2СО + Н2 + 3/2→ 2СО2 + Н2О
Юқори ҳарорат шароитида углерод (IV) оксиди ва сув буғлари темирни оксидлайди, шу боисдан бу зона оксидловчи зона дейилади.
Фойдалаииладиган чокбоп сим, ускуна, мослама ва ўлчов асбобларн
Чокбоп симлар. Металларни пайвандлашда ваннага суюқлантириб ўтқазиладиган чокбоп симлар пайвандланадиган металл хилига, қалинлигига, бажарадиган иш характерига кўра худди материалларни электр ёй ёрдамида пайвандлашдаги электрод материаллари сингари кам углеродли, легирлапган, кўп легирланган пўлатлар ва бўлак материаллардан тайёрланади. Одатда, чокбоп сим диаметрини пайвандланувчи металл қалинлиги (5) ва пайвандлаш усулига кўра тубандагича танланади:
Чапдан ўнгга қараб пайвандлашда – d = S/2 мм.
Унгдан чапга қараб пайвандлашда – d = S/2+1 мм.
Шуни ҳам айтиш керакки, пайвандлашда суюқлантирилилган металлни оксидланишдан сақлаш ва металл ваннадаги оксидларнинг ўзи билан боғлаб шлакка ўтказиш мақсадида флюслар (бўра, бор кислота, барий, калий, литий, натрий, фтор оксидлари ва тузлар) дан фойдаланилади. Пайвандлашда кукун тарзидаги флюс ваннага сепилади, агар у паста тарзида бўлса, пайвандлаш жойига ва чокбоп симга суртилади. Масалан, чўянларни пайвандлашда бўра (Na2B4O7) дан фойдаланилганда Nа2О ва 2В2О3 га парчаланиб, оксидлар ила бирикиб шлакка ўтади.
Ацетилен генератори. 51-расмда ўртача босимда ишлайдиган АСМ1,25—3 маркали ацетилен генераторининг умумий кўриниши (а) ва бўйлама кесими (б) келтирилган. Расмдан кў ринадики, генератор танаси вертикал цилиндрик аппарат бўлиб, у газ ҳосил этувчи 2 ва газ ювгич қисм 1 да иборат. Бу қисмлар стакан 10 кийдирилган трубка 8 билан боғланган. Корпуснинг усткн кисмидаги газ ҳосил этувчи қисмига шахта 9 тушириб, унга генератор оғзидан сув найчаси 8 сатҳидан сал юкорироқ назорат жўмраги 11 дан оққунча қуйилади, кейин кальций карбидли сават 4 туширилиб, қопқоғи 5 ни винт 6 ва ричаги 7 ёрдамида қисиб беркитилади.
Газ ҳосил этувчи қисм корпус билан шахта оралиғидаги бўшлиқда ҳаво ястиғи ҳосил бўлади. Генераторнинг ишлашида у сувни сиқиб генераторнинг автоматик ишлашини таъминлайди. Ажралаётган ацетилен эҳтиёт клапапи 15, шланг 16 орқали сув қулфи 17 га ўтади. Газ ҳосил этиш қисмидаги чиқиндини штуцер 12, газ ювгичдан лойқа сувни штуцер 13 орқали ташқарига чиқарилади.
Сув қулфи. Пайвандлашда горелка канали бўйлаб келаётган ацетилен-кислород аралашмаси мундштук тешигидан чиқишида ёндириб, аланга олдирилади ва бажариладиган иш характерига кўра ростланади. Бунда мундштук тешигидан чиқаётган газ тезлиги унинг алангаланиш тезлигидан катта бўлиши керак. Айтайлик, аксинча, газнинг алангаланиш тезлиги унинг мундштук тешигидан чиқиш тезлигидан катта бўлса, газ алангаси мундштук каналига ўтиб, у ердаги аралашма газни ёндиради ва бунда пақиллаган овоз чиқади. Агар аланга горелка канали, шланг орқали генераторга ўтиб кетса, уни портлатади. Бундай ҳодиса мундштукнинг ўта қизишида ёки кислороднинг газ аралашмадаги миқдори орттирилиб юборилганда, шунингдек, мундштук тешиги суюқ металл томчиси билан беркилиб қолган ҳолларда рўй бериши мумкнн. Бундай ҳолнинг олдини олиш учун генераторга эҳтиёт сув қулфи ўрнатилади (52- расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |