Лаборатория ишлари 1-лаборатория иши


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 8,86 Mb.
bet40/51
Sana24.02.2022
Hajmi8,86 Mb.
#235761
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
Tajribamaterialshunoslik

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
I. Металларни электр ёй ёрдамида суюқлантириб металл электродлар билан паннандлашда чок сифати нималарга боғлиқ?
2. Пайвандлаш электрод симларинннг таснифн ва уларнинг маркалари?
3. Электрод қопламаларииинг вазифаси ва хили?
4. Пайвандлаш тартиби қандай белгиланади?
4-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
МЕТАЛЛ ВА УНИНГ ҚОТИШМАЛАРИНИ ЧОКБОБ СИМЛАР БИЛАН ЁНУВЧИ ГАЗЛАР АЛАНГАСИ ЁРДАМИДА ҚИЗДИРИБ ПАЙВАНДЛАШ


Ишдан мақсад. Турли металл ва уларнинг қотишмаларини ацетилен-кислород газлари алангаси ёрдамида қиздириб пайвандлаш билан боғлиқ бўлган назарий маълумотларни мустаҳкамлаб, мустақил равишда турли қалинликдаги пўлатларни учма-уч қилиб пайвандлашни ўрганиш.
Умумий маълумот. Маълумки, бу усулда юпқа пўлат листлар, чўянлар, латунлар ва бошқа металлар пайвандланади. Ацетиленнинг кислород билан маълум нисбатдаги аралашмаси бошқа ёнувчи газларга қараганда ёнганда кўпроқ иссиқлик ажратиши сабабли ундан амалда кенг қўлланилади. Ацетиленни кальций карбиддан, уни эса коксни сўлдирилмаган оҳак билан биргаликда электр печда 1900—2300°С ҳароратда қиздириб олинади:
3С + СаО = СаС2 + СО
СаС2ни махсус металл қолипларга қуйилади, совигандан сўнг ажратиб олиниб, майдалаб, сараланади. Одатда, ўлчами 2— 80 мм ли бўлакларни зич беркитиладиган металл барабанда истеъмолчиларга юборилади, чунки у ҳаво намлигида парчаланади:
СаС2 + 2Н2О = С2Н2 + Са(ОН)2
Ацетилен. Ацетилен нормал шароитда (20°С, 760 мм ли симоб устунидаги босимда) рангсиз, саримсоқ ҳидли газ бўлиб, 1 м3 и 1,09 кг бўлади. Агар ацетилен ҳажми бўйича ҳавода 2,2—81%, кислородда 2,3—9,3% бўлса, портловчи газ ҳосил бўлади. Шуни ҳам қайд этиш лозимки, агар 0,15—0,2 МПа босимдаги бу газ 500—600°С ҳароратга қизиса ўзидан-ўзи алангаланади. Агар ацетиленни суюқликда эритиб сақланса, ўзидан-ўзи алангаланиш хавфи камаяди. Шу боисдан уни ацетонда эритилган ҳолда оқ рангли пўлат балонларда 1,9 МПа босимда истеъмолчиларга юборилади.
Кислород. Кислород нормал шароитда рангсиз ва ҳидсиз газ бўлиб, 1 м3 и 1,33 кг бўлади. Саноатда кислородни, асосан, ҳаводан олинади. Бунинг учун ҳавони махсус қурилмалардан ўтказиб, чанглардан, углерод (II) окснддан тозалаб, қуритилгач, компрессорларда 6—180 кг/см2 босимда сиқиб суюлтирилади, кейин совуқ ҳаводаги кислородни азотдан ажратиш учун уларнинг нормал босимда қайнаш ҳароратлари фарқидан (кислородники —183°С, азотники —186°С) фойдаланилади. Ажратилган кислород ҳаворанг пўлат балонларда 15 МПа босимда истеъмолчиларга юборилади. 1 л суюқ кислородининг массаси 1,14 кг. Буғланганда у 860 л газ беради.
Газ аланга. Ацетиленни кислород билан маълум нисбатда аралаштириб, бу аралашмани ҳавода ёқилгандагина юқори ҳароратли аланга беради (50-расм).
Ацетилен—кислород алангасини тубандаги уч зонага ажратиш мумкин: 1-ўзак зона, 2-қайтарувчи зона, З- оксидловчи зона.
Ўзак зона, ўта қизиган газ аралашмаси бўлиб, у кислород ва парчаланган ацетилендан иборат бўлади ва бу зона аниқ чегара билан ёрқин чўғланиб туради.
Қайтарувчи зона. Узакнинг ташқи қобиғидан бошланиб бу зонада углероднинг ёниши боради:




Бу зонада углерод ёнади, водород эса ёпмайди, бу ерда қайтарувчи газлар (СО, Н2) бўлиши, мегалл вапнадаги оксидлардан металл қайтарилиши сабабли қайтарувчи зона дейилади. Бу зона ҳароратининг юқорилиги ва қайтарувчи газлар бўлиши сабабли уни пайвандлаш зонаси ҳам дейилади.
3. Оксидловчи зона. Бу зонада углерод (II) оксиди ва водороднннг ҳаво кислороди ҳисобига тўла ёниши боради:

Download 8,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish