Лаборатория иши №2 1 мавзу pic микроконтроллерларини дастурлаш


МК ли термометрни тадқиқ этиш



Download 1,5 Mb.
bet3/4
Sana20.04.2022
Hajmi1,5 Mb.
#567219
1   2   3   4
Bog'liq
Pic labboratoriya

МК ли термометрни тадқиқ этиш
2.2 Ишнинг мақсади.
2.2.1. PIC микроконтроллерларида яратилган ўлчов қурилмаларини ўрганиш.
2.2.2. Микроконтроллерли қурилмаларни лойихалашнинг дастурий ва схемотехник ечимлари асосида амалий кўникма олиш.

2.3 Ҳисобот таркиби


2.3.1 Мавзу.
2.3.2 Ишнинг мақсади.
2.3.3 Тажриба ишида ишлатилган дастурлар ҳақида маълумот.
2.3.4. Топшириқ.
2.3.5 Ишнинг тафсили.
2.3.6 Хулосалар.

2.4 Назарий тайёргарлик.


Маълумки, хароратни ўлчаш учун харорат датчиги бўлиши ва унинг чиқишида харорат ўзгаришларига мос ўзгарувчи кучланиш ёки ток бўлиши лозим. Таклиф қилинаётган лойихада харорат датчиги сифатида ТСК терможуфтлиги ва унинг сигналини рақамли кўринишга ўтказиб берувчи MAX6675 микросхемаси ишлатилган.
Ўрганиш учун қулай бўлишлиги учун термопара кучланиши айнан хароратга тенг деб қабул қилинган. Харорат ўзгаришлари ультра секин частоталарда бўлганлиги тезлиги паст бўлган арзон АЦП қурилмасидан фойдаланишга имкон беради. Шу туфайли лойихада MAX6675 русумли АЦП қурилмаси ишлатилган. Бу ўз навбатида арзонроқ, соддароқ микроконтроллер ишлатиш имконини беради.
Таклиф қилинган лойихани ўрганиш қуйидаги тартибда лойиха ойнасини очишдан бошланади:



Танланган лойиханинг принципиал схемаси қуйида келтирилган.


Лойиха ойнасининг чап томонида харорат датчиги сифатида ТСК термопарасининг интерактив модели, PIC18F452 микроконтроллери, 6 позицияли рақамли индикатор, ҳамда индикаторнинг ТС4468 микросхемаларида йиғилган буфер хотираси кўриниб турибди:

Шундан сўнг, шаг кнопкасини босиб:





микроконтроллер дастурини қадамма – қадам режимида ишга туширингиз мумкин. Бунда одатда қуйидаги ойна очилади:



Бу ойнада дастлабки матн, регистрлар ҳамда вақтинчалик қийматлар ойначалари кўриниб турибди, агар улар очилмаган бўлса “Отладка” менюсидан керакли ойналарни очиш мумкин:





Бу ойналардаги ахборотлар асосида микроконтроллер бажараётган командалар натижаларини кузатиб бориш мумкин ва бу ахборот асосида дастурни тўғри ёки нотўғри ишлаётганини билиш мумкин.

2.5 Назорат саволлари


2.5.1. Дастлабки матн қандай тайёрланади?
2.5.2. Термопара нима?
2.5.3. Assembler тилидан транслятор дастури номи?
2.5.4. ISIS дастурида микроконтроллер дастури қандай юкланади?
2.5.5. ISIS дастурида микроконтроллер дастури қаерга юкланади?
2.5.6. Қадамма – қадам эмуляция режимида нимани кўриш мумкин?

2.6 Ишни бажариш учун амалий тайёргарлик.


2.6.1. Юқорида 2.4 да келтирилган тартиб бўйича PIC18 контроллерини дастурлаш тартибини ўрганиш учун масалан “Proteus 7 Professional → SAMPLES” папкасида FerPI папкасини ҳосил қилинг. Шу папкага “VSM for PIC18 → MAX6675 Thermometer” папкасидаги барча файлларни кўчириб олинг.
2.7 Топшириқ.
2.7.1. ISIS дастурида “Proteus 7 Professional → SAMPLES → FerPI” папкасидаги MAX6675 Thermometer лойихасини очинг.
2.7.2. “Th_meter.asm” номли дастлабки матн файлини юқорида кўрсатилганидек трансляция қилинг.
2.7.3. Трансляция қилинган дастурни микроконтроллер хотирасига юкланг ва уни ишга тушириб, командалар ишини кузатиб, таҳлил ва назорат қилинг.
2.7.4. Ишнинг натижаларини ҳисобот учун ёзиб олинг.
3. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № 3
3.1 МАВЗУ: Частотометрни тадқиқ қилиш
3.2 Ишнинг мақсади.
3.2.1. PIC микроконтроллерларининг командаларини ўрганиш.
3.2.2. Микроконтроллерли қурилмаларни лойихалаш бўйича дастурий ва схемотехник ечимлар асосида амалий кўникма олиш.
3.2.3. Автоматлаштирилган иш ўрнида ўлчов қурилмаларини лойихалаш ишларини бажариш учун амалий кўникма олиш.

3.3 Ҳисобот таркиби


3.3.1 Мавзу.
3.3.2 Ишнинг мақсади.
3.3.3 Тажриба ишида ишлатилган дастур ҳақида маълумот.
3.3.4. Топшириқ.
3.3.5 Ишнинг тафсили.
3.3.6 Хулосалар.
3.4 Назарий тайёргарлик.
Частотомер қурилмасининг вазифаси вақт бирлиги ичида даврий сигналнинг такрорийлигини – частотасини ўлчашдан иборат. ISIS дастурида виртуал сигнал генератори мавжуд. Частотомер лоихасида шу генератордан чиқаётган бир секунд давомидаги импульслар сонини санаб, индикацияга чиқариш кўзда тутилган. Лойиха дастурида частотаси ўлчаниши лозим бўлган сигнал микроконтроллернинг В портининг 0 разрядига уланган. Бу сигналнинг хар бир мусбат фронти “инт” сигналининг шакилланиши ва МК нинг узилиш режимини ҳосил бўлишига олиб келади. Бу ўз навбатида ўлчаниши лозим бўлган импульслар сонини ҳисоблаш имконини беради. МК нинг ички таймери ёрдамида эса вақт интервалини аниқлаш мумкин. Демак, бир секундли вақт интервали ичидаги импульслар сони частотанинг қийматидан иборатдир.
3.5 Назорат саволлари
3.8.1. Микроконтроллерли электрон қурилмаларда қандай сигналлар бўлади?
3.8.2. Осциллограф нима?
3.8.3. Timer нима?
3.8.4. Virtual Signal Generatori нима?
3.8.5. Сигнал частотаси нима?

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish