6 Контрольные вопросы
1 Для чего предназначено АЧР?
2 Почему система АЧР выполняется с несколькими ступенями?
3 Укажите требования предъявляемые к схемам АЧР?
4 До какого значения должна подниматься частота в энергосистеме после срабатывания устройств АЧР?
6 – Лаборатория иши
ЭЛЕКТР СИСТЕМАНИНГ ТУРГУНЛИГИГА ЧАСТОТАВИЙ ЮКСИЗЛАНТИРИШНИНГ ТАЪСИРИНИ ТЕКШИРИШ
1. Ишдан мақсад
Автоматик частотавий юксизлантириш тизими ишлаш принципи ва схемаларини, қўйиладиган талабларни, классификациясини ўрганиш.
2. Автоматик частотавий юксизлантиришни вазифази
Частота электрэнергиянинг сифатининг асосий кўрсаткичларидан бири хисобланади.
Қоида бўйича частотанинг нормал холатда ўзгариши ± 0,2 Гц дан кўп бўлиши тақиқланади, максимал чегаравий ўзгариши эса ± 0,4 Гц дан ошмаслиги керак.
Частота киймати номинал кийматидан паст бўлганда иссиқлик станциялари узоқ вакт давомида ишлаши ўз эхтиёжи учун механизмлари шлаши билан аниқланади.
Частота пасайиб кетганда, электрстанцияда ишлаб чиқарадиган қувват ўз эхтиёжи учун механизм унумдорлигига ва турбина айланиши пасайишига боғлик.
Энерготизимда кучланиш пасайиши ўз эхтиёжи учун механизмлар унумдорлигини пасайтириб беради. Биринчи навбатда частота пасайиши частотага боғлик бўлган ишлаётган ўз эхтиёжи учун механизмларига таъсир қилади, булар таъминловчи ва циркуляцион насослар, вентиляторлар ва х.к. Ўз эхтиёжи учун механизмлар унумдорлиги пасайганда буғ турбина қувват пасайишига олиб келади, агар энерготизимда қувват етмаганда янада частотани пасайишига олиб келади. Шу жараённинг номи «частота шиддати (кўчкиси)».
Энерготизимда частота пасайиши кучланиш пасайиши билан кузатилади, генератор билан бир валда жойлашган қўзғатгич кучланиши пасайганда содир бўлади. Генератордан ишлаб чиқадиган реактив қувват пасайиб кетвотганига, тармоқдаги кучланиши пасайишига олиб келади. Агар частота кучки бўлиб яна пасайиб кетса, генераторда ишлаб чиқадиган реактив қувват хам кўчки бўлиб пасайиб кетади. Шу жараённинг номи «кучланиш шиддати (кўчкиси)».
Частота пасайиб кетиши турбина паррак аппаратига хавфли хисобланади, чунки частота номинал қийматидан фарқ қиганда ва турбина паррак аппарати ўз частоталари тебранишига яқинлашганда унда чарчаштанглиги пайдо бўлади, улар турбина ишлаш вақтини камайтиради ва резонанс частоталарда турбина паррагини бузилишига олиб келиши мумкин.
Актив қувват етмаслиги сабабли энерготизимда пайдо бўлган авария холатида частота пасайиши жуда тез - бир неча сония мобайнида оқиб боради.
1 – расмда энерготизимда частота ўзгариш хусусияти кўрсатилган.
1 – Расм. Энерготизимда частота ўзгаришхусусияти
1 – авария режимида автоматик частотавий юксизлантириш тизимисиз частотанинг ўзгариши; 2 - автоматик частотавий юксизлантириш тизими билан частотанинг ўзгариши; 3 – энерготизимда частота пасайиши рухсат этилган зонасининг чегараси
Шунинг учун оператив ходимлар хеч қанақа чораларни кўришга улгурмиди, шуни сабабига авария режимни йўқотиши автоматика тизимларига боғланади. Авария ривожланишини олдини олиш учун электрстанцияларда захирада турган актив қувват дархол ишлатилиши керак. Бутун ишлаётган агрегатлар, қисқа вақт юкланишини хисобга олганда, охирги юкланиш чегарасида ишлаши керак.
Агар айланувчан қувват захираси бўлмаса, фақат битта маълум бўлган усули билан частотани қайта тикланиш мумкин – кам ахамиятли истеъмолчилар қисмини узиш, махсус тизимлари ёрдами билан амалга оширилади – автоматик частотавий юксизлантириш тизими.
Шуни белгилаш керакки, автоматик частотавий юксизлантириш тизими халк хужалигига маълум бўлган зарарига боғлиқ, чунки истеъмолчиларни таъминлидиган линияларни ўчирилиши махсулотни камроқ ишлаб чиқаришга олиб келади.
Бунга қарамасдан автоматик частотавий юксизлантириш тизими энерготизимларда кенг қўлланилади. Шу автоматика энерготизим ишлаши бузилганда ката зиён келтиришига олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |