҳужжатнинг тартиб рақами; давлат қиёслаш схемаси бўйича аниқлик тоифаси ва (ёки) метрологик ва асосий техникавий тавсифлари
1 ва 2 жадвалларнинг маълумотларини бирлаштириб битта жадвалда келтиришга рухсат этилади.
Бўлимда рўйхатда келтирилмаган, лекин қиёсланадиган ўлчаш воситаларни метрологик тавсифларини талаб этилган аниқлик билан аниқлашини (текширишини) таъминлайдиган воситаларни қўллаш мумкинлиги кўрсатилади.
«Қиёсловчиларни малакасига қўйиладиган талаблар» бўлими қиёсловчини малакасига ўзига хос талаблар кўрсатилиши зарур бўлганда меъёрий ҳужжатга киритилади.
Бўлим қиёслаш ўтказишда қиёсловчиии танишиши лозим бўладиган ҳужжатлар рўйхати билан тўлдирилиши мумкин.
«Хавфсизлик талаблари» бўлими қиёслашри ўтказиш"да меҳнат хавфсизлигили, ишлаб чиқариш санитариясини, атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлайдиган талабларни ўз ичига олиши керак.
Зарур бўлганда қиёслашни ўтказиш жараёниии зарарли ёки ўта зарарли меҳнат шароитига оид деб ҳисоблаш учун бўлимга кўрсатма киритилади.
«Қиёслаш шартлари» бўлими қиёсланаётган ўлчаш воситаларини метрологик тавсифларига таъсир этувчи катталикларпн номииал қийматлари ва оғишлар чегараларини
номиналларидан жоиз бўлган қийматлари кўрсатилган рўйхатини ўз ичига олнши лозим.
«Қиёслашга тайёргарлик» бўлими қиёслашдан олдин қилинадиган ишлар рўйхатини ва уларни бажариш усулларини ўз ичига олиши керак.
«Қиёслашни ўтказиш» бўлими қуйидаги кичик бўлимларни ўз ичига олиши керак:
— ташқи кўрикдан ўтказиш;
— ишлатиб кўриш;
— метрологик тавсифларпи аниқлаш (текшириш).
«Ташқи кўрикдан ўтказиш» кичик бўлими қиёсланадиган ўлчаш воситаларни бутлиги ва ташқи кўриниши бўйича қўйиладиган талабларрўйхатини ўз ичига олиши лозим.
«Ишлатиб кўриш» кичик бўлим қиёсланаётган ўлчаш воситасини ёки уни айрим қисмларини ва элементларини ишлаш қобилиятини текшириш мақсадида ўлчаш воситаларини қўллаб ёки уларни қўлламасдан ўтказилиши лозим бўлган операциялар рўйхатини ва таърифини ўз ичига олиши лозим.
«Метрологик тавсифларнианиқлаш(текшириш)» кичик бўлимли операцияларни таърифини ва уларни бажаришини энг мақбул усулларини ва ҳар бир текширилаётган тавсифни жоиз қийматиии ўз ичига олиши лозим.
Ҳар бир операцияни таърифини «Қиёслаш операциялари» бўлимида кўрсатилган кетма-кетлик бўйича алоҳида банд қилиб ажратилади, бунда операцияларни тўғри бажариш учун маълумотлар келтирилган бўлиши лозим.
Агар қиёслаш операцияларини ўтказишда муайян шакл бўйича баённома ёзиб боришлозим бўлса, унда бу кўрсатилади ва иловада баённома шакли ва упда келтириладиган маълумот кўрсатилади.
«Ўлчаш натижаларини ишлаб чиқиш» бўлими ўлчаш натижаларини ишлаб чиқиш қоидаларини ва олинадиган натижаларни ишлаб чиқишда керак бўлган ҳисобий боғланишларни ўз ичига олиши лозим.
Ўлчаш натижаларини ишлаб чиқишга оид меъёрий ҳужжатларга ҳавола қилишга рухсат этилади.
«Қиёслаш натижаларини расмийлаштириш» бўлими ижобий ва салбий қиёслаш патижаларини расмийлаштириш усуллари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим.
Қиёслаш натижаси ижобий бўлганида қиёслаш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва (ёки) ўлчаш воситаларни тамғаланиши зарурлиги белгиланади, бунда қиёслаш белгисини қўйиш усули ва жойи, ҳамда тамғалаш материалларига қўйиладиган талаблар ёки паспортда қиёслаш натижаларини ва ёзилишини белги билан тасдиқланиши кўрсатилади.
Қиёслашни салбий натижалари учун ўлчаш воситасини кейинги ишлатишга яроқсизлигини тан олиш ва қиёслаш гувоҳномасшш бекор қилиш, қиёслаш тамғалаш ўчириш, ўлчаш воситасини паспортига ёзувни битиш тўғрисида кўрсатма берилади.
Бундан ташқари қиёсланаётган ўлчаш воситасини яроқсизлиги, таъмирлашга лозим бўлмаганини муомаладаи ва ишлатишдан чиқариш ёки уни таъмирлашдан сўнг такрорий қиёслашини ўтказиш тўғрисида кўрсатмалар киритилади.
Қуйидагилар илова қилиб расмийлаштирилади:
— ўлчашларнинг натижалариниЭҲМ да ишлаб чиқиш дастури;
— қиёслаш хатолигигш ҳисоблаш усулияти;
— ўлчашлар иатижаларини баённомасини ёзиш шакли;
— ўлчаш воситаларнни қиёслаш иатижаларини гувоҳномадаги мазмуни ва ёзнш тартиби(гувоҳномага ўлчашлар натижаларини ёзиш иловасни шакли унда келтириладиган маълумотларнинг ҳажми кўрсатилиб тузилади);
— ўлчаш натижаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳисоблаш мисоллари ҳисобли катталикларни жадваллари, боғланиш графиклари ва ҳ. к.;
— атамаларни тушунчалари;
— қиёслаш усулиятини параметрларига(қиёслашни энг катта жоиз хатолигига, текшириш жоизлигига, қиёсланадиган белгилар сонига) қўйиладиган талабларни асослаш:
— ёрдамчи қурилмалар ва қиёслаш мосламаларипи техникавий таърифлари;
— қиёсланадиган, намунавий ва ёрдамчи воситалар бўйича керак бўлган қўшимча маълумотлар;
— қиёслаш белгисини тушириш усуллари тўғрисида қўшимча махсус кўрсатмалар;
—қиёслашда хатоларни истисно қилишга ёрдам берадиган ва қиёслаш ишларни унумдорлигини оширадиган бошқа талаблар.