Макротузилишини кузатиш. Бунинг учун кузатиладиган металлнинг тегишли жойидан бўйи ёки кўндаланг кесими бўйлаб маълум ўлчамли намуналар кесиб олиб, уларнинг сирт юзалари аввалига йирик тишли эговда, кейин майин тишли эговда эговлангач майда донли жилвир қоғоз билан жилвирланади. Бунда бир номерли жилвир қоғоздан иккинчи номерли жилвирли қоғозга ўтишда намунани 90° га буриб, сиртидаги чизиқлар йўқолгунча жилвирлаш олиб борилади. Кейин намунани юзасига кислота эритмаси таъсир эттирилади. Турли тузилмалар кислота таъсирига турлича берилиши сабабли, намунада донлар шакли ва ўлчамлари, толалилиги, тобланган қатлам қалинлиги, ғоваклар, дарзлар, шлак қўшимчалар ва бошқалар кўринади.
Қуйма металл тузилишини кузатиш.
1. Юқорида айтилган тарзда намуна тайёрланади.
2. Махсус шкафдаги сувли идишга чинни косача қўйиб, унга 80-90°С гача қиздирилган реактив (персульфат аммоний) нинг сувдаги 15% ли эритмаси маълум миқдорда қуйилади.
3. Қисқичда намунани олиб, реактивга туширилади ва уни у ерда 5-10 минут сақланади.
4. Намунани қисқичда реактивдан олиб, сув билан ювиб қуритилади.
5. Намунанинг тузилиши кузатилади (1-расм).
Металлардаги дарз, говаклик каби нуксонларни кузатиш.
1. Намуналар тайёрланади.
2. Намуналарнинг сирт юзи спиртда намланган пахта билан артилиб, уларни махсус шкафдаги чинни косага қуйилган 60-70°С ли реактив (50 см3 НСl нинг 50 см3 сувдаги эритмаси) га тушириб, у ерда 10-45 минут сақланади.
3. Намуналарни эритмадан қисқичда олиб аввалига сув, кейин нитрат кислотасининг сувдаги 10-15% ли эритмаси билан ювиб, қуритамиз.
4. Намуналар сиртини кўз билан, зарур бўлса лупа билан кузатиб, сирт юзада кўринган ғоваклар ва дарзлар каби нуқсонларни кузатамиз.
Металларни сифатига путур етказувчи олтингугурт, фосфор ва углерод элементлари бирикмаларининг тақсимланишини Бауман усулида кузатиш.
Олтингугуртнинг тақсимланишини аниқлаш.
Олтингугурт пўлатда FeS ва MnS бирикмалар тарзида бўлади. Масалан, MnS нинг суюқланиш харорати 1193°С бўлганлиги учун у металлнинг кристалланиш жараёнида донлар аро жойлашади. Бу хол металл қиздирилганда донлар боғланишини заифлантиради, яъни қиздирилганда синувчан бўлиб қолади. Металлардаги олтингугуртнинг тақсимланишини аниқлаш учун тубандаги ишлар қилинади:
1. Намуналар тайёрланади
2. Намуналар сирт юзаси спиртда намланган пахта билан артилиб, шу томонини юқорига қаратиб столга қўйилади.
3. Бром-кумушли фото қоғозни сулфат кислотасини сувдаги 5 % ли эритмасига тушириб, 5-10 минут сақлагач, уни олиб, ортиқча шимилган эритмадан ҳоли этиш учун иккита филтр қоғоз орасига олиб, қоғозларни унга охиста босамиз.
4. Фото қоғозни эмулсия томони билан намуналар юзига қўйиб, улар оралиғидаги газ пуфакчаларини чиқариш учун устидан резина валикни юргизамиз-да, бу вазиятдан уни 2-3 минут сақлаймиз.
5. Бром кумушли қоғозни намуна устидан олиб, аввалига сувда, сўнгра гипосулфатнинг сувдаги 25% ли эритмасида маълум вақт сақлаб ишлангандан кейин олиб, яна сувда ювиб, ҳавода қуритилади. Бунда қоғоз сиртидаги, қорамтир жигарранг жойлар олтингугуртга бой сулфитларни кўрсатади (2-расм, а). Бунинг сабаби шундаки, қоғозга шимилган сулфат кислота металлдаги, масалан, FeS билан реакцияга киришадида H2S ажралиб, у фото-қоғоздаги бромли кумуш билан реакцияга киради.
К
3-расм.
ейин қоғозни сувда ювиб, 10% гипосулфитда ишлаб, сўнгра сувда ювиб қуритилади. Ag2S фотоқоғозга қорамтир-жигарранг тус беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |