ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ №7-№8 Мавзу: Қарор қабул қилиш бўйича дастурий таъминотни яратиш
Ишдан мақсад:: Қарор қабул қилиш бўйича дастурий таъминотни яратиш усулларни ўрганиш ва улар хақида тушунчага эга бўлиш.
Назарий қисм Қарор қабул қилишда эксперт системалари- бу янги илмий йўналишнинг биринчи «махсулоти» - сунъий онгдир. Илгари мавхум булган «интеллектуал система(онгли система)» атамаси эса узининг амалий маъносига эга булди.
Амалий (практик) интеллектуал системаларда мутахассисларнинг эътиборини купрок икки блок тортади: билим базаси ва масалалар ечими. Эксперт системаларнинг ишлаш сифати шу икки блоклар кандай тузилганлиги ва улар орасидаги богликлик канчалик йулга куйилганлигига боглик деган фикрни купчилик маъкуллайди.
ЭС. ни ишлаб чикарувчи мутахассислар билимни расмий модель куринишида ва улар орасидаги богликликларни тасаввур килиш каби кийинчиликларга дуч келишади.
Билимни тасаввур килиш моделини танлаш билимлар узаро богликлиги куриниши билан, у ёки бу жараёнлар вакт мобайнида ёзилишига ва бу жараёнларнинг натижасига богликдир.
ЭСлар тузишдаги яна бир муаммо инструментал воситалар танлаш ва уларни ишлатишдир. «Буш» ЭСлар гояси узок давом этмади. Бу- бир предмет микесидан иккинчисига утишда улар курилмасидаги масала ечими стратегиясининг самарасизлиги билан боглик.
Бу кийинчиликлар бошка турдаги инструментал воситаларни- «кобиклар(ёки «шеллар»лар)» ни келтириб чикардики, уларда билимни тасаввур килиш йуллари ва фикрлаш йуллари маълум микесида узгариб туради. Айнан шу турдаги системалар купрок оммавийдир.
Экспертлардан билимни чикариб олиш яна бир ва энг кийин муаммо булиб колмокда. Бу жараён одам фактори билан боглик булганлигидан хозиргача ноформал булиб колмокда. Шунинг учун билим олиш (психологик, лингвистик, гносеологик) аспектларни куриб чикиш ЭС ларини куришда ката ахамиятга эга. Бу муаммоларни билиш ва хал килиш информацион технологиялари мутахассислари учун XXI аср ишлаб чикаришига хос булган иккинчи авлод ЭСларини куришда асос булмоги лозим.
Қарор қабул қилишда тўғри занжирли хулоса чиқариш билан умумлаштирилган ишлаш алгоритми. Тўғри занжирли фикр юритувчи системанинг ишлаш умумий алгоритмини қуйдагича келтириш мумкин:
Бошланғич холатни аниқлаш.
Шарт ўзгарувчисини мантиқий чиқариш навбатига жойлаштириш, унинг қийматини эса – ўзгарувчилар руйхатига киритиш:
Ўзгарувчилар руйхатига қараб руйхатдан шундай ўзгарувчи топилсинки унинг номи мантиқий хулоса чиқарувчи ўзгарувчилар навбатнинг бошида турган бўлса, агар ўзгарувчи топилса 6- қадамга ўтилсин.
Топилган қоиданинг номланмаган ўзгарувчиларнинг шартли қисмига қиммат юклансин. Ўзгарувчилар номи шарт ўзгарувчилар номида жойлашган. Қойиданинг хама шартлари текширилсин ва уларнинг чин қийматида У ХОЛДА кисмига мурожаат этилсин.
Қоиданинг У ХОЛДА қисмига кирувчи қисмидаги ўзгарувчига қиймат юклансин ва уни мантиқий хулоса чиқарувчи ўзгарувчилар навбатининг охирига жойлаштирилсин.
Мантиқий хулоса чиқарувчи ўзгарувчилар навбатининг бошига турувчи ўзгарувчи, агар у қандайдир шартли қисмида бошқа ўчирмаса, ўчириб ташланади.
Тескари занжирли хулоса чиқариш билан умумлаштирилган ишлаш алгоритми Бундай система қуйдаги қадамларни бажариш лозим.
Мантиқий хулоса чиқариш ўзгарувчисини аниқлаш.
Мантиқий хулоса чиқариш руйхатидан шу ўзгарувчининг биринчи қиймати топилсин. Агар ўзгарувчи топилса, мантиқий хулоса чиқариш стекига мос қоиданинг номери жойлаштирилсин ва шарт рақами 1 га тенг қилиб ўрнатилсин. Агар ўзгарувчи топилмаса, фойдаланувчига жавобни топишнинг иложиси йўқлиги хақида хабар берилсин.
Агар руйхати қандайдир шарт ўзгарувчисига қиймат юкланмаганлиги ва уни мантиқий хулоса чиқариш ўзгарувчилари орасида йўқлиги кўрсатилган бўлса, у ъолда унинг қийматини фойдаланувчидан сўраб олиш керак.
Агар қандайдир шарт ўзгарувчиси мантиқий хулоса чиқариш ўзгарувчиларига кирса мантиқий хулоса чиқарувчига кирувчи қойида номерини стекга ёзилсин ва 3-қадамга қайтилсин.
Агарда қоидадан ўзгаручи қийматини аниқлаб бўлмаса, стекдан унга тегишли элементни ўчириб ташлансин, мантиқий хулоса чиқариш руйхатида шу мантиқий хулоса чиқаришли қоидани излаш давом эттирилсин.
Агар шундай қоида топилса, 3-қадамга ўтилсин.
Агар ўзгарувчи мантиқий хулоса чиқаришнинг қолган хеч қайси қойидаларида топилмаса, у холда фойдаланувчига жавоб олишнинг иложи йўқлиги айтилсин. Агар олдинги хулоса чиқариш мавжуд бўлса, 6- қадамга борилсин.
Стек бошида жойлаштирилган қойидадан ўзгарувчи қиймат аниқлансин: стекдан коида ўчирилсин. Агар мантиқий хулоса чиқариш ўзгарувчилари бўлса, шарт қиймати рақами купайтирилсин ва қолган ўзгарувчиларни текшириш учун 3-қадамга қайтилсин. Агар мантиқий хулоса чиқариш ўзгарувчилари бошқа бўлмаса, фойдаланувчига натижавий хулоса чиқарилсин.
Топшириқ Биржа операциялари ишини анализ қилиш.алгоритмини яратинг
Ходимни ишга қабул қилиш масаласи алгоритмини яратинг