|
Учта бутун сон берилган. Улар орасидан мусбатлари сони топилсин.
|
|
Учта бутун сон берилган. Улар орасидан мусбатлари ва манфийлари сони топилсин.
|
|
Иккита сон берилган. Улардан каттаси чиқарилсин.
|
|
Иккита сон берилган. Улардан кичигининг тартиб рақами чиқарилсин.
|
|
Иккита сон берилган. Улардан дастлаб каттаси сўнгра кичиги навбат билан чиқарилсин.
|
|
Иккита ҳақиқий турга тегишли А ва Б ўзгарувчилари берилган. Уларнинг қийматлари қуйидагича қайта тақсимланган: А га кичик Б га катта қиймат. А ва Б ларнинг янги қийматлари чиқарилсин.
|
|
Иккита бутун турга тегишли А ва Б ўзгарувчилар берилган, агар уларнинг қийматлари тенг бўлмаса ҳар бир ўзгарувчига қийматлар йиғиндиси берилсин, акс ҳолда ҳар бир ўзгарувчига 0 қиймат қийматлансин. Ўзгарувчи-ларнинг натижавий қийматлари чиқарилсин.
|
|
Иккита бутун турга тегишли А ва Б ўзгарувчилар берилган, агар уларнинг қийматлари тенг бўлмаса ҳар иккала ўзгарувчига ҳам қийматларнинг каттаси қийматлансин, акс ҳолда ҳар иккала ўзгарувчига 0 қийматлансин. Ўзгарувчиларнинг натижавий қийматлари чиқарилсин.
|
|
Учта сон берилган. Улар орасидан энг кичиги топилсин.
|
|
Учта сон берилган. Улар орасидан ўртачаси топилсин.
|
|
Учта сон берилган. Улар орасидан дастлаб энг кичиги сўнгра энг каттаси чиқарилсин.
|
|
Учта сон берилган. Уларнинг иккита энг каттасининг йиғиндиси чиқарилсин.
|
|
1-7 оралиғидаги бутун сон берилган. Ушбу сонлар орасидан танланганига мос келадиган ҳафта куни номи экранга чиқарлсин
|
|
Баҳони англатадиган К сони берилган. Агар к=1 бўлса “ёмон”, к=2 бўлса “қониқарсиз”, к=3 бўлса “қониқарли”, к=4 бўлса “яхши”, к=5 бўлса “аъло” сўзларидан бирини, агар К бу оралиқда ётмаса “хато” сўзи экранга чиқарилсин.
|
|
1-12 оралиқдаги сонларга мос келувчи ой номерлари берилган. Шу ойларга мос келадиган йил фаслларини экранга чиқаринг.
|
|
1-12 оралиқдаги сонларга мос келувчи ой номери берилган. Шу х ойга мос келувчи(кабиса бўлмаган йилдаги) кунлар сони аниқлансин.
|
|
Арифметик амаллар қуйидаги кўринишда номерланган. 1 “қўшиш”, 2 “айириш”, 3 “кўпайтириш”, 4 “бўлиш”. Н бутун сони 1-4 орасида берилган бўлиб, А ва Б (Б≠0) ҳақиқий сонлари берилганда Н га мос келувчи амал бажарилсин ва экранга чиқарилсин.
|
|
К ва Н (Н>0) бутун сонлар берилган. Н марта К сони чиқарилсин.
|
|
А ва Б бутун сонлар берилган(А>Б). А ва Б сонлари орасидаги сонларни ўсиш тартибида чиқарилсин(А ва Б сонлари ҳам киради) ҳамда шу сонлар миқдори (сони) Н чиқарилсин.
|
|
А ва Б бутун сонлар берилган(А<Б). А ва Б сонлари орасидаги сонларни камайиш тартибида чиқарилсин(А ва Б сонлари ҳам киради) ҳамда шу сонлар миқдори (сони) Н чиқарилсин
|
|
1 кг конфетнинг нархи ҳақиқий сонда берилган. 1,2,…, 10 кг конфетнинг баҳоси чиқарилсин.
|
|
1 кг конфетнинг нархи берилган. 0,1, 0,2, …, 1 кг конфетнинг баҳоси чиқарилсин.
|
|
1 кг конфетнинг нархи берилган. 1,2, 1,4, …, 2 кг конфетнинг баҳоси чиқарилсин.
|
|
2 та А ва Б бутун сонлар берилган. (А<Б) А дан Б гача бўлган бутун сонлар йиғиндиси топилсин.
|
|
2 та А ва Б бутун сонлар берилган. (А<Б) А дан Б гача бўлган сонларнинг кўпайтмаси топилсин.
|
|
А ва Б бутун сонлар берилган. (А<Б) А дан Б гача бўлган сонларнинг квадратлар йиғиндисини топинг.
|
|
Н бутун сони берилган(Н>0). Йиғинди топилсин. 1+1/2+…+1/Н (Йиғинди ҳақиқий сон)
|
|
Н бутун сони берилган. Йиғинди топилсин. Н3+(Н+1)3+(Н+2)3…+(2Н)3. (Йиғинди бутун сон)
|
|
А ҳақиқий ва Н бутун сони берилган(Н>0). А нинг Н- даражаси топилсин. АН=А*А*…*А. (А, Н марта кўпайтирилган)
|
|
А ва Н сони берилган. Битта циклдан фойдаланиб А сонининг 1 дан Н гача бўлган даражалари чиқарилсин.
|