Текшурув саволлари.
1. Пўлат деб қандай қотишмага айтилади?
2. Пўлатларни қандай турларини биласиз?
3. Пўлатлар қандай белгиланади (маркаланади)? 9ХС, Х12М, Стал50, Ст2 ўқиб беринг: харф ва рақамлар нимани ифодалайди.
4. Чўян деб қандай қотишмага айтилади?
5. Чўянларни қандай турларини биласиз?
6. Чўянларни белгиланиши қандай? Cr 40-12, Kr60-21? Br 60-15 ўқиб беринг. Харф ва рақамлар нимани билдиради?
7. Углеродли пўлатларда учрайдиган фазоларга таърифлар беринг.
8. Fe-C холат диаграммасини амалий ахамияти нимада?
5-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
УГЛЕРОДЛИ ПЎЛАТЛАРНИ ЮМШАТИЛГАН ХОЛАТДА МИКРОСТРУКТУРА АНАЛИЗИ
Микроструктура анализи алохида тайёрланган металл намуналарни микроскоп ёрдамида ички тузилишини текширадиган усулдир. Микроскоп остида металларнинг ички тузилишини кўринишига микроструктура дейилади.
Техника темирининг ва углеродли пўлатнинг мувозанат холатдаги микроструктураси. Техника темирининг ва углеродли пўлатнинг мувозанат холатдаги микроструктураси, темир цементит ҳолат диаграммасининг чап томонидаги пастки қисми билан характерланади. Таркибида 0,02% гача С бўлган қотишмалар техника темири деб аталади; 0,02 дан 0,83 гача. С-эвтектоидгача бўлган пўлат, таркибида 0,83% С бўлган қотишмалар эвтектоидли ва таркибида 0,83% дан 2,14% гача С бўлган эвтектоиддан кейинги пўлатлар дейилади.
Техника темирининг микроструктураси. Углероднинг α - темирда (ферритда) эриши ўзгарувчандир. Температуранинг пасайиши билан углероднинг α - темирда эриши камаяди. Агар 727°С темирда 0,02% С эриса уй температурасида эса 0,006% С темир қотишмаси углероднинг α - темирдаги қаттиқ эритмаси структурасига, яьни феррит структурасига эгадир.
1-расм. Техника темири
Эвтектоидгача ва эвтектоидли пўлатларнинг микроструктураси эвтектоидгача бўлган пўлатларнинг (0,8% С гача) микроструктураси феррит ва перлитдан иборат. Эвтектоид пўлатнинг (0,8% С) микроструктураси фақат перлитдан иборат. Ферритнинг микроструктураси 1-расмда берилган. эвтектоидгача бўлган пўлатнинг микроструктурасидаги иккинчи структура ташкил этувчи-перлитнинг нима эканлигини кўриб чиқайлик.
Перлит-эвтектоид-аустенитнинг парчаланишида хосил бўладиган феррит ва цементитнинг механик аралашмасидир. Таркибида 0,8% С ли пўлат намунага реактив таъсир эттирилганда у перломутр рангига киришади, шунинг учун бу структура перлит деб аталган. Эвтектоидгача бўлган пўлат структурасида перлит ва ферритнинг миқдори, унинг таркибидаги боғлиқ. Пўлат таркибидаги углерод кўпайган сари структурада феррит камайиб, перлитнинг миқдори кўпайиб боради. Эвтектоидгача бўлган пўлатнинг микроструктурасидан углероднинг тахминий миқдорини аниқлаш мумкин, бунинг учун феррит ва перлитни (%) хисобида қанча юзани эгаллаганлигини аниқлаш кифоядир.
Ферритда углероднинг эриши жуда ҳам кам бўлганлиги учун эвтотектоидгача бўлган пўлатдаги ҳамма углерод перлит таркибида деб ҳисоблаш мумкин.
Фараз қилайлик масалан: 30 % юзаси феррит, 70 % юзани перлит эгаллаган бўлсин. Бундай пўлатда углероднинг миқдори
Демак тахминан 55 маркали (Сталь 55)
2-расм. Эвтектоидгача бўлган пўлатнинг микроструктураси
3-расм. Эвтектоидли пўлатнинг микроструктураси
Do'stlaringiz bilan baham: |