Сертификатлаштириш схемаларининг имкониятлари
-
Схемалар рақами
|
Аккредитланган синов лабораторияларида синаш ва мувофиқликни бошқа йўллар билан исботлаш
|
Ишлаб чиқаришни кузатиш ёки сифат тизимини баҳолаш
|
Сертификатлаштирилган маҳсулот (сифат тизимлари, ишлаб чиқариш)нинг инспекция назорати
|
1
|
Турини синаш
|
-
|
-
|
2
|
Турини синаш
|
-
|
Савдо соҳаси (истеъмолчи)дан олинган намунани синаш
|
3
|
Турини синаш
|
Ишлаб чиқаришни кузатиш
|
Тайёрловчидан олинган намунани синаш
Ишлаб чиқариш кўриги
|
4
|
Турини синаш
|
Ишлаб чиқаришни кузатиш
|
Савдо соҳаси (истеъмолчи)дан, шунингдек, ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синаш
|
5
|
Турини синаш
|
Ишлаб чиқаришни кузатиш ёки сифат тизимини баҳолаш
|
Маҳсулот намунасини синаш ва сифат тизимини баҳолаш
(ишлаб чиқариш кўриги)
|
6
|
Турини синаш
|
Менежмент тизимини баҳолаш
|
Менежмент тизими ҳолатини баҳолаш
|
7
|
Тўпини синаш
|
-
|
-
|
8
|
Ҳар бир намунани синаш
|
-
|
-
|
9
|
Таклиф қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида декларацияни кўриш
|
-
|
-
|
1-2-схемалар хавфсизлик кўрсаткичлари ишлаб чиқариш омилларидан кам таъсир қилувчи маҳсулотларни сертификатлаштириш учун қўлланилади, тескари ҳолатларди 3-5-схемаларни қабул қилиш зарур.
5-сертификатлаштириш схемаси бўйича мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш вақтида тайёрловчида сифат менежменти тизимига (ишлаб чиқариш) сертификати мавжуд бўлганда ишлаб чиқариш ҳолати таҳлили ўтказилмайди.
5-схема, агар мувофиқлик сертификати амал қилиш муддати давомида намунавий вакил синаш натижалари кўрсаткичлари серияли маҳсулот ишлаб чиқариш барқарорлигига етарли ишонч ҳосил қила олмаган ҳолатларда ҳам қўлланилади.
Маҳсулотлар 3-, 4-, 5-, 7-, 8-, 9- схемалар бўйича сертификатлаштирилганда, маҳсулот ўрнатилган тартибда мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.
Ўз СМТда маҳсулотларни сертификатлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
СО га сертификатлаш юзасидан ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;
Тақдим этилган маҳсулот МҲ ва аризага илова қилган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;
Ариза бўйича қарор қабул қилиш;
Синов дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Намуналарни АСЛ да синовдан ўтказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш (сертификатлашнинг 3, 4 ва 5-чизмалари учун);
Сифат тизимини баҳолаш (5 ва 6-чизмалари учун);
Маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш (9-чизма);
Олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш Ёки уни беришни рад этиш;
Мувофиқлик сертификатини ЎзР СМТ Давлат реестрида рўйхатга олиш.
Сертификатлаштиришни тайёрлаш ва уни ўтказишда асосий ишлар қаторига:
Сертификатлаштирилувчи маҳсулотни танлаш;
Маҳсулотга сертификатлаштиришда белгиланадиган талабларни, тавсифларни танлаш;
Сертификатлаштирилувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларни текшириш;
Синов лабораторияларини аккредитлаш;
Сертификатлаштириш синовларини ўтказиш;
Мувофиқлик сертификатини бериш ва мувофиқлик белгиси билан маҳсулотни белгилаш (тамғалаш)лар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |