Иш бажариш тартиби қуйидагича
Синалаётган намуна юзаси жилвирлаш қоғози ёрдамида тозаланади.
Бринелл приборида 750 кг нагрузка ва 5 мм ли шарча ўрнатилади.
Намуна прибор столига ўрнатилиб синаш ўтказилади.
Изнинг диаметри ўлчанади.
Изнинг диаметридан ва қаттиқлик жадвалидан намуна қаттиқлиги аниқланиб 1 жадвалга киритилади.
жадвал
№
|
Материал маркаси. Намуна қалинлиги
|
Нагрузка шарча диаметри
|
Изнинг диаметри
(мм)
|
Изнинг ўртача диаметри
(мм)
|
Қаттиклик
|
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
жадвал
№
|
Намуна материали маркаси
|
Индикаторлар шкаласи
|
НРС қаттиқлик
|
Ўртача ўлчашлар
|
Қаттиклик Бринелда
НВ
|
|
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
Шу намунани ўзини Роквелл прибори столига ўрнатилади.
Қаттиқлик 3 марта ўзлчаниб 2-жадвалга киритилади.
НРС қатиқлик қийматини жадваллар ёрдамиджа НВ қийматига ўтказилади.
Пўлат таркибидаги углерод ва унинг қаттиқлиги орасидаги боғлиқлик графиги чизилади.
Хулоса чиқарилади.
Ҳисоботни ёзиш тартиби
Иш мақсади
Қатиқликни Бринеллда ўлчашда шарча изининг диаметрини ўлчаш схемаси
1 ва 2 жадвалларни тўлдириш
Пўлат таркибидаги углерод ва унинг қаттиқлигига орасидаги боғлиқлик графиги
Хулоса
Текшурув саволлари.
1. Ишдан мақсад нима?
2. Углерод миқдорига қараб пўлатлар неча турга бўлинади; санаб, чегара миқдорини кўрсатинг.
3. Тажриба натижасида қандай натижага келинди?
4. Пўлат таркибидаги углерод миқдорини термик ишлаш жараёнига қандай таъсири бор?
6-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ЧЎЯНЛАРНИ МИКРОСТРУКТУРАЛАРИНИНГ АНАЛИЗИ
Микроанализ деб металлографик микроскоп ёрдамида 50 дан 2000 мартагача катталаштириб металда қотишмаларни ички тузилишини ўрганишга айтилади. Микроскоп остида ўрганиш учун тайёрланган намуна юзаси микрошлиф деб аталади.
Темир углерод қотишмаларида углероднинг миқдори 2,14% дан 6,67% гача бўлса чўянлар деб аталади. Чўянлар oқ кулранг болғаланувчи ва жуда пухта чўянларга бўлинади. (белый, серый, ковкий, высокопрочный).
Оқ чўянларда бор углерод темир билан боғланган цементит (Fe3C) ҳолатда бўлади. Оқ чўянлар углерод миқдорига қараб уч хилда бўлади:
1. Эвтектикагача (таркибида 2,14% дан 4,3% углерод бўлган) перлит - ледебурит структурали;
2. Эвтектикали (таркибида 4,3% С) ледебурит структурали;
3. Эвтектикадан кейинги (таркибида 4,3% дан 6,67% С гача) ледебурит-цементит структурали.
Бизни қизиқтирадиган эвтектикагача бўлган оқ чўян (1-расм).
Кулранг чўянларда углерод қисман эркин ҳолатда (графит) пластина шаклида ажралиб чиқади. Чўян структуралари қуйидагича бўлиши мумкин.
1. Темир пластинасимон графит. Бу чўянлар перлитли кулранг чўянлар дейилади (1-расм б).
2. Перлит + феррит + пластинасимон графит перлит ферритли кулранг чўян (1-расм в).
3. Феррит + пластинасимон графит-ферритли кулранг чўян (1-расм г).
Кулранг чўянлар қуйидагича маркаланади:
Cч 10, Cч 15, Cч 20, Cч 25, Cч 30, Cч 40 бунда рақамлар чўзилишидаги мустаҳкамлик чегарасини кўрсатади. (кг.с/мм2).
Боғланувчи чўянларда графит паға-пағасимон бўлади. Боғланувчи чўянларни oқ чўянларни юмшатиш йўли олинади. Бу чўянларни металл асоси – перлитли, перлит ферритли ва ферритли бўлиши мумкин.
Боғланувчи чўянни олиш учун оқ чўянни 3 режимда юмшатиш керак (2-расм).
1. - перлит + графит структурали, перлитли боғланувчи чўянни олиш учун юмшатиш (3-расм).
2. - перлит + феррит + графит структураси, перлит - ферритли чўянни олиш учун юмшатиш (4-расм).
3. - феррит + графит структурали, ферритли боғланувчи чўянни олиш учун юмшатиш (5-расм).
Боғланувчи чўянлар қуйидагича маркаланади:
Кч 30-6, Кч 33-8, Кч 50-4, Кч 56-4, Кч 60-3 бунда биринчи рақамлар чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасини (кг.с/мм2) ва иккинчи рақамлар нисбий узайишни (%) ҳисобида билдиради.
Жуда пухта чўянларда графит шар шаклида бўлади. Металл асоси перлитли, структураси перлитли+графитли (6-расм); перлит ферритли, структураси перлит+феррит+графит 7-расм; Ферритли, структураси феррит+графит (8-расм).
Жуда пухта чўянлар қуйидагича маркаланади: Вч 42-12, Вч 45-5, Вч 50-2, Вч 60-2, Вч 70-3, Вч 80-3, Вч 100-4, Вч 120-4. Бунда биринчи рақамлар чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасини (кг.с/мм2) ва иккинчи рақамлар нисбий узайиши (%) ҳисобида билдиради.
1-расм. Чўянларни микроструктура схемаси.
2-расм. Оқ чўянни юмшатиш режими графиги
3-расм. Болғаланувчи чўянларни микроструктураси схемаси
4-расм. Жуда пухта чўянларни микроструктураси схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |