Электромагнит сарф ўлчагичлар.
Электромагнит (индукцион) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи ташқи магнит майдони таъсирида электр токини ўтказувчи суюклик оқимида ҳосил бўлган ЭЮК ни ўлчашга асосланган.
Индукцион сарф ўлчагичнинг схемаси 7.8-расмда кўрсатилган.
О қим сарфини ўлчаш учун ЭДС аниқлаб, кейин кучайтиргич ёрдамида кучайтирилади.
Магнит 7 нинг N ва S қутблари орасида магнит майдони куч чизиқлари йўналишига порпендикуляр равишда суюқлик қувури 2 ўтади. Қувурнинг магнит майдонидан ўтадиган кисми номагнит материал (фторопласт, эбонит ва бошқалар)дан тайёрланади. Қувур деворларида бир-бирига диаметрал карама-қарши йўналган ўлчаш электродлари 6 ўрнатилган. Магнит майдони таъсирида суюқликдаги ионлар ҳаракатга келади ва ўз зарядларини ўлчаш электродларига бериб, уларда Е ЭЮК ҳосил қилади, у оқим тезлигига пропорционал. Сигнал кадодли такрорловчи (катодный повторитель) 3 га келади ва ундан кучайтиргич 4 орқали қайд этувчи прибор 5 га боради ва аниқланади. ЭЮК нинг қиймати, магнит майдони ўзгармас бўлганда, электромагнит индукциясининг асосий тенгламаси орқали аникланади:
бу ерда В—магнит қутблари оралигида ҳосил бўлган электр магнит нндукция, Тл, D — кувурнинг ички диаметри (электродлар орасидаги масофа), м; υўрт — оқимнинг уртача тезлиги, м/с.
Бу формуладан ўзгармас магнит майдонида ЭЮК нинг қиймати сарфга тўғри пропорционал эканлиги келиб чиқади.
Ультра товушли, иссиқлик ва ионли сарф ўлчагичлар.
Ифлосланган, тез кристалланадиган ва агрессив суюқликлар, шунингдек, тез ўзгарувчан ва пульсланувчи оқимлар, айниқса, электр ўтказмайдиган суюқликлар сарфини ўлчашда индукцион сарф ўлчагичларни ишлатиб бўлмаган ҳолларда ультратовушли қурилмалардан фойдаланилади. Сарф ўлчашнинг ультратовушли усули қувурга нисбатан ультратовуш тезлигининг оқим тезлигига боғлиқлигига асосланган. Товуш тўлкинининг ҳаракатдаги муҳитда таркалишида товушнинг манбадан кабул қилувчи қурилмага етиб бориш тезлиги фақат товушнинг тезлигига эмас, балки ҳаракат қилувчи муҳитнинг тезлигига ҳам боғлиқ бўлади. Сарф ўлчашнинг ультратовушли принципи шунга асосланган. Агар товуш тўлкини оқим йўналишида ҳаракат қилса, уларнинг тезлиги қўшилади, товуш оқимга қарши йўналса, тезликлар айирмаси топилади. Ультратовушнинг оқим бўйича ва унга қарши йўналиш даги тезлигининг фарқи оқим тезлигига, бинобарин, оқаётган суюклик сарфига пропорционал.
Ультратовушли сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи қуйидагиларга асосланган:
1) ультратовушнинг оқим бўйлаб ва унга қарши йўналишдаги вакт тафовутини ўлчаш;
2) ультратовуш тебранишларининг оқим буйлаб ва унга қарши йўналишдаги тебранишлари фазаларининг силжишини ўлчаш;
3) автотебранишлар схемаси вужудга келтирган ва шу билан бирга оқим бўйлаб ҳамда унга қарши йўналишда хосил қилинган ультратовуш тебранишлари частотасининг айирмасини ўлчаш.
Ультратовушли сарф ўлчагичлардан бирининг тузилиш схемаси 7.9 -расмда кўрсатилган. Бу асбоб икки каналли фазавий схема бўйича ишлайди.
7.9-расм. Ультратовушли сарф улчагичнинг схемаси
Ультратовушли сарф ўлчагичлар қуйидаги асосий қисмлардан иборат: УГТ—ультратовуш генераторининг таъминлаш манбаи; НЎ1 ва НУ2—нурланувчи ўзгарткичлар; ҚП1 ва ҚП2— қабул қилувчи пьезоўзгарткичлар; ФҚ — фаза ўзгартирувчи қурилма фазавий силжишларни ўзгартгичлар канали асимметрияси йўли билан бартараф этади; К— электрон кучайтиргич ва УА — ўлчаш асбоби.
Улчаш асбоби сарф бирлигида даражаланади. Пьезоэлементлар сифатида, кўпинча, барий титанатдан ишланган пластинкалар ншлатилади. Пьезоэлементлар кварц, титанатцирконий, сопол ҳамда магнитострикцион бўлиши мумкин.
Ультратовуш импульслари қувур ўқига шундай бурчакда юбориладики, уларнинг бир каналдаги йўналиши оқим йўналишига мос келсин, иккинчи каналдаги йўналиши эса оқимга қарши боради. Суюқлик ҳаракатсиз бўлган пайтда импульсни £) масофага узатиш вақти қуйидагича:
τ = D\Cа
бу ерда τ — импульсни узатиш вақти, с: Са—суюкликдаги товушнинг тарқалиш тезлиги, м/с.
Шундай қилиб, суюқлик ҳаракатининг тезлигини кўрсатувчи частоталар фарқи фақат шу тезликка боғлиқ. Ультратовушли сарф ўлчагичлар сарфни контактсиз ўлчашни таъминлайди ва бошқа усулларни қўллаб бўлмаган ҳолларда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |