Олинадиган топшириқ вариантининг гуруҳ номи ва O’z DStстандартн
-
Вариант
|
Халқаро стандартлар классификацияси (ХСК) гуруҳининг номи
стандарт.уз. сайтидан
|
O’z DStстандартн, стандарт.уз сайтидан, хизматлар бўлимидан олинади.
|
17
|
Қоғоз технологияси
|
O’z DSt2852:2014
|
Вазифа: “Чизиш уЧун дафтарлар ва албомлар” маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 1-жадвал маълумотларига кўра, O’z DSt2852:2014 бўйича ИСО 9001:2015, ИСО 45001:2018 ва ИСО 14001:2015 сифат менежменти тизими талабларини ҳисобга олган ҳолда куйдаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш:
Ҳужжат №1. СМТ М 01-2020. “Чизиш уЧун дафтарлар ва албомлар” жараёнини ишлаб чиқиш.
Ҳужжат №2. СМТ М 02-2020. Сифат мақсадлари ва уларга эришишни режалаштириш.
Ҳужжат №3. СМТ М 03-2020. Маҳсулотга қўйиладиган талаблар.
Ҳужжат №4. СМТ М 04-2020. Хавфсизлик талаблари.
Ҳужжат №5. СМТ М 05-2020. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаблари.
Ҳужжат №6. СМТ М 06-2020. Ишлаб чиқариладитган маҳсулотлар сифатини назорат қилиш
Ҳужжат №7. СМТ М 07-2020. Маҳсулотни қабул қилиш қойдалари.
2. Асосий қисми
Ҳужжат №1. СМТ М 01-2020. “Чизиш учун дафтарлар ва албомлар” жараёнини ишлаб чиқиш
ИСО 9001:2015 га мувофиқ, ушбу турдаги иш қуйидаги бўлимга тегишли – 4.4. Сифат менежмент тизими ва унинг жараёнлари.
Сифат менежмент тизимининг асосини жараёнли ёндашув ташкил этади. Аввало, менежмент СМТ учун энг муҳим деб ҳисоблайдиган бизнес-жараёнларни тавсифлаш зарур.
Баён этилган иш жараёнлари оптималлаштирилиши, яъни стандарт ва такрорий жараёнлар талабларига мос келмайдиган барча зиддиятларни бартараф этиш, шунингдек, стандарт қоидаларига мувофиқ янги жараёнларни ишлаб чиқиш керак.
Норматив ҳужжатларни расмийлаштиришда ИСО 9001 стандартининг СМТ доирасида ишларни бажарувчи ходимларнинг ваколатлари тўғрисидаги талабини ҳисобга олиш керак. Бу шуни англатадики, меъёрий ҳужжатлар ходимларнинг норматив ҳужжатларга кириш жараёнини, шунингдек ходимларнинг малакасига қўйиладиган талабларни (билим даражаси, иш тажрибаси), керак бўлганда ходимлар даражасини ошириш дастури, ходимларни рағбатлантириш тизими ва бошқаларни тавсифлаши керак.
Киримларни чиқимларга айлантириш учун ресурслардан фойдаланадиган ҳар қандай фаолият ёки тадбирлар мажмуи жараён деб қаралиши мумкин.
Жараён ёндашувини қўллаш ҳеч бўлмаганда ўз фаолиятини амалга оширувчилар учун объектив зарур бўлади. Жараён модели-ўзаро таъсирлашувчи жараёнлар тизими (тармоғи) бўлиб, уларнинг ҳар бири бошқа жараёнлар ва умуман тизимнинг фаолиятига таъсир кўрсатади.
Жараёнлар таркиби уларнинг таснифи асосида тузилади ва у ташкилот ҳажми, бизнес йўналиши, ташкилий тузилиши ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда турли ташкилотлар учун турлича бўлади. Кўп ҳолларда жараён моделлари ва СМТ жараёнларининг таркиби бир-биридан, ҳатто ўхшаш ташкилотлар учун ҳам фарқ қилади.
Жараёнларни таснифлаш жараёнларни аниқлаш ва тизимлаштиришнинг энг самарали усулларидан ҳисобланади.
Бугунги кунда кўпчилик мутахассислар барча жараёнларни 3 гуруҳга бўлишади:
1. Асосий жараёнлар;
2. Таъминлаш (ёрдамчи);
3. Бошқарув жараёнлари.
ИСО 9000 серияли стандартлари талабларига мувофиқ, жараён ёндашуви 1-расмда кўрсатилган кетма-кетликда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |